Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:53

"Бухоролик тадбиркорнинг қамоқда қийнаб ўлдирилгани тергов қилинсин!"


Илҳом Ибодовнинг Озодликка етиб келган қамоқдан чиққан жасади суратларида мурданинг қорин ва бел қисмларида кўкарган жойлари ва оёғида жароҳатларини кўриш мумкин.
Илҳом Ибодовнинг Озодликка етиб келган қамоқдан чиққан жасади суратларида мурданинг қорин ва бел қисмларида кўкарган жойлари ва оёғида жароҳатларини кўриш мумкин.

26 июнь - Қийноқ қурбонларини қўллаш Халқаро куни арафасида Франциядаги қатор ташкилотлар Ўзбекистон ҳукуматидан бухоролик 44 ёшли тадбиркор Илҳом Ибодовнинг қамоқда қийнаб ўлдирилгани иддаолари юзасидан очиқ ва шаффоф тергов ўтказишни талаб қилди.

Автомобиль эхтиёт қисмлари сотиш билан шуғулланиб келган бухоролик ака-ука тадбиркорлар Раҳим ва Илҳом Ибодовлар ўтган йил август ойида қамалган, бир ой ўтиб қамоқдан Илҳомнинг ўлиги чиққани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

Франциядаги Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари халқаро ташкилоти раҳбари Надежда Отаева Озодлик билан суҳбатда бухоролик ака-ука тадбиркорлар Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ертўласида қийноққа солингани ва улардан бири шу қийноқ остида ўлгани ҳақида етарли асослар борлигини айтди.

Надежда Отаева - Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари.
Надежда Отаева - Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари.

- Раҳим ва Илҳом Ибодовлар 25 кун Бухоро шаҳридаги вақтинчплик сақлаш изоляторида сақланди. Бу вақт ичида улар тўрт нафар камеридоши тарафидан ёлғон кўрсатма беришга мажбурлаш учун мунтазам калтакланди. Улар ака-ука тадбиркорларга очиқ айтишган калтаклашга қамоқхона нозирларидан буйруқ берилгани ҳақда. 12 сентябрь куни улар МХХ изоляторига олиб ўтилганларидан сўнг Раҳим Ибодов акасини МХХ зобитлари ураётганини кўрган. Бир кун ўтиб Илҳомни жасадини ойиласига беришди, - деди Надежда Отаева.

Бухоро шаҳридаги “Ситора” автомобиль бозорида тадбиркорлик билан шуғулланиб келган 44 ёшлик Илҳом Ибодов ва унинг акаси 48 ёшлик Раҳим Ибодовлар ўтган йил 16 август куни савдо қоидаларини бузганлик ва ноқонуний валюта олди-сотдисини ташкил қилганликда айбланиб, ҳибсга олинган эди.

Акаси Раҳим Ибодов эса Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 189 – моддаси - Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, 243-модда - Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш¸ ҳамда 177-моддаси - Валютани қонунга хилоф равишда олиш ёки сотишда айбли топилиб, саккиз йилга қамалди.

"Бухоролик тадбиркорнинг қамоқда қийнаб ўлдирилгани тергов қилинсин!"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:49 0:00
Бевосита линк

Илҳом Ибодовнинг Озодликка етиб келган қамоқдан чиққан жасади суратларида мурданинг қорин ва бел қисмларида кўкарган жойлари ва оёғида жароҳатларини кўриш мумкин.

- Бухоролик тадбикорнинг қамоқдаги ўлими бўйича очиқ ва шаффоф тергов ўтказилиши ва уни ўлдирганлар жазоланиши керак, - дейди Надежда Отаева.

Бухоро вилоят суд-тиббиёт экспертизаси Илҳом Ибодов ўлими сабабларини ўрганиб, маҳбус тергов изоляторида юрак хуружидан вафот этган, деган хулосани чиқарган.

Марҳумнинг онаси Ҳурсанд Ражабова Озодлик билан суҳбатда ўғлининг юраги билан боғлиқ муаммоси бўлмаганини айтиб, уни ўлимида МХХ ходимларини айблайди.

- 28 кун деганда ўлдириб олиб келишди. СНБни ичида криб ўлдиришган. Яна бир ўғлимни саккиз йилга қамадилар, - деди Ҳурсанд Ражабова.

Қийноқлар Ўзбекистон турмаларида ва полиция бўлинмаларида жуда кенг тарқалгани айтилади.

БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитасига кўра, қўлга олинганлардан иқрорлик кўрсатмаларини олиш мақсадида уларни калтаклаш ва зўрлаш систематик тус олган.

Қўмитага келиб тушган аризаларга мувофиқ, баъзи ҳолларда ҳибсга олинганлар қийноқлардан вафот этмоқда.

1987 йили қабул қилинган Қийноқларга қарши конвенцияга мувофиқ қийноқ қўллаш ҳар қандай шароитда ноқонуний ҳисобланади ва ҳеч бир шароитда қийноқ қўллангани оқланмайди.

Марказий Осиёдаги ҳар беш мамлакат ушбу Конвенцияга имзо чеккан ва ўз фуқароларини қийноқлардан муҳофаза қилиш мажбуриятига эга.

Ўзбекистон ҳукумати қамоқхоналарда қийноқлар системати эканини рад этиб келади.

XS
SM
MD
LG