Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:47

Муҳтарам Ахтам Хаитов¸ гўшт қимматлашиб кетганининг асл сабабини айтайми?


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Ҳайитовнинг гўшт қимматлашгани сабаби қилиб аҳолининг жуда кўп гўшт истеъмол қилаётганини келтиргани кескин эътирозларга сабаб бўлмоқда.

"Сиз каби раҳбарлар гўштнинг қимматлашиб кетиш асл сабабини биласиз¸ лекин айтишга қўрқасиз. Хизмат курсингиздан қўрқасиз"¸ дейди бу муҳокамаларга қўшилганфарғоналик иқтисодчи Дилоромхон Султонова.

Ҳайитов баëнотига жавобан ëзган мактубида Султонова Ўзбекистонда гўш нархи муттасил ошиб бораëтганининг асл сабаблари ҳақида ўз фикрларини келтиради.

​Иқтисодчи мулоҳазалари бугунги OzodMaktubда.

​OzodMaktub рукнида берилаётган материалларда воқеа-ҳодисаларга берилаётган баҳолар мутлақо муаллифлар позициясидир. Муаллифлар позицияси Озодлик позициясига мос келмаслиги мумкин.

**********************

Мен Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидан Дилоромхон Султоноваман. Касбим иқтисодчи. Салкам ўттиз йиллик фаолиятимнинг ўн беш йили қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ.

ЎзЛидер сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Ахтам Хаитовнинг Ўзбекистонда гўшт нархининг қимматлашиб кетганига халқнинг гўштхўрлиги сабаб деган гапига жавобан. Ўзбек халқини гўштхўрликда, овқатланиш маданияти йўқликда айблаш очиқчасига саводсизликдир.

Мен мутахассис сифатида шундай дейман: муҳтарам Ахтам Хаитов, сиз ўз лавозиминингизни сидқидилдан бажарган бўлганингизда, хизмат пиллапоясидан сал пастроққа тушиб, оддий инсонлар билан озгина мулоқот қилганингизда эди шу дамда минбардан туриб бу гапларни гапирмаган бўлардингиз.

Гўштни кўп еймиз эмиш, сиз биласизми одамлар орасида 7-8 жондан иборат оилалар рўзғорига бир ойда бир килограмм гўшт кирмайдиган оилалар борлигини? Уялинг, сиз раҳбарман дейишга уялинг. Сиз каби раҳбарлар кўриб кўрмасликка олиб, билиб билмасликка олиб гўштнинг қимматлашиб кетиш асл сабабини биласиз¸ лекин айтишга қўрқасиз. Хизмат курсингиздан қўрқасиз.

Сиз ўйлаган оми халқ Амир Олимхон ва Худоёрхоннинг замонида қолиб кетган. Бир кун келиб сиз ҳоҳлайсизми йўқми сиздан раҳбарликни олиб, курсингиздан улоқтириб ташлайдиган кўзи очиқ , билимли одамлар бор. Билмасангиз билиб олинг. Ҳар замонда иқтисод билан ҳам шуғулланиб турсангиз фойдадан холи бўлмайди.

2004 йилдан бошлаб ширкат хўжаликлари тугатилиб, фермер хўжаликлари ташкил этилди. 3-4 йил ҳеч ким фермернинг мушугини пишт демади. Фермер режани бажарса бўлди. Ерга қандай қарайди, режани қачон ва қандай бажариши билан ҳеч кимни иши бўлмади. Хуллас¸ ҳеч ким фермер ишига аралашмади. Гуруч оласиз бўлмаганидек¸ фермерчиликка адашиб кириб қолган кимсалар ўзига ишониб топширилган давлвт мулки бўлган экин ерларини меҳнат қилишдан қочиб, қандайдир ўзига ўхшаган кимсалар билан тиллашиб, фуқароларга шахсий уй жой қуриш учун пуллаб юборди. Қарийб 10 йил давомида чорва, пахта-ғалла ва сабзавотчилик учун ажратиб берилган экин ерларини бошқа кимсаларга шахсий манфати учун сотиш пойгаси авжга чиқди. Энг ачинарлиси бу ишларнинг тепасида туман ҳокимлари, қишлоқ хўжалиги мутахассислари, ер-мулк кадастри бошлиқлари ва ММТП раҳбарлари турганлигидир. Улар тупроқ унумдорлиги яхши, сувга ўнг, деҳқонча қилиб айтганда “лақим” ерларни ҳар хил мақсадлар учун ноқонуний равишда фуқароларга сотиб юборишди. Ҳуқуқ тартибот идоралари бу ишларни кўриб кўрмасликка олишди. Шу туфайли йилдан йилга қисқариб кетган пахта ва ғалла майдонлари чорва фермерлари зиммасига юкланди. Яъни чорва ерларига ҳокимлик босими остида пахта ва ғалла экилди. Бу эса чорва учун мўлжалланган озуқа экинларининг, бунга мутаносиб равишда чорва бош сонининг камайиб кетишига олиб келди. Бу биринчи сабаб.


Иккинчи сабаб: туман ҳокимлари ҳеч қандай аукционсиз ўз таниш- билишларига қора моллари бор ёки йўқлигини текширмасдан туриб унумдор ерларни ажратиб беришди. Шундан кейин бу ерда чорва моллари боқиляптими¸ йўқми¸ биров назорат қилмади.


Республикада пахта ва ғалланинг харид нархи ошганига эндигина 2-3 йил бўлди. Ундан аввал пахтанинг ва ғалланинг ўз таннархидан паст баҳога сотилишидан қатъий назар уларнинг энг охирги чиқиндисидан тайёрланадиган чорва озуқасининг нархи эса пахта ва ғалланинг харид нархидан бир неча баробар юқори бўлди. Буни ҳам ҳеч ким назоратга олмади. Агар туманда ҳокимлар адолатли қарорлар чиқариб, ҳар бир чорва фермер хўжалигининг иш фаолиятини таҳлил қилиб керак бўлса ёрдам бериб, яхши ишламайдиган чорвадорларни ўрнига бошқасини қўйиб иш юритганида эди ҳозирги кунда Республикада гўшт маҳсулотлари анча кўпайган бўлар эди. Сўзимнинг исботи сифатида Республика Бош Прокуратураси текширув хулосаси далолатномасини жўнатяпман

XS
SM
MD
LG