Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:41

Ҳукумат теримга чиқмаганларга электрдан узиш ёки томорқасини тортиб олиш билан таҳдид қилмоқда


"Ўзбекистонда ҳамма пахтакор!" шиори бу йил ҳам долзарб.
"Ўзбекистонда ҳамма пахтакор!" шиори бу йил ҳам долзарб.

Тошкент вилоят, Оҳангарон туман Электр тармоқлари корхонаси қарзи бор истеъмолчиларга, агар пахта теримига чиқмаса, электр таъминотини узиш билан таҳдид қилмоқда. Бироқ қарздор хонадонлар электр таъминотини узиш учун мутахассислар етишмаяпти – улар ҳам пахтада.

Хоразм вилоят Боғот тумани ҳокимлиги эса, уюшмаган аҳолини пахта теримига жалб этиш учун жазонинг бошқа туридан фойдаланишга уринмоқда.

Ҳукумат теримга чиқмаганларни электрдан узади ёки томорқасини тортиб олади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:19 0:00
Бевосита линк

Оҳангарон туман Электр тармоқлари корхонаси раҳбарларидан бири шу туманда истиқомат қилувчи фуқаронинг хатида келтирилган маълумотларни тасдиқлади.

"Бундай таҳдид Каримов даврида ҳам бўлмаган"

Озодликка оҳангаронликдан келган хатда мана бундай дейилган:

“Энди Оҳангаронда электр энергияси узиладими? Халқда нима айб? Оҳангаронда ҳеч қачон бунақа электр танқислиги бўлмаган. Ва бунақа таҳдид ҳам бўлмаган, ҳатто Каримов даврида ҳам”.

Туман Электр тармоқлари корхонасининг исми айтилмаслиги шарти билан саволларга жавоб берган вакили пахтага чиқмаган абонентлар электр таъминотидан узилаётганини тасдиқлар экан, “Бир ярим, икки, уч миллион сўм қарзи борларни узяпмиз”, деди.

Энергетикнинг айтишича, қарздорларга “пахтага бориб, 10-15 кун терсанг, шу вақт ичида светинг ўчирилмайди, пахта териб топган пулингни қарзингга тўлайсан, шундай қилиб, қарзингнинг 20-30 фоизидан қутуласан”, дейилаяпти.

Қанча қарздор бор?

Шу кунгача қанча хонадоннинг электри узилганини мутахассис айта олмади. “Узиладиган ва узилган хонадонлар тўғрисидаги маълумотлар Мажбурий ижро бюросида бўлади”, деди у. Лекин, айни пайтда у туман бўйлаб таъминотдан узилиши керак бўлган 200 дан ортиқ истеъмолчи борлиги, уларнинг 60 фоиздан кўпи Оҳангарон шаҳридаги абонентлар эканлигини айтди.

Қарздорларнинг чироғини ўчирувчиларнинг ўзлари ҳам пахтада

Оҳангарон туман Электр тармоқлари корхонаси вакили жавобларидан истеъмолчиларни электр таъминотидан узиш ҳозирча таҳдид даражасида қолаётгани, светни узиш билан амалда ҳеч ким шуғулланмаётгани маълум бўлди.

“Чунки корхонамиз шахсий таркибининг 40 фоизи – 25 киши пахтада, ётиб тераяпти. Бундан ташқари ҳар куни яна монтёрлардан 10 киши чиқараяпмиз. Улар бориб-келиб тераяпти”, деди оҳангаронлик энергетик.

Боғотдан келган хат

Хоразм вилоят, Боғот туман аҳолиси куни кеча маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳамда туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғидан огоҳлантирув хати олди.

Озодлик ихтиёрида тумандаги “Ҳуррият” маҳалласида яшовчи фуқарога келган хат нусхаси бор.

Хатда пахта теримига оммавий сафарбарлик эълон қилингани билдирилиб, давомида бундай дейилган:

“Сиздан қўйимча томорқа эгаси сифатида бугунги муҳим тадбирда оилангиздан 1 (бир) нафар теримчини бугундан бошлаб ҳар куни жалб қилишингиз ва 14 октябргача 1 тонна пахта хом ашёси териш сўралади. Акс ҳолда қўшимча даромад сифатида ажратиб берилган томорқа ер майдонингизни туман ҳокимлиги заҳирасига қайтариб олиш тўғрисида туман ҳокими номига билдирги киритиш тўғрисида огоҳлантираман”.

Хатни тан олдилар

Ҳужжатда МФЙ раиси имзоси йўқ. Лекин туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг муҳри ва имзо бор.

Тилга олинган бўлимнинг масъул вакили бу хатнинг ҳақиқий эканлигини тасдиқлади, хат туман ҳокимнинг буйруғи билан ёзилганини айтди.

У савол-жавоб давомида гап 1998 йил, 30 апрелда имзоланган “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонунга биноан берилган қўшимча томорқалар устида кетаётгани эслатди.

Мутахассиснинг айтишича, кейинги йилларда баъзилар ўша ерларга уй-жой солиб, қонунни бузган, эндиликда Президентнинг жорий йил 31 майдаги фармонида белгиланган чораларни амалга ошириш устида иш олиб борилмоқда.

Муаммони ҳал қилиш учун воситаси - муаммо

Шундай қилиб, Оҳангаронда электр қуввати учун дебиторлик қарзи, Боғотда томорқадан ноқонуний фойдаланиш каби доимий муаммолардан мавсумий муаммо – пахта терими муаммосини ҳал қилиш воситаси сифатида фойдаланишга уринаётганлари маълум бўлди.

XS
SM
MD
LG