Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:31

OzodNazar: "Сталин расмини кўтарганлар жавобгарликка тортилиши керак”


Таҳлилчи Анвар Назиров
Таҳлилчи Анвар Назиров

Ўзбекистонда бир гуруҳ зиёлилар ҳукумат номига мурожаатнома тайёрлаб, пойтахт мамлакатда Иосиф Сталин портрет ва расмларининг тарқалишига қарши чора кўришни талаб қилиш ниятида.

Мурожаатнома ташаббускорларидан бири, тарихчи Анвар Назирнинг айтишича, Сталин расми ва портретларининг тарқатганлар жазога тортилиши зарур.

Тошкентда Сталин суратини кўтариб турган аёл
Тошкентда Сталин суратини кўтариб турган аёл

9 май куни Тошкентдаги "Биродарлар қабристони" мемориал мажмуасида ўнлаб фуқаролар Иккинчи Жаҳон уруши қурбонлари хотирасига бағишланган "Барҳаёт полк" акциясида иштирок этиб, улардан баъзилари Сталин расмини кўтариб туришган эди.

Озодлик тасарруфидаги видеода иштирокчиларнинг айримлари кўксида "Георгий ленталари", айрим болалар эса ҳарбий кийимларни кийиб олишгани акс этган.

​Айни мавзу юзасидан OzodNazar рукнида Анвар Назир ўз фикрларини билдирди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:18:46 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG