Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:26

М. Солиҳ: Мирзиёевнинг иқтисоддаги либерализми сиёсатга, ижтимоий ҳаётга ҳам кўчиши керак


“Эрк” демократик партиясининг лидери Муҳаммад Солиҳни Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга давлат ташрифи муносабати билан суҳбатга тортдик. “Озодлик” радиосининг қирғиз хизмати саволларига жавоб бераркан, М.Солиҳ Қирғизистон президенти сайлови Бишкек ва Тошкент муносабатларига қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида ҳам фикр билдирди. Ўзбек сиёсатчиси билан журналист Санжар Эралиев суҳбатлашди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:15 0:00
Бевосита линк

- Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида жонланаётган алоқаларнинг келажаги ҳақида нима дея оласиз?

Муҳаммад Солиҳ: Сўнгги 25 йил ичида Ўзбекистоннинг алоқалари нафақат Қирғизистон, балки Ўрта Осиёдаги бошқа давлатлар билан ҳам жуда ёмонлашганди. Раҳбарлар учрашган пайтларида қучоқлашиб кўришгани ва самимий суҳбат қилишгани билан, сиёсий тажрибада Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўз билганидан қолмади. Ўзбекистонни қўшнилардан изоляция қилишга уринди ва қўшниларни киргизмади. Тиконли симлар қалинроқ ўралди, жанжал ва бир-бирига нафрат фақат кучайиб борди. Буни инқироз деб айтиш мумкин. Ундан чиқиш учун Ўзбекистоннинг хозирги раҳбарига кучли ирода керак. Бундай иродани янги президент Шавкат Мирзиёев кўрсатади, дея умид қиламиз. Унинг Қирғизистонга ташрифи ўша чигал муаммоларни ҳал қилади, деб ишоняпмиз. Инқироз бутун жабҳада бор, унинг ҳаммасини ҳал қилмоқ лозим. Бунга кучи етадими ёки йўқми, лекин ҳаракатни бугундан бошламоқ лозим, деб биламиз ва муваффақият тилаймиз.

- Шавкат Мирзиёвнинг Қирғизистонга ташрифи олдидан берилган расмий маълумотларга кўра, асосан чегара муаммоларини ҳал қилишга эътибор қаратилмоқда. Ундан ташқари иқтисодий ва ижтимоий муаммолар ҳам бор. Уларнинг ечим топиши яқинми ёки бу анча вақт талаб қиладими?

Муҳаммад Солиҳ: Вақт талаб қилади, албатта. Лекин вақт ўзи келмайди, биз боришимиз керак. Масофани қисқартириш учун икки томоннинг сиёсий иродаси керак. Қирғизистонда президент сайлови бўлиши кутилмоқда. Қандай раҳбар келиши ва у ўзбек-қирғиз алоқасига қанчалик таъсир қилишини ҳозир айта олмаймиз. Нима бўлишидан қатъий назар, Ўзбекистон тараф фақат чегара масаласига эътибор қилмасдан, юқорида айтганимдек, бутун жабҳаларда, иқтисодий интеграцияга ҳам кўнгил бурмоғи даркор.

- Сайлов ҳақида гапириб қолдингиз. 15 октябрда Қирғизистонда президент сайлови ўтади ва 1 декабрда Алмазбек Атамбаев ҳокимиятни бошқа одамга топширади. Ўзбек ҳукуматида бу сайловга қизиқиш борми, нима деб ўйлайсиз. Тошкент кимни истайди? Атамбаевнинг давомчисиними ёки фарқи йўқми?

Муҳаммад Солиҳ: Менимча, ўзбек ҳукумати алоқаларни яхши олиб борувчи инсонни хоҳлайди. Шавкат Мирзиёев кимгадир симпатиясини билдириб, кимгадир антипатияда бўлади, деб ўйламайман. Ҳарқалай, ақлли инсон. Бошқа давлатнинг ички ишларига аралашмайди. Ким Ўрта Осиё давлатларининг интеграцияси тарафдори бўлса, ўша билан ҳамфикр бўлади.

- Агар Қирғизистон билан Ўзбекистоннинг ички сиёсатини солиштирсак, умуман ўхшаш эмас. Бирида демократик ҳаракатлар кўпроқ бўлса, иккинчисида вазиятга мослашувчан сиёсат бор. Бундай ҳолатда икки давлат бир-бирини сиёсий қўллаб-қувватлаши қанчалик реалликка яқин?

Муҳаммад Солиҳ: Менимча, Шавкат Мирзиёев сўнгги уч-тўрт ой мобайнида либерал қадамларни қўя бошлади. Айниқса иктисодиётда. Лекин бу одимлар сиёсатда ҳам, жамиятни демократлаштириш борасида ҳам бўлиши керак. Бу муҳим, иқтисоддан ҳам муҳим. Каримовга бу борада 25 йил айтдик, лекин уқтира олмадик. У ўз айтганини қилди ва Ўзбекистоннинг демократия бўйича аҳволи бугун паст даражада. Мирзиёев бу хатоларни қилмайди, деб ўйлаймиз. Бу хатоларга қарши сиёсат юритиши керак. Либераллашув иқтисоддагина эмас, сиёсатда ҳам, ижтимоий ҳаётда ҳам бўлиши лозим.

XS
SM
MD
LG