Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:23

Ўқувчини уриб комага туширган мураббий устидан жиноят иши очилди


Дарс чоғида калтакланган боғотлик бола ҳануз комада.
Дарс чоғида калтакланган боғотлик бола ҳануз комада.

Хоразм вилоят, Боғот туман прокуратураси 1 октябрь куни Олимпиада миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 36 яшар мураббийси шу мактабнинг 5- синф ўқувчисини дарс пайтида калтаклагани воқеасини ўз назоратига олди.

Бола яқинларининг Озодликка билдиришича, 5 синф ўқувчиси 20 сентябрь куни калтаклангани ортидан комага тушган.

Ўзбекистон Бош прокуратурасининг 1 октябрь куни Озодликка билдиришича¸ «ўқувчи калтаклангани юзасидан Боғот туман ИИБ тергов гуруҳи томонидан 28 сентябрь куни ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган»

Прокуратура билдирувида таъкидланишича¸ «Спорт мактаб- интернатида ва Хоразм вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасида хизмат текшируви» ўтказилмоқда.

Нима бўлган эди?

Боғот туман, Қипчоқ қишлоқ, Бўка маҳалласида яшовчи ота-она ўз фарзандини жорий йил сентябрида тумандаги махсус спорт интернатнинг дзю-до синфига берган. Озодлик билан суҳбатлашган боланинг қариндошларидан бирига кўра¸ “дзю-до” мураббийси болага илк кундан бошлаб "ўгай кўз билан қараб бошлаган":

- Сен теннис синфга ўтиб ўқи¸ “дзю-до”ни эплолмайсан, деб айтибди болага. Боланинг отаси теннис керак эмас, “дзю-до”да ўқийди, деб қаттиқ турди. Ўқитувчи эса, болани бездириш учун ҳар куни 40 ўқувчининг олдида урган. 20 сентябрь куни эса, болани ҳушидан кетгунга қадар урибди¸ деди исми айтилмаслигини истаган боланинг қариндоши.

Нотўғри ташхис ëки мураббий докторни алдади

Озодлик суҳбатлашган Боғот туман марказий касалхонаси Бош врачи ўн кундан бери комада ëтган бола шифохонага спорт мактаби мураббийси тарафидан олиб келинганлигини айтиб берди:

- Келганда боланинг хуши ўзида эди. Нима бўлди, деб сўрасак, мураббийга қараб "ҳеч нарса, йиқилиб тушдим," деди. Мураббий бўлса "бу боланинг эпилепсия касали бор, тутқаноғи тутиб йиқилиб тушди", деб бизни ишонтирди. Аслида, болада бундай касал бўлмаган. Эътиборсиз врач эса, касалга эпилепсия диагнози доирасида укол қилибди.

Республика Бош прокуратурасининг Озодликка билдиришича¸ “ўқувчи 21 сентябрь, тонгги 4 да кома ҳолатига тушган”.

Боғот туман марказий касалхонаси Бош врачига кўра¸ “ўқувчи бола эпилепсияга қарши укол қилинганидан кейин тонгга яқин ўзига келган”:

- Қоидага кўра¸ уни бадантарбия қилдирдик. Шунда бола бирдан комага тушиб қолди¸ миясига қон қуйилгани аниқланди.

Ўқувчи ëшлигидан хисобда турган педиатрнинг Озодликка айтишича¸ бу болада эпилепсия касали йўқ:

- Соғлом бола, ҳатто грипп бўлиб ҳам касалхонага тушмаган.

Ўқувчининг қариндошларига врачлар “Боланинг умри битиб бўлди¸ жаноза тайëргарлигини кўраверинглар”, деб айтади.

Аммо боланинг аммаси унинг юзидаги кўкарган жойларидан ташвишга тушади.

Бу орада “ўқувчнинг калтаклангани” ҳақида ҳабар тарқалади.

Ишга мухбир аралашди

"Хоразм ёшлари" газетаси мухбири Давлат Назар воқеани ўрганишга киришади. Озодлик билан суҳбатда журналист маҳаллий мулозимларнинг воқеани бекитишга тиришганини айтди:

- Боланинг отаси 22 сентябрь куни туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 20 сентябрь куни тумандаги Олимпиада миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 5-синфида таълим олувчи ўғли Б.ни спорт фани ўқитувчиси Ж.Р. бош қисмига уриб тан жароҳати етказганлигини билдирган. 24 сентябрь куни бориб милициядан сўрасам, ҳали ҳам текширув бошланмаган эди.

Журналист Давлат Назар Хоразм вилоят спорт қўмитаси раиси Шокир Мадаминов¸ вилоят хокимининг ëшлар сиëсати бўйича ўринбосари Санъатбек Салаев билан учрашганидан кейин бемор нейрожарроҳлар томонидан муолажа қилина бошлайди.

Аммо ўқувчини калтаклаган мураббий устидан жиноят иши воқеадан 8 кун ўтиб очилади.

"Нега бу қадар кеч?" деган саволга жавоб берган ўқувчининг яқинлари “Тумандаги мулозимлар ишни бости-бости қилиб ëпиғлиқ қозон ëпиғлиқ қолишини исташган эди", деб жавоб беришди.

Озодлик билан суҳбатда вилоят ҳокимлиги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг масъул котиби Маримбой Машарипов ҳам воқеанинг ошкор бўлишидан манфаатдор эмаслигини таъкидлади:

- Бўлар иш бўлди, нима қиласизлар энди шуни шов-шув қилиб?

Бўлиб ўтган воқеа юзасидан ўтказилаëтган тафтиш чоғида спорт мактаб-интернатида болаларни калтаклаш оддий ҳол экани маълум бўлди.

Маҳаллий журналист Рўзимбой Ҳасаннинг айтишича¸ нафақат туман, балки вилоятдаги барча мактабларда болалар калтакланади.

Ўтган жума куни туман прокурори Алишер Рўзметов ўқувчи калтакланган спорт мактабидаги ўқувчилар билан яккама- якка суҳбатлашганида барча ўқувчилар калтак егани ҳақида айтиб беришган.

Хоразм вилоят прокуратураси мулозимига кўра¸ ўқувчини калтаклаган мураббий ҳозир очиқда қолмоқда:

- Жиноят ишлари Боғот туман судининг 2 октябрь кунги маҳкамасида ўқувчини калтаклаган мураббийга нисабтан эхтиëт чораси қўллаш масаласи кўриб чиқилади. Мураббий ҳозирча очиқда юрибди. У калтаклаган 11 яшар Б. Х. эса, Боғот туман марказий шифохонасида кома холатида ëтибди.

XS
SM
MD
LG