Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:33

Dantes Construction: Биз маҳаллий тадбиркорлар фаолиятига ҳеч қандай тўсиқ қўймадик


“Dantes Construction Investment Group” раҳбари Дантес Устажалилов.
“Dantes Construction Investment Group” раҳбари Дантес Устажалилов.

Сирдарё вилоят, Гулистон шаҳридаги “Guliston sity” лойиҳасида иштирок этаётган “Dantes Construction Investment Group” ташкилоти раҳбари Дантес Устажалилов OzodMikrofonга қўнғироқ қилиб, маҳаллий тадбиркорнинг ўз фаолиятига нисбатан эътирозларига муносабат билдирди.

10 апрель куни OzodMikrofon рукнида нашр этилган “Ҳокимликка яқин битта тадбиркор беш юз тадбиркорни даромаддан маҳрум қилмоқда” мақоласида, гулистонлик тадбиркор Шавкат Муҳаммадиев “Dantes Construction Investment Group” раҳбари Дантес Устажалилов қурилиш баҳонасида маҳаллий тадбиркорлар дўконлари жойлашган кўчани ёпиб қўйиб, уларнинг савдосига сунъий тўсиқ қўяётгани ҳақида шикоят қилган эди.

12 апрель куни “Dantes Construction Investment Group” раҳбари Дантес Устажалилов Озодликка қўнғироқ қилиб, маҳаллий тадбиркорнинг гапларига ўз эътирозини билдирди.

Дантес Устажалиловнинг айтишича, унинг ҳоким билан шахсий яқинлиги йўқ, қурилишни “Guliston siti” лойиҳаси асосида, техника хавфсизлигига риоя қилган ҳолда олиб бормоқда.

Қуйида Дантес Устажалиловнинг тадбиркор Шавкат Муҳаммадиев билдирган эътирозларига муносабатини тингланг:

Dantes Construction: Биз маҳаллий тадбиркорлар фаолиятига ҳеч қандай тўсиқ қўймадик
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:18:45 0:00
Бевосита линк

*************************************************************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG