Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:45

Жиззахдаги истироҳат боғида аттракцион тутқичи синиб кетиши оқибатида 20 ёшли қиз ҳалок бўлди (ВИДЕО)


Гувоҳларнинг Озодликка айтишича, маятник шаклидаги "Болға" аттракциони кўтарилиши билан тутқичи синиб кетган ва ичида одамлар билан беш метр баландликдан ерга қулаган.
Гувоҳларнинг Озодликка айтишича, маятник шаклидаги "Болға" аттракциони кўтарилиши билан тутқичи синиб кетган ва ичида одамлар билан беш метр баландликдан ерга қулаган.

Жиззах шаҳридаги "Истиқлол" болалар истироҳат боғида аттракцион тутқичи синиб кетиши оқибатида 20 яшар қиз ҳалок бўлди.

Фожиа 28 июн куни маҳаллий вақт билан 11лар атрофида рўй берди.

Гувоҳларнинг Озодликка айтишича, маятник шаклидаги "Учар ликобча" аттракциони кўтарилиши билан тутқичи синиб кетган ва ичида одамлар билан беш метр баландликдан ерга қулаган.

Фожиа манзараси акс этган видеода аттракцион қулаган пайтда унда ўндан зиёд одам бўлганини кўриш мумкин.

Аттракцион синиб кетиши оқибатида 20 яшар қиз ҳалок бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:32 0:00

Воқеа жойини милиция ходимлари ўраб олди.

Жиззах Ички ишлар бўлими мулозими ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борилаётганини айтиш билан чекланди.

- Ҳозир мен сизга бу ҳақда ҳеч нарса айтолмайман, суриштирув кетяпти, - деди Ичкии ишлар мулозими.

Озодлик ҳалокат қурбони Шароф Рашидов туманидан бўлган 20 яшар қиз эканини аниқлади.

Жиззах шаҳар "Истиқлол" болалар истироҳат боғи бор-йўғи бир йил муқаддам капитал реконструкция қилинган эди.

Вилоят ҳокимлигига қарашли бу боққа 450 миллион сўмлик замонавий аттракцион ва ўйин қурилмалари ўрнатилган эди.

Жиззах вилояти Маданият бошқармаси мулозими Озодликка боғда жами 26 та аттракцион борлиги ва улар охирги марта олти ой аввал тўлиқ техник кўрикдан ҳамда электр лабораториясидан ўтказилганини айтди.

Мулозимнинг айтишича, фожиа ортидан истироҳат боғида аттракционлар хизмати тўхтатилган.

Ўзбекистон истироҳат боғларида Жиззахдаги каби фожиалар юз бериб туради.

Шу йилнинг март ойида Андижондаги истироҳат боғида ўспирин йигит арғимчоқда учаётиб йиқилиб ўлган эди.

Ўтган йилнинг май ойида 11 ёшли бола Тошкентнинг "Анҳор-Локомотив" кўнгилочар боғидаги "Осмонўпар" аттракционида учаётганида, ҳушини йўқотиб, ўлган эди.

XS
SM
MD
LG