Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:58

Чимкентлик меҳмон: Сергели бозорида товламачилар ва участка нозири бизни чув туширди


Сергели машина бозори
Сергели машина бозори

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида яшайдиган тингловчининг OzodMikrofonга арз қилишича, уларни Тошкентнинг Сергели туманидаги автомобиль бозорида уюшган товламачилар гуруҳи зўрлик билан пулини тортиб олган.

“Биз Тошкентга меҳмонга келган эдик. Машинага баллон олайлик деб, Сергелидаги бозорга борганимизда, уч-тўрт йигит келиб, “ака, машинангизнинг бамперида ремонт қиладиган жойи бор экан, арзимаган 20 минг сўмга запчастлари билан қилиб берамиз. Йўқ деманг, биз ишсизмиз, сиздан ёрдам бўлади”, деб айтишди. Ҳа, майли деб, рози бўлдик. Лекин улар ишни қилиб бўлганидан кейин 100 АҚШ доллари берасизлар, деб туриб олди. Ахир биз бунчага келишмагандикку, десам, шунча бўлди запчастлари билан, тамом вассалом”, деб туриб олишди. Бўлмаса запчастларингни ечиб олинглар, керак эмас, десам зўравонликка ўтишди. Ўша ердаги участка нозири ҳам уларнинг ёнини олиб, пулни тўлашимизни талаб қилди. Бизнинг гапимизга қулоқ солмади. Уларнинг ҳаммасини тили бир экан. Мажбур тўлаб, чиқиб кетдик”, дейди қозоғистонлик ўзбек.

Меҳмон Ўзбекистон Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга мурожаат қилиб:

“Участка нозирларингиз товламачилар билан қўшилиб меҳмонларни таламасин”, дейди.

Қозоғистонлик меҳмон: Бизни Сергели бозорида товламачилар ва участка нозири чув туширди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:13 0:00
Бевосита линк

................................................................................

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG