Андижон вилоятининг Андижон туманидан қўнғироқ қилган “Одинахон олтин толаси” фермер хўжалиги раҳбари Одинахон Ҳожибековани OzodMikrofon га арз қилишича, туман ҳокими унинг ерини ўзбошимчалик билан олиб, бошқа фермерларга тақсимлаб берган.
“Орқамда гўнг ташиб буғдой қилгандим. Ҳокимнинг буйруғи билан милиция бошлиғи ўсиб турган буғдойимга молларни ҳайдаб, беш гектар еримни пайҳон қилдирди. Лекин, шунда ҳам давлатга 20 тонна буғдой топширдим. Ҳар йили буғдой режасини ортиғи билан бажариб келганман. Аммо, ҳоким менга бир оғиз айтмасдан, еримни бошқаларга бўлиб юборди. Чунки, мен заифа аёлман, чунки менинг орқамда катта ишларда ишлайдиган қариндошим йўқ”, дейди Одинахон Ҳожибекова.
----------------------------------------------------------------------------------------
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.
OzodMikrofon сизга мунтазир!
OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!