Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:43

OzodMikrofon: 70 сотихлик боғимни бузишмоқчи, ёрдам беринг! (ФОТО)


Фарғона вилоятининг Бешариқ туманидан боғланган Шарифжон Омонов ҳокимият ва бир маҳаллий фермер унга тегишли 70 сотихлик боғни бузишга уринаётганини иддао қилди. Омоновнинг даъвосича, у икки йил муқаддам зовур ёқасидаги ташландиқ ерни ўз чўнтагидан ҳаражат қилиб, боғ қилган.

OzodMikrofon рукнига боғланган боғбоннинг шикоят қилишича, шу кунда йилига 30 миллион сўмгача даромад келтирадиган даражага етган боғига маҳаллий фермерлардан бири эгаликни даъво қилмоқда.

- Зовурнинг ёқасида ётган 70 сотих ерни икки йил аввал ўзлаштириб, у ернинг 60 сотихига шафтоли, 10 сотихига хурмо экканман. Шафтоли мевага киргандан кейин, шартларни бажарсам, яна узайтириш шарти билан 1 йилга шартнома туздим. Лекин, ҳокимият шу ерга қўшни жойдаги далани бошқа фермерга ўтказиб берганидан кейин, янги фермер хўжайин чиқа бошлади. Мартдан бери еримга киргизмаяпти, - деб иддао қилди Шарифжон Омонов.

Қуйида Омонов билан суҳбатни тингланг:

OzodMikrofon: 70 сотихлик боғимни бузишмоқчи, ёрдам беринг!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:00 0:00
Бевосита линк

Шарифжон Омонов Озодликка айтишича, унинг бу арзи бўйича 3 марта суд бўлган, аммо ҳануз унинг қонуний ҳуқуқлари тикланмаётир.

Омонов бир неча ҳужжат нусхасини Озодликка йўллади.

Озодлик бу шикоят ортидан Бешариқ тумани ҳокимлигига такрор-такрор боғланди, аммо ҳозирча бирор жавоб ололмади.

* * * * *
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG