Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:26

Собиқ Чкаловнинг самолёт қурган усталарига қурилишда ғишт ташитилаяпти


Тошкент вилояти Қибрай туманидаги “Тошкент-Шарқий” аэродроми базасида янги халқаро аэропорт ҳамда пойтахтнинг саккизта туманидан ўтувчи 52 километрли янги ер усти метроси қурилиши ўтган йили бошланган эди.
Тошкент вилояти Қибрай туманидаги “Тошкент-Шарқий” аэродроми базасида янги халқаро аэропорт ҳамда пойтахтнинг саккизта туманидан ўтувчи 52 километрли янги ер усти метроси қурилиши ўтган йили бошланган эди.

"Ўзбекистон Темир йўллари" акциядорлик жамиятига қарашли "Тошкент механика заводи" (собиқ Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси) ишчилари пойтахтдаги янги халқаро аэропорт, ер усти метроси қурилишларига сафарбар этилди.

Ҳар икки қурилиш лойиҳасини "Ўзбекистон Темир йўллари" акциядорлик жамияти амалга оширмоқда.

"Тошкент механика заводи" масъулларидан бири Озодликка завод ишчилари "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ амалга ошираётган қурилиш ишларига кўнгилли равишда жўнатилаётганини айтди.

Ўз хавфсизлигидан чўчиб Озодликка шахси сир қолиш шарти билан гапирган завод ишчилари ишдан ҳайдалиш ҳақидаги тахдидлар билан ўз касбий фаолиятига боғлиқ бўлмаган қурилиш ишларига ҳар куни оддий ишчилардан тортиб мухандис-техник ходимлар жалб этилаётганликларини айтишди.

"Тошкент механика заводи"да иккинчи тоифали чилангар бўлиб ишловчи ходим 11 сентябрь куни Озодликка жумладан бундай деди:

Ишдан бўшатиш билан қўрқитиб, ҳеч қандай техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаган тарзда баланд метро қурилиши устига мажбурлаб чиқариб тош ёйдирмоқда.

- Муҳандислардан тортиб оддий ишчиларни, аёл ходимларимизни ҳам Тузел Тошкент шарқий аэропорти ва ер усти метроси қурилишида 27 августдан ўта оғир шароитларда мажбурлаб, қулдек ишлатишмоқда. Қирқдан зиёд ишчи, улар орасида мени ҳам ишдан бўшатиш билан қўрқитиб, ҳеч қандай техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаган тарзда баланд метро қурилиши устига мажбурлаб чиқариб тош ёйдирмоқда, - деди завод ишчиси.

Заводнинг қанча ходими қурилишга сафарбар этилгани ҳақда Озодликка маълум эмас.

Завод ходими метро қурилишига қирқдан зиёд ишчи жўнатилганини айтди.

Тошкент вилоят, Қибрай туманидаги “Тошкент-Шарқий” аэродроми базасида янги халқаро аэропорт ҳамда пойтахтнинг саккизта туманидан ўтувчи 52 километрли янги ер усти метроси қурилиши ўтган йили бошланган эди.

Ҳар икки қурилиш лойиҳасини "Ўзбекистон Темир йўллари" акциядорлик жамияти амалга оширмоқда.

Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси фаолияти 2015 йилда тугатилганидан сўнг корхона "Тошкент механика заводи"га айлантирилган ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ тасарруфига ўтказилган эди.

"Тошкент механика заводи" раҳбари ёрдамчиларидан бири Озодликка завод ишчилари "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ амалга ошираётган қурилиш ишларига "кўнгилли равишда" жўнатилаётганини айтди:

- "Ўзбекистон темир йўллари" таркибидаги барча корхоналарга, жумладан, бизнинг заводга ҳам ишчиларни шу ишларга юбориш ҳақида кўрсатма келиб туради. Биз шу кўрсатмани бажарамиз. Лекин, ишчиларимизни ҳеч ким мажбурламайди, фақат кўнгиллиларни жўнатамиз, - деди "Тошкент механика заводи" раҳбарининг ёрдамчиси.

"Тошкент механика заводи" ​ишчиларига қурилишга ишга чиқарилгани учун қўшимча ҳақ тўланадими? Агар улар иш вақтида қурилишга жалб этилган бўлишса заводда улар қилиши керак бўлган ишни ким бажаради?

"Тошкент механика заводи" раҳбариятидан бу саволга аниқ жавоб олиб бўлмади.

Заводнинг раҳбари ёрдамчиси деб таништирган масъул ходими: "Бу саволга жавоб беролмайман", деб айтди.

Завод ишчиларига кўра, улар қурилишда ишлаганликлари учун қўшимча ҳақ олмаганлар.

Бундан олдин завод ишчилари Ховос темир йўл станцияси, Ангрен кўмир конида ҳам мажбурлаб ишлатилганликларини айтишди.

Биз бир вақтлар самолёт ишлаб чиқарганмиз, ҳозир қурилишда қора ишчига айландик.

- Биз бир вақтлар самолёт ишлаб чиқарганмиз, ҳозир қурилишда қора ишчига айландик. "Ўзбекистон темир йўллари" таркибига ўтганимиздан буён шу аҳвол. Шанба ва якшанба кунлари ишлаганимизга тўлиқ ҳақ тўланмайди, - деди "Тошкент механика заводи" ишчиси.

"Тошкент механика заводи" ишчиларининг шикояти юзасидан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизматидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Ўзбекистонда давлат ишчиларининг ўз вазифалари қолиб қишлоқ хўжалик ва ободонлаштириш ишларига жалб қилиниши одатий хол.

Ўзбекистонда "Обод маҳалла", "Обод қишлоқ", "Обод туман" ҳукумат дастурларини амалга ошириш ва иншоотлар қуриш учун бюджет ташкилотлари ходимлари жалб этилгани илгари ҳам кузатилган.

Гарчи Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2018 йилнинг 10 майида “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли қарорни қабул қилган эса-да, бюджет ташкилотлари ходимлари мажбурий меҳнатга жалб этилаётгани борасида Озодликка тез-тез шикоят хатлари келишда давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG