Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:34

HRW Ўзбекистон расмийларини ёзувчи–диссидентни озод этишга чақирди


Нурилло Отахонов (Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон)
Нурилло Отахонов (Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон)

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи Human Rights Watch (HRW) ташкилоти ўзбек диссидент-ёзувчиси Нурилло Отахоновнинг (Нурулло Муҳаммад Рауфхон) ҳибсга олинишидан ташвишга тушганини билдирди.

«Ҳукумат томонидан диссидент-ёзувчи Нурулло Муҳаммад Рауфхоннинг ҳибсга олиниши унинг реабилитация қилиниши тўғрисидаги хабар ва Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги вазиятни яхшилаш борасида ташланаётган қадамлар ҳақида президент Шавкат Мирзиёев томонидан берилган баёнотдан сўнг ташвиш уйғотади», – дейди HRWнинг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов.

Human Rights Watch Ўзбекистон ҳукуматига мурожаат қилиб айблари борасида кўрсатмалар йўқлиги, хамда инсон ҳуқуқлари ва фуқароларнинг эркин фикрлашлари юзасидан ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларнибажарган ҳолда ёзувчи Отахоновни қўйиб юборишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, ёзувчи Нурилло Отаханов 26 сентябрь куни Истанбулдан Тошкентга қайтди. У Тошкент аэропортида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан хибсга олинди ва қўлдаги кишанлари билан милиция бўлимига олиб келинди.

Терговчиларнинг сўзларига қараганда, Отахоновнинг ушланишига унинг “Бу кунлар” китобидаги ғоялар сабаб бўлди. Ўзбекистон Вазирлар махкамаси қошидаги Дин ишлари қўмитаси хулосасига кўра китобда «экстремистик» ғоялар мавжуд.

XS
SM
MD
LG