Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:40

“Сиёсий маҳбуслар Мирзиëевнинг имижига доғ бўлиб тушади”


Uzbek banner -OzodNazar
Uzbek banner -OzodNazar

Сарлавҳага чиқарилган гапни, OzodNazar меҳмони, АҚШда яшовчи таниқли журналист Жаҳонгир Муҳаммад, “Эрк” партияси аъзолигига кириб¸ партия ҳисобига пул ўтказгани учун Каримов томонидан “қамоқда чириш” ваъда этилган Самандар Қўқоновнинг ҳамон қамоқда қолаëтганига муносабат билдираркан, айтди.

Суҳбат давомида Жаҳонгир Муҳаммад пойтахт Тошкентда доимий пропискага ўтиш жараëнинг бироз енгиллатилгани¸ хусусан¸ чет элликларнинг Тошкентда кўчмас мулк сотиб олиб¸ доимий пропискага киришларига изн берилганини мамлакатга хориж сармоядорларини жалб этиш йўлидаги Мирзиëев ҳукуматининг навбатдаги қадами сифатида баҳолади.

Мирзиëев топшириғи билан ишлаб чиқилиб¸ парламент муҳокамасига топширилган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги” қонун нимани англатади – бу билан Ўзбекистоннинг китоб жавонларида кўз-кўз қилинадиган яхши қонунлари яна биттага кўпаядими¸ ëки амалда коррупцияга қарши кураш бошланадими?

Жаҳонгир Муҳаммаданинг OzodNazarи билан қуйида тўлиғича танишишингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:22:06 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG