Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:35

“Ўзбек ва туркманлар ўтмишда русларга қарши бир тан, бир жон бўлиб курашган эди”


Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 23 апрелда Ўзбекистонга икки кунлик давлат ташрифи билан келди.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 23 апрелда Ўзбекистонга икки кунлик давлат ташрифи билан келди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси мулозими¸ тарих фанлари номзоди Неъмат Полвонов Озодлик билан суҳбатда ўзбек-туркман муносабатларининг уч даврига тўхталди.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг икки кунлик ташриф Ўзбекистонга келиши муносабати билан ўтказилган 20 дақиқалик суҳбатда Неъмат Полвонов, жумладан, бундай деди:

- Бугунги ўзбек давлатчилиги пойдеворларидан бири бўлган Хива хонлиги таркибида 1924 йилгача яшаган туркманлар ташқи душманларга қарши фаол курашгани билан тарихга кирди. Хусусан, туркман сардорлари 1873 йилда чор генераллари Кауфман¸ Верёвкин бошчилигидаги ишғолчи кучларга қарши мардоновор курашган эди. Шунингдек, Жунаидхон бошчилигидаги кучлар Хивага ҳужум қилган қизил армия (Совет армияси) қўшинларига қарши курашган эди.

Иккинчи даврни эса, 1924 йилдан 1991 йилгача, деб белгиласак, бу даврда Совет Туркманистони ва Совет Ўзбекистони ўртасидаги муносабатлар маданиий соҳада яхши ривожланди. Борди-келди¸ савдо-сотиқ ҳам эркин эди.

1991 йилдан бошлаб икки давлат ўртасида муносабатлар сал бўлса ҳам совуқлашди. Бориш келиш визалик бўлди. Давлатлар орасига тиканли симлар тортилди.

Шу кунларда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг Ўзбекистонга келиши - мен айтган уч даврдан кўра яхшироқ муносабатлар бошланганидан дарак. Туркман ва ўзбек бир олманинг икки палласи. Уларнинг ўтмиши ва бугуни бир¸ келажаги ҳам бир. Бу келажакнинг фаровон бўлиши икки давлат бошлиқларининг сиëсий иродасига боғлиқ¸ деди суҳбатдош.

Суҳбатни тўлиғича қуйида тингланг:

“Ўзбек ва туркманлар ўтмишда русларга қарши бир-тан¸ бир жон бўлиб курашган эди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:19:18 0:00

XS
SM
MD
LG