Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:40

АҚШ элчихонаси "Грин кард" дастури ҳақида йўриқнома чиқарди


АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси турли миллат вакилларига "Грин кард" лотареяси дастури ҳақидаги йўриқномани чиқарди.

"Грин кард" Америкада яшаш ва ишлаш имконини беради.

Видео йўриқномада 2018 йил учун "Грин кард"га рўйхатга олиш даври 2016 йилнинг 4 октябирдан 7 ноябригача очиқ бўлиши ва Ўзбекистоннинг исталган жойида яшовчи одамлар унда қатнашиши мумкинлиги ва ҳамма учун ютиш эҳтимоли бир хил экани таъкидланади.

Ҳар йили АҚШ ҳукумати Америкага иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган мамлакатлар, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун 50 мингта доимий яшаш ҳуқуқини берувчи визалар ажратади.

Визага мурожаат этувчилар компютер орқали амалга ошириладиган тасодифий танлов лотереяси ёрдамида сараланади.

Ўтган йили лотереяда ғолиб чиқиб, АҚШга кетган ўзбекистонликлар сони 5 мингдан ортган эди.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг айниқса Самарқанд вилоятида Green Card лотереяси эълон қилиниши билан яна ўртакашлар ҳаракатга тушган.

Ушбу жараён мутлақо бепул бўлишига қарамасдан турли сайтлар орқали ўз "ёрдамлари"ни таклиф қилувчилар гуруҳларини бу йил ҳам кўпайган.

Озодлик икки йил аввал ўтказган журналистик суриштирув натижасида¸ хусусан¸ Самарқанддаги ўртакаш ширкатларнинг фуқаролар шахсий маълумотларини улар рухсатисиз ўғирлаб¸ Green Card лотереясига жўнатиши¸ ютуқ чиққанларга бу ютуқни тасдиқловчи махсус кодларни 10 минг долларгача бўлган "суюнчи" эвазига пуллаши аниқланган эди.

Лекин Ўзбекистонда шу пайтгача Green Card фирибгарликлари бўйича бирор одамга жазо берилгани ҳақида Озодликда маълумот йўқ.

АҚШ элчихонасига кўра,2018 йилги "Грин кард"га рўйхатга олиш даври 7 ноябрь, душанба куни, Тошкент вақти билан 22:00да тугайди.

Барча аризалар электрон равишда рўйхатга олиш даврида https://www.dvlottery.state.gov саҳифаси орқали топширилиши шарт ва DV Лотереясига ариза бериш учун ҳеч қандай ҳақ олинмайди.

2016 йил 7 ноябрь соат 22:00 дан кейин бирорта ҳам ариза қабул қилинмайди.

XS
SM
MD
LG