Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:23

Сергелида қурилаëтган "арзон уйлар"ни тарқатиш Наврўздан сўнг бошланади


Сергелидаги эски уйларни бузиб¸ ўрнида янги¸ арзон уйлар қуриш лойиҳаси 2016 йил охирларида бошланди.
Сергелидаги эски уйларни бузиб¸ ўрнида янги¸ арзон уйлар қуриш лойиҳаси 2016 йил охирларида бошланди.

Президент Мирзиëев уй-жойдан қийналиб яшаëтган пойтахтликларга 2022 йилга қадар Сергелида 500 та уй қуришни ваъда берганидан саноқли кун ўтиб¸ бу лойиҳа устида иш бошланди. Озодлик гаплашган Тошкент ҳокимияти расмийлари¸ бу уйларнинг биринчилари кузда эгаларига топширилиши¸ жорий ойдан эса¸ уларнинг кимга берилиши борасида қарор чиқарилишини билдирди.

Ариза қабул қилиш ноябрдан бери давом этмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги¸ қолаверса¸ шаҳардаги қатор туман ҳокимликларидан олинган маълумотга кўра¸ пойтахтнинг Сергели туманида қурилиши бошланган 500 та кўп қаватли уйдаги квартираларни тақсимлаш бўйича махсус комиссиялар тузилган ва улар Наврўздан сўнг уйларнинг кимга берилиши борасида қарор чиқаришга киришади.

“Ҳар бир туманда ҳоким раислигида шундай комиссиялар тузилди ва улар қарор чиқаришни Наврўзни ўтказиб бошлашади. Ноябрь ойидан бери Сергелида қурилаëтган уйлардан квартира сўровчилардан ариза қабул қилинмоқда. Биргина бизнинг районимизда ҳозиргача 2500 дан кўпроқ шундай ариза берилди. Туманга Сергелидаги уйлардан 10 тасини ажратиш режаланган”¸ деди Тошкент шаҳрининг аҳоли зич яшовчи Олмазор туманида тузилган махсус комиссия ишига алоқадор расмий Озодлик билан суҳбатда.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қурилиш ишларига масъул бошқармасининг ўзини таништирмаган расмийси эса¸ президент Шавкат Мирзиëев ташаббуси билан 2017-2022 йилларда Сергели туманида 500 та 9¸ 7 ва 5 қаватлик уйлар қурилиши ва бу уйлар¸ эҳтиëжга қараб¸ пойтахтдаги барча туманларга тарқатилишини билдирди.

Бу суҳбатдош¸ ҳар бир 9 қаватли уйда тўртта подъезд¸ ҳар бир подъездда эса¸ бир хоналикдан беш хоналиккача катталикдаги квартиралар бўлишини айта туриб¸ битта уйда нечта квартира бўлишини аниқ билмаслигини қўшиб ўтди.

Биринчи ариза ташлаганнинг аризаси биринчи кўрилади

9 март куни Озодлик суҳбатлашган Тошкент ҳокимият тизимидаги расмийлар¸ шаҳардаги барча туман ҳокимларида арзон уйларга ариза қабул қилиш жараëни жадал кетаëтганини тасдиқладилар.

“Президент топшириғи билан қурилишлар йил охиридан бошланди. Биринчи уйларнинг кузгача битиши кутилмоқда. Бу уйлардан квартира олишни истаганлар ҳозирча ўзи пропискада турган район ҳокимлигининг уй-жой бўлимига ариза ташлаб қўйса¸ бўлди. Махсус комиссия бу аризаларни навбат кетма-кетлигида кўриб чиқишни бошлайди. Агар комиссия аризачини уй олишга ҳақли¸ деб қарор чиқарса¸ ундан кейин тўпланадиган ҳужжатлар рўйхати берилади ва расмийлаштириш бошланади”¸ деди Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмийси.

Озодлик суҳбатлашган расмийлар¸ туман комиссияларининг уйга талабгорларни саралаши тез бўладиган жараëн эканини айтиб¸жон бошига талаб қилинадиган минимал квадрат метрдан каттароқ турар-жойда яшовчилар¸ автоматик тарзда навбатдан чиқариб юборилишини билдирдилар.

Уйлар биринчи бўлиб жон бошига 7 кв. метрдан кам турар-жойда яшовчиларга тегади

Сергели туман ҳокимлигининг ушбу қурилиш лойиҳасига алоқадор мутасаддиси¸ бу уйлардаги квартираларнинг кимга¸ қайси шартларда берилишини тушунтирди.

“Бу уйлар¸ президентимиз топшириғига кўра¸ биринчи навбатда уй-жойдан қийналиб қолган кам таъминланган оилаларга берилади. Шаҳарда икки хоналик домда учта-тўртта оила яшайдиганлар ҳам кўп экан. Ана шундай сиқилиб яшаëтганларга берилади. Биринчи навбатда бу уйлар¸ жон бошига 7 кв. метрдан кам (7 кв. метр бўлсаям берилмайди) тўғри келадиган уй-квартираларда яшовчиларга берилади. Комиссия аризачининг бундай кичик майдонда камида уч йил яшаганини тасдиқловчи далил-ҳужжат борлигини мустақил текшириб¸ тасдиқланса¸ биринчи бўлиб шуларга уй ажратади”¸ деди Сергели ҳокимлигидаги расмий.

