Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:45

OzodNazar: Ўқитувчини совғага қарам қилмасдан¸ ойлигини ошириш керак!


Ўзбекистонда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирини хонадонлар, ресторан ва кафеларда ўтказиш қатъиян тақиқланганлигини қоралаган педагог олим Абдулла Абдураззоқ¸ битирув кечаларининг ижобий тарафларидан сўз юритди.

- Битириш кечаларини тақиқлаган билан болалар барибир яширинчи ўтказади. Бир даврнинг тугашини синфдошлар даврасида нишонлаш яхши одат. Европада бу жуда чиройли ва эсда қоладиган қилиб нишонланади¸ дейди 25 йилдан бери Норвегияда яшаëтган педагог.

Абдулла Абдураззоқ билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:19:02 0:00

Суҳбатдошга кўра¸ ўзбек ўқитувчисига Япониядаги каби иззат-икром кўрсатилиши керак:

- Японияда ўқитувчига дипломатнинг ойлиги¸ императорнинг обрўси¸ министрнинг шароити яратилган ва бу нарсанинг ҳосиласини япон тараққиëти мисолида кўриб турибмиз. Мана¸ Ўзбекистонда таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқитувчиларга қимматбаҳо совғалар тақдим этиш, ота-оналардан пул йиғиш, таъмагирлик ва ортиқча ҳою ҳаваслар ҳам ман этилибди. Бунинг ўрнига ҳукумат уларнинг ойлигини ошириши лозим¸ дейди суҳбатдош.

XS
SM
MD
LG