Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:19

Олмалиқда милиция майори погони юлиниб, калтакланди (ВИДЕО)


Олмалиқда милиция майори погони юлиниб, калтакланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:29 0:00

Озодликка Олмалиқ шаҳридаги ресторан олдида"ИИБ зобитининг погони юлиниб, ўзи калтаклангани” акс этган видео келиб тушди. Видеотасвирдаги зобитнинг Олмалиқ шаҳар ИИБсида ишлашини, видеода акс этган воқеанинг жорий йил июнида юз берганини Озодлик аниқлади. Видеода акс этган воқеани прокуратура ўрганаётгани маълум бўлди.

Видеода акс этган воқеа

1 минуту 13 секунд давом этадиган видеотасвирда белигача яланғоч бўлиб олган йигитнинг милиция формасидаги шахсга ташлангани акс этган. Погонидан майор эканлиги аниқ кўриниб турган ходимни яна бир ИИБ ходими ва енги калта куйлак кийган йигит оломон орасидан қутқариб, олиб чиқиб кетишга ҳаракат қилади. Тўладан келган милиция майори уни ушлаб олган икки кишининг қўлидан юлқиниб чиқиб, унга ташланмоқчи бўлганларга ҳамла қилади. “Видеога ол башарасини¸ унга майор унвонини ичиб маст бўлиш учун берганми?!" деган овозлар эшитилади. Майорга мушт тушириб, погонини юлиб олган йигит эса, ”Формангни ечиб, сени кетингга ўзим с...ман”, деб бақириб, ҳақорат қилади.

Нима бўлган эди?

Озодлик видеода акс этган воқеанинг Тошкент вилоят, Олмалиқ шаҳридаги ресторан олдида жорий йилнинг июнида юз берганини аниқлади. Ўша куни жанжалга гувоҳ бўлганлардан бирининг иддао қилишича¸ милиция ходими ичиб олиб жанжални биринчи бўлиб бошлаган:

-Ўзи биринчи бошлади. У ëнидаги милиция шериги ва яна иккита қиз билан ресторанда еб-ичиб ўтиришганди. Нимадир бўлди-да, майор кийимидаги семизроғи ўрнидан туриб орқа столда ўтирган йигитга ташланди. У йигитнинг уст кийимни йиртиб ташлади. "Эртага сени подвалда с..ман", деб сўкди. Йигит ответ қайтарди. Кейин бошқалар йигитнинг тарафини олиб милицияга ташланди. Майорнинг ëнидаги йигит, одамлар уриб ташламасин деб, уни ташқарига олиб чиқди . Сиз кўрган видео ўша ташқарида олинган. Жанжал тугаб бўлганди унда.

Воқеа гувоҳи эканлигини иддао қилаётган йигитнинг бу гапларини расман тасдиқлашнинг имкони бўлмади.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мулозими Озодликнинг бу борадаги саволини диққат билан эшитиб, "кейин аниқлаб, жавоб берамиз", дейиш билан кифояланди.

Ушбу хабар ёзилиши жараёнида ​видеода акс этган воқеани прокуратура ўрганаётгани маълум бўлди.

Майор учун тарбиявий соат

Озодлик билан норасмий тарзда гаплашган Олмалиқ шаҳар ИИБ мулозимига кўра, “жанжал бўлгани оқибатида ИИБ ходимига ҳужум бўлган, жанжал марказида қолган майор шахсий таркиб риоя қилиши керак бўлган одоб-аҳлоқ доирасидан чиққани учун у билан тарбиявий суҳбат ўтказилган”.

Мулозимнинг қўшимча қилишича, ИИБ шахсий таркиб билан ишлаш бўлими жанжал сабаблари ва майорнинг ўша кунги спиртли ичимлик ичгани ҳақидаги шикоятни текширмоқда.

Олмалиқ шаҳар ИИБ мулозимининг Озодликка норасмий тарзда билдиришича, видеода акс этган жанжал иштирокчилари бир-бирови устидан ҳуқуқ-тартибот органларига ариза билан мурожаат қилмаган.

Видеокамера назарига тушган милиционерлар

Олмалиқ шаҳар ИИБсининг бундан олдин ҳам жанжалли видеоси тарқалган эди.

Ўтган йили Олмалиқ шаҳар ИИБ ходимининг қабулига келган кишини қўпол гапириб ҳайдаб чиқаргани акс этган видео тармоқда тарқалиб муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Жорий йил июлида Каттақўрғонлик аëлни ечинтириб таҳқирлагагани акс этган видеодаги терговчи ва Самарқанд вилоят, Каттақўрғон туман Ички ишлар бўлимининг етти нафар зобити ишдан бўшатилган эди.

XS
SM
MD
LG