Бу ва Озодлик суҳбатлашган бошқа расмийлар Сергелидаги арзон уйлар нархи ҳақида аниқ маълумот ҳозирча йўқлиги¸ аммо бу квартираларнинг ҳозирга қадар қурилган ва қурилаëтган бошқа уйлардан анча арзон бўлишини айтдилар.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмийси¸ бу уйлар¸ биринчи навбатда¸ тор уйларда сиқилиб яшаëтганларга тегишини айта туриб¸ уйлар сони кўплигидан¸ унинг секин-аста уйга эҳтиëжи бор бошқаларга ҳам тақсимланиш эҳтимолини инкор қилмади.

Ипотека банк Сергелидан арзон уй тегадиганларга имтиëзли кредит ажратади

9 март куни Сергели¸ қолаверса¸ Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида 2017-2022 йилларда кўп қаватли арзон уйлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини молиявий жиҳатдан таъминлаш “Ипотека банк”ка топширилгани эълон қилинди.

Банкнинг Озодлик суҳбатлашган Тошкентдаги вакили¸ Сергелида қурилаëтган уйлардан квартира олувчи кам таъминланган оилаларгабиринчи 25 фоизлик тўловдан кейин дастлабки беш йилга 7 фоизлик¸ ундан кейин 9 фоизликипотека кредити берилишини билдирди.

Банк ходими¸ Сергелидаги кам таъминланган оилаларга ажратиладиган кредитлар бўйича якуний ҳужжатлар ҳали ишлаб чиқилмаганини ҳам қўшиб ўтди.

Бу уйларнинг янги эгалари¸ шунингдек¸ ипотека кредити тўланмагунича¸ мулк солиғи тўлашдан озод қилинадилар.

2017 йил охирига қадар Сергелида кам таъминланган оилалар учун қуриладиган 500 уйнинг 102 тасини фойдаланишга топшириш режаланган.

Битмаган уйларга “шапка” сўралмоқда

Озодликка ўз шахси сир қолиш шарти билан гапирган Тошкентда яшовчи кам таъминланган оилалардан бири боқувчиси¸ Шайхонтоҳур туман ҳокимлигига ариза топширгани¸ бу аризани кўриб чиқишга масъул комиссия аъзоларидан бири аллақачон уй тегиши учун ўзига пора беришни сўраганини маълум қилди.

Ҳокимликка ариза ташладим. Улар менга комиссия аъзолари уйингизга бориб текширади¸ ҳақиқатан уйга муҳтожлигингиз аниқланса¸ сизга уй ажратилади¸ дейишди. Ижобий жавоб кутаëтган эдим. Яқинда почтадан хат келди. Унда уйлар қурилиб-битиб¸ фойдаланишга топширилганидан сўнг¸ “оилангизга белгиланган тартибда таклиф этилишини туман ҳокимлиги маълум қилади”¸ деб ëзилган. Бунинг маъносини тушунмадим ва арзон уй тарқатиш бўйича комиссия аъзолигида ишлаëтган танишимнинг олдига бордим. У бизга очиқдан-очиқ бу уйларни кам таъминланган оилалар эмас¸“шапкасини тўлашга қурби етадиган” бойваччалар олаëтганини айтди. Менинг ўзим учта уй олаяпман¸ шапкасини берсангиз¸ шунинг биттасини сизларга бераман¸ деди. “Шапкаси бор-йўғи 3000 доллар”¸ деди. Биринчи тўлови 5000-6000 атрофида бўлади¸ деди. Умумий ҳисобда¸ уй тегиши учун қўлимда камида 8000-9000 доллар бўлиши керак экан. Шунча пулим бўлса¸ота-онамнинг домида сиқилиб яшамасдан¸ чеккароқдан бўлса ҳам бир хоналик уй олган бўлардим. Биринчи тўловни қарз қилиб бўлса ҳам¸ топарман¸ деб ўйлагандим. Шапкаси 3000 долларлигини эшитиб¸ ҳафсалам пир бўлди. Президентимиз шунча қаттиқ турганларида ҳам ҳокимиятдагилар камбағалларга қурилаëтган уйларнинг орқасидан ҳам пул қилишни бошлашипти. Бўлмаса¸ қандай қилиб битта комиссия аъзоси ўзига учта уй олаяпти?”¸ деди Озодлик билан суҳбатда йиллардан бери битта уйда тўртта оила бўлиб яшаëтганини айтган тошкентлик аризачилардан бири.

Тошкент шаҳридаги кам таъминланган оилалар учун қурилаëтган арзон уйларни тақсимлаш комиссияси ҳали расман қарор чиқариш жараëнини бошламагани боис¸ Озодлик бундай шикоятларнинг асосли-асоссизлиги юзасидан ҳозирча суриштирув ўтказиш имконига эга эмас.

Озодлик Наврўздан кейин тарқатилиши кутилаëтган арзон уйларнинг¸ президент таъкидлаган ижтимоий қатлам – кам таъминланганларга тегиш-тегмаслигини кузатишга ҳаракат қилади.

XS
SM
MD
LG