Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:29

Бош вазирдан лифт тузатиш¸ телефон алмаштириш ва қўшиқчини саҳнага қайтариш сўралди


Шавкат Мирзиëев
Шавкат Мирзиëев

Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси иш бошлаганидан бир ой ўтиб Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида ҳам виртуал қабулхона иш бошлади. Бу қабулхона ҳам ватандошларга ҳал этилмаётган масалалар бўйича ариза, шикоят ёки таклифларни 10 кун ичида ваъда қилади. Айни пайтда “лифтни тузатиш”¸ бузилган “телефонини алмаштириш”¸ севимли кўппакни “Россиядан Ўзбекистонга келтириш” учун кўмак сўраш каби Бош вазирдан рутбаси паст мулозимлар ечиши мумкин бўлган шикоятлар “Виртуал қабулхона” телефонида ўтирган мулозимларни толиқтиргани ҳақида ҳам маълумотлар бор.

Мазмуни ва ечими кўрсатилган мурожаатларнинг аксариятида жуда майда масалалар кўтарилганини Мирзиёевнинг Фейсбукдаги "саҳифаси"да танқид қилинади.

"Агарда жойлардаги "ишонч телефонлари" масалаларни ўз вақтида ва сифатли ҳал этганида, бу каби масалалар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонасига келмаган бўларди!", - дея таъкидланади Мирзиёевнинг Фейсбукдаги "саҳифаси"да.

Айни пайтда виртуал қабулхонадаги Озодлик суҳбатлашган мулозимлар¸ ўзлари тушунмайдиган майда масалалар бўйича қилинган шикоятларни ҳам тинглаб мурожаат код беришганлигини айтди.

Бухоро вилояти Қоракўл тумани турғуни Жўраев Илҳом виртуал қабулхонага “Футболчиларга раҳбариятнинг руҳий босими” ҳақидаги мурожаати ëзилган аудиони юборди.

Мирзиëев қабулхонасидаги телефон суҳбати
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:08 0:00
Бевосита линк

Аудиодан аëн бўлишича¸ “Руҳий босим” деган сўзни ва шикоят мазмунини Бош вазир виртуал қабулхонасидаги мулозим тушунмаган бўлса ҳам шикоятчига код берилган.

Фейсбукда жорий йилнинг 14 сентябридан кейин пайдо бўлган "Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev" номли саҳифада Бош вазир номига ëзилган майда-чуйда шикоятлар ва уларнинг ижроси ҳақидаги тилхатлар эълон қилинган.

Шулардан бирида “Бизда лифт ишламайди¸ шуни тзуатишга кўмак беринг” дейилади. Шикоят ëнида эса ариза инобатга олиниб¸ лифт тузалгани ҳақида миннатдорлик мактуби ҳам қўйилган.

Яна бир аризада эса “Бузилган қўл телефонинини алмаштириб” беришга кўмак сўралган. Бу ариза ëнига ҳам орзуси рўëбга чиққан аризагўй “раҳматномаси” илова қилинган.

Бу раҳматномалар халқ орасида эртак каби тарқалиб “Мирзиëев ҳамма муаммони ҳал қилар экан” деган миф пайдо бўлди дейди Тошкентнинг эски шаҳарида яшовчи Мўтабар Аҳмедова:

-Мирзиëев ҳар куни оддий спорт кийими кийиб бозор айланар экан¸ картошка қимматлиги боис ҳокимни урибди¸ деган гаплар урчиган. Мен бу гапларни айтаëтганларга қараб сен ўз кўзинг билан кўрдингми десам йўқ эшитдим дейди. Ҳаммаси беҳуда гап¸ дейди суҳбатдош.

Ўзбекистон Бош вазирига йўлланган яна бир аризани Фарғона шаҳар хотин - қизлари номидан мурожаат қилган Лола Собирова ўзбекистонлик қўшиқчи Юлдуз Усмонованинг “ 11 йиллик таъқиқдан кейин саҳнага қайтарилишини” сўраган.

“Ўзбегимнинг яккаю ёлғиз примадоннаси,санъатимиз қироличаси Юлдуз Усмоновани саҳнага қайтаринг” дейилган мактуб ортига Лола Собировадан ташқари яна ўнга яқин аëл имзо чеккан.

Озодлик суҳбатлашган виртуал қабулхона мулозимасининг айтишича бу шикоятга ҳам код рақами берилган:

Ўзбекистонда амалда бўлган қонунчилик асосида фарғоналик аëлларнинг Юлдуз Усмонова борасидаги Бош вазирга мурожаатлари расмий мақомга эга эканлигини маълум қиламан¸ деди исми айтилишини истамаган мулозима.

Ўзбекистонлик тахлилчи Алмардон Аннаевнинг Озодликка айтишича “Майда –чуйда муаммолар билан Бош вазирни банд қилиш зарарли бир машғулот:

-Тизим ишлаши керак. Минглаб муаммоларни “ручной” ҳал қилишга минглаб қўл керак. Буни амалда имкони йўқ. Тизим ишлаши лозим¸ дейди суҳбатдош.

Аннаевнинг эслатишича¸ Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси ишга тушгунига қадар нафақат бош вазирга, балки давлатнинг бошқа ташкилотларига ҳам электрон мурожаатлар йўллаш имконинини берувчи бутун бошли алоҳида интернет хизмат - my.gov.uz Ягона портали бир неча йилдан бери ишлаб келаëтган эди.

Мавжуд қонунга кўра¸ (2014 йил 4 декабрь куни амалга кирган "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги қонун) виртуал мурожаатлар учун электрон имзо талаб қилинган.

Бу қонунга зид тарзда Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасида электрон рақамли имзо талаб қилинмайди.

Алимардон Аннаевнинг айтишича¸ қонун нормаларининг ишламаётгани, фуқароларнинг оддий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масалалари узоқ муддат эътиборсиз қолгани боис қуйи бўғинларида ҳал этиладиган оддий масалалар Бош вазиргача кўтарилмоқда.

Айни пайтда Бош вазир "ҳал қилаётган" масалалар одамларга ўзгаришлар умиди бермоқда.

Йиллар давомида Мирзиёевни танқид қилиб келган таниқли ҳуқуқбон Елена Урлаева виртуал қабулхонадан мамнунлигини айтиб, аҳолини Мирзиёевга овоз беришга чақирган.

XS
SM
MD
LG