Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:29

“Кореяга юбораман деб алдаган агентлик иши терговда, биз эса пулимизни қайтариб ололмаяпмиз”


Самарқанд вилоят, Ургут туманидан қўнғироқ қилган Исмоил Эралиевнинг OzodMikrofonга айтишича, Кореяга ишга юбораман деб уларни алдаган Тошкентдаги “Korean and migrations xususiy bandlik agentligi”дан бир йил олдин тўлаган пулини ололмаяпти.

“Кореяга юбораман деган агентлик иши терговда, биз эса пулимизни қайтариб ололмаяпмиз”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:25 0:00
Бевосита линк


Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги “Korean and migrations xususiy bandlik agentligi” га берилган Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланишга рухсат этувчи 0010-сонли лицензия тўхтатилганини 2019 йилнинг 28 октябрида маълум қилган эди.

Бунга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига хусусий бандлик агентлиги фуқаролар олдидаги мажбуриятларини белгиланган муддатларда бажармагани тўғрисида кўплаб норозилик мазмунидаги мурожаатлар келиб тушгани сабаб бўлгани билдирилган.

----------------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG