Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:40

Ғофур Раҳимов AIBA президентлигидан истеъфо берди

АҚШ Молия вазирлигининг уюшган халқаро жиноий гуруҳ етакчиларига қарши санкциялари рўйхатига киритилган ўзбекистонлик тадбиркор Ғофур Раҳимов Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президенти лавозимига ўтган йил ноябр ойида ташкилотнинг Москвада бўлган йиғинида сайланган эди.

Ғофур Раҳимов AIBA президенти лавозимидан истеъфо берди. Раҳимовнинг бу ҳақдаги баёноти ташкилотнинг расмий сайтида 22 март куни эълон қилинди.

Баёнотда Раҳимов бундай қарорга "сиёсий босимлар, айбловлар" сабаб келгани айтилган.

АҚШ Молия вазирлигининг уюшган халқаро жиноий гуруҳ етакчиларига қарши санкциялари рўйхатига киритилган ўзбекистонлик тадбиркор Ғофур Раҳимов Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президенти лавозимига ўтган йил ноябр ойида ташкилотнинг Москвада бўлган йиғинида сайланган эди.

Халқаро Олимпия қўмитаси ўшанда Раҳимовга ўз номзодини олишни тавсия қилган, акс ҳолда Олимпиада дастуридан бокс чиқариб юборилиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Раҳимов ўз расмий баёнотида истеъфо бериш қарорига келишига сиёсий ҳолат сабаб бўлганини айтган.

"Менга қарши айбловлар олдиндан режалаштирилган ва сиёсий таг замирга эга ёлғонларга асосланган. Мен ҳақиқат ғалаба қилишига ишонаман. Шундан бўлсада, мен буни ҳамиша айтиб келганман, мен ҳеч қачон боксдан устун бўлмайман, ва президент сифатида бизнинг спорт туримиз ва бизнинг спортчиларимизга хизмат қилиш учун қўлимдан келганини амалга оширмоғим шарт", - дейилади баёнотда.

Раҳимов AIBA Ижроия қўмитаси мажлисини чақирган ва йиғилишда вақтинчалик президентни тайинлаш жараёнини бошлаш масаласи муҳокама этилган.

Раҳимов АҚШ Молия вазирлигининг уюшган халқаро жиноий гуруҳ етакчиларига қарши жорий қилган санкциялари рўйхатига илк бор 2012 йилнинг 23 февраль куни "Евроосиëдаги жиноий синдикат" етакчиларидан бири сифатида киритилган эди.

"Постсовет фуқароларидан ташкил топган “Биродарлик халқаси” (Братва) даги белгиловчи шахс бўлган Ғафур Раҳимов ўзбек уюшган жиноят олами етакчиларидан бири ва у Марказий Осиëда наркотик моддалар ишлаб чиқариш бўйича ихтисослашган. Раҳимов дунëнинг йирик наркосиндикатларида героин контрабандаси билан боғлиқ операцияларда қатнашиб келмоқда"¸ деб ëзилган АҚШ Молия вазирлиги ўз расмий сайтида 2013 йил 30 октябрида эълон қилган ҳужжат матнида.

Айни шу санада АҚШ Молия вазирлиги Ғафур Раҳимовга алоқадор деб кўрилган яна олти шахс ва тўрт ширкатга нисбатан жазо чоралари жорий қилган эди.

Бу рўйхатга номлари киритилган шахс ва ширкатларнинг АҚШ банкларидаги ҳисобларини музлатилган ва АҚШ фуқароларининг улар билан ҳар қандай ҳамкорлиги тақиқланган.

XS
SM
MD
LG