Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:39

OzodlikOnline: Аҳмадбой бизнесининг сири нимада?


Аҳмадбой ҳибсга олинганига оид Eltuz. com рассоми Kirpi чизган карикатура
Аҳмадбой ҳибсга олинганига оид Eltuz. com рассоми Kirpi чизган карикатура

Аҳмадбой бизнесининг сири нимада? Оддий қассоб уч-тўрт йил ичида қандай қилиб мисли кўрилмаган бойликни қўлга киритди? У қандай қилиб қўли юпқалашган ўзбеклар ишончини қозонди?OzodlikOnline эшиттиришининг 21 июнь, сешанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да бошланадиган сонида ана шу ҳақда гаплашамиз.

Жонли мулоқотга OzodSkype, OzodOvoz ва OzodlikOnline Skype манзиллари, шунингдек, WhatsApp, Telegram, Viber, IMOдан +420.724.971.539 рақамига телефон қилиш орқали бевосита қўшилишингиз мумкин.

Ўзбекистон тарихидаги энг йирик молиявий пирамида муаллифи, дея кўрилаётган Аҳмад Турсунбоев ҳибсга олиниши ва унинг ортидан кузатилган ҳодисалар ўтган бир ҳафтанинг асосий воқеасига айланди.

Аҳмадбой Тошкентда шу ҳафта ўтказиладиган ШҲТ саммити мезбони - президент Ислом Каримовни ҳам матбуот сарлавҳаларидан четга суриб қўйди.

Аҳмадбойнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ сўнгги воқеа кредиторлардан тадбиркорга қарши оммавий тарзда ариза ёзиб олинаётгани бўлди. Аҳмадбой ҳибсга олиниши ортидан унинг мижозлари ҳуқуқ-тартибот идораларига шикоят қилиш ниятлари йўқлигини айтаётганига қарамасдан, Озодлик манбаларига кўра, молиявий пирамиданинг 20 мингга яқин иштирокчисидан аризалар ёздириб олинган.

Лекин шунга қармасдан, Аҳмадбой пирамидаси қрубонларига айланган ўн минглаб ўзбекистонлик орасида тадбиркорни саховатпеша, деб билувчилар ва унинг озод қилинишига умид қилаётганлар, афтидан, ҳали ҳам кўпчиликни ташкил қилмоқда.

Аҳмадбой бизнесининг сири нимада? Оддий қассоб уч-тўрт йил ичида қандай қилиб мисли кўрилмаган бойликни қўлга киритди? У қандай қилиб қўли юпқалашган ўзбеклар ишончини қозонди?

OzodlikOnline эшиттиришининг навбатдаги сонида ана шу ҳақда гаплашамиз.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:55 0:00
Бевосита линк

21 июнь, сешанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да бошланадиган интерактив мулоқотда Сиз ҳам қатнашинг.

Жонли мулоқотга OzodSkype, OzodOvoz ва OzodlikOnline Skype манзиллари, шунингдек, WhatsApp, Telegram, Viber, IMOдан +420.724.971.539 рақамига телефон қилиш орқали бевосита қўшилишингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG