Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:32

“Ўғлимни ўлдирганлар кўпчилик бўлса-да, лекин бир кишининг бўйнига қўйишмоқчи”


Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманидан OzodMikrofonга арз қилган Сабоҳат Муқимованинг иддао қилишича, унинг 30 яшар ўғли Жамшид Қўшбоқовни бир неча шахс ваҳшийларча ўлдирган.

“Ўғлимни ўлдирганлар кўпчилик бўлса-да, лекин бир кишининг бўйнига қўйишмоқчи”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:53 0:00
Бевосита линк


Сабоҳат Муқимова туман ва вилоят прокуратураси ўғлининг барча қотилларини топиш ўрнига, фақат бир кишини асосий гумонланувчи қилиб кўрсатаётганини айтади:

“Битта гумонланувчини Россияга қочириб юборишди. Ахир у гумонланувчи бўлса, нега биринчи сўроққа чақирилганда паспорти олиб қўйилмади. Мен кеча вилоят прокуратурасига ҳам бориб айтдим. Ўғлим Жамшид уни бўғди деган боланинг на исботи бор, на бармоқ излари бор. Ашёвий далилларда на уни гўёки бўққан ипи бор . Қон таҳлилида бошқа одамнинг қони чиқяпти. Терговни нотўғри қилгани шуда. Мен ўзим тиббиёт одамиман. Экспертиза хулосасига кўра, қон таҳлилида менинг ўғлимникидан ташқари яна уч кишининг қони турибди. Булар орасида ўғлимни уйимдан олиб чиқиб кетган боланинг қони йўқ. Бу бола воситачи бўляпти, ўлдирганлар бошқа бўлиб чиқяпти. Ўшаларни топиши керак прокуратура. Лекин бу бўйнига олди деб, ишни тугатиб судга оширмоқчи”

---------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG