Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:52

Туркияга даволанишга борган ўзбекни фоҳишаликка мажбурлаган бухоролик ака-ука иши судга ошди


Ўзбек аëлларини жинсий қулликда ушлаган гуруҳ аъзолари қўлга олинди. (Озодлик архивидан)
Ўзбек аëлларини жинсий қулликда ушлаган гуруҳ аъзолари қўлга олинди. (Озодлик архивидан)

Туркиянинг Қўжаэли (Kocaeli) шаҳрида Ўзбекистон ватандошларини уй супуриш ва касалга қараш каби ишлар учун чақириб, фоҳишалик қилишга мажбурлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди.

Туркиядаги Дўғон ҳабар агентлиги (DHA) тарқатган маълумотга кўра¸ Қўжаэли полицияси 17 август, пайшанба куни ўтказган рейд давомида жинсий қулликда тутилган Ўзбекистон ватандошлари озод қилиниб мамлакатига қайтарилган.

Ўзбек аëлларини жинсий қулликда ушлаган гуруҳ аъзолари қўлга олинган ва уларниннг уйидан изнсиз сақланган қурол-яроғ мусодара қилинган.

Туркия матбуотида фоҳишаликка мажбурланган ëки ўзи истаги билан танини сотаëтган ўзбек аëллар ҳақида кунора мақола ëзилади.

Озодликнинг Истанбулдаги мухбири Элвира Буғдойчиеванинг айтишича¸ кейинги 3 йил ичида Туркияда ўзбек фоҳишаларини ëллайдиган жиноий тўда фаоллашган:

- 12 йилдан бери Истанбулда яшайман¸ кейинги 3 йил ичида ўзбек фоҳишалари кўпайганини кузатдим. Икки кун олдин Истанбулнинг ўзбек фоҳишалари гавжум бўлган Оқсарой тумани Лолали маҳалласидаги вазиятни тунги 12 дан тонгги 3 гача видеотасвирга олдим. Кузатганим шуки, фоҳишалар ҳам фоҳишахона эгаси ҳам ўзбек. Ўзбекни ўзбек¸ қирғизни қирғиз сотиб ëтибди. Қўжаэлида қўлга тушган 5 нафар ўзбек аëли ахборот агентлигига фоҳишаликка мажбурландим, деб айтгани тўғрисида мен ҳам ўқидим. Аммо мен гаплашган Ширин деган қиз ўз ҳоҳиши билан танини сотиш учун келганини айтди,- дейди Истанбулдаги фоҳишахонлар ҳақида лавҳа муалифи Элвира Буғдойчиева.

Айни пайтда, бошқача тақдирлар ҳам бор.

Озодлик Истанбулнинг Божилар маҳалласида 2016 йил охирида 3 ой жинсий қулликда тутилганини айтган 37 яшар тошкентлик аëл Севара Ғуломова билан суҳбатлашди.

Ғуломованинг иддао қилишича, у Истанбулда бири 29 яшар ва яна бири 34 ëшда бўлган бухоролик ака-ука М.А. ва М. Ш. лар тарафидан мажбуран жинсий қулликда ушлаб турилган.

Одам савдосида гумонланган Ўзбекистон ватандоши
Одам савдосида гумонланган Ўзбекистон ватандоши

Мижозларидан бири кўмагида 2017 йил бошида жинсий қулликдан қутулишга муваффақ бўлган Ғуломова Тошкент аэропортига келиб тушиши билан ўзини қулликка солганлар устидан шикоят ëзди.

Бу ишни тергов қилган Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси терговчиси Шерзод Шодмоновнинг Озодлик мухбирига айтишича, Ғуломовани фоҳишалик қилишга мажбурлаган М.А. қўлга олинган¸ М.Ш. эса қидирувга берилган:

-Туркияда одам савдоси билан шуғулланган М.А. исмли 1983 йили Бухоро вилоятида туғилган шахс устидан тергов иши тугади. Иш судга оширилди. Гувоҳлар кўрсатмаси ва бошқа исбот-далиллар асосида унга Ўзбекистон ЖК 135- моддаси (Одам савдоси) бўйича айби қўйилди. Унинг укаси 1989 йилда Бухорода туғилган М.Ш. эса, қидирувга берилди¸ деди терговчи.

“Касаллигимдан фойдаланиб зўрлашди”

Транспорт прокуратураси тарафидан очилган жиноят ишида одам савдоси қурбони сифатида исми зикр қилинган Севара Ғуломова Озодликка ўзининг қандай қилиб “папа-розалар” қўлига тушиб қолганини айтиб берди.

- Бачадон ракига чалинганим боис, даволаниш учун Туркияга опамнинг ҳамроҳлигида бордим. Ўшанда бу икки бухоролик ака-ука чиқиб ўзимиз ëрдам берамиз, меҳмонхонада турманг, деб уйига обкетишди. Яна бир М. исмли қиз ҳам бор эди. Опам мени уларга топшириб, Тошкентга қайтган кундан бошлаб сурункали уриб турк мижозларга сота бошлади,- дея иддао қилган Ғуломова сўзларига далил сифатида моматалоқ бўлган баданининг суратларини юборди.

Жабрланувчи Севара Ғуломова юборган расм
Жабрланувчи Севара Ғуломова юборган расм

Озодлик билан суҳбатда Ғуломова ўзига жабр қилган “папа-роза” юқори лавозимдаги акахонлари кўмагида суд залидан озод бўлишидан хавотир билдирди.

Туркияда ўзбек аëлларини фоҳишаликка мажбурлаган гуруҳ қўлга олинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:33 0:00

Tерговчи Шерзод Шодмонов Озодлик мухбири билан суҳбатда “Босимлар иш бермаслиги ва айбланувчи камида 8 йилга озодликдан маҳрум қилинишини айтди.

Шодмонов 2008 йилда қабул қилинган “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонун асосида бу тахлит жиноят ишлари жиддий назоратда бўлишига эътибор қаратди.

XS
SM
MD
LG