Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:20

OzodMikrofon: "Давлат ишида ногирон бўлганлар ҳимоясиз қолди"


Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидан OzodMikrofonга қўнғироқ қилган 1-гуруҳ ногирони Бердиёр Мўминов 1993 йилда Ингичка кон бошқармасида шахтёр бўлиб ишлаган пайтда тош босиб қолиб, бир умрга фалаж бўлиб қолгани¸ аммо корхона банкротга учрагани боис ўзига товон пули тўланмай қолганидан шикоят қилди. Унинг айтишича, корхонада ишлаб, турли йилларда хизмат пайтида жароҳат олган қарийб 50 нафар кончи ҳам ижтимоий ҳимоясиз қолган.

Бердиёр Мўминовнинг айтишича, ўтган йили Хўжалик суди корхонани банкрот деб эълон қилганидан сўнг, ўзи кабиларга товон пули тўлаш қонун бўйича Пенсия жамғармаси ва Молия вазирлиги ихтиёрига юклатилган.

"Лекин жамғарма ҳам, вазирлик ҳам давлат ишида мажруҳ бўлган ногиронларга товон пулини тўлашдан бош тортаяпти. Оқибатда, биринчи гуруҳ меҳнат ногиронларининг куни 250 минг сўмлик пенсияга қолган"¸ дейди Озодликка мурожаат қилган Мўминов.

Бердиёр Мўминов OzodMikrofon га ана шу ҳақда гапирди:

Каттақўрғонлик 1-гуруҳ меҳнат ногирони Бердиёр Мўминов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:32 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG