Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:43

Фарғоналик блоггер: ГАИ ходими мени урди, энди ўзимни қамашмоқчи...


Лочинбек Тилаболдиев Озодлик билан суҳбатда ҳокимият вакилига қўл кўтаришда айбланиб, ўзи қамалиш хавфи остида қолганини айтди. 
Лочинбек Тилаболдиев Озодлик билан суҳбатда ҳокимият вакилига қўл кўтаришда айбланиб, ўзи қамалиш хавфи остида қолганини айтди. 

Ижтимоий тармоқларда 3 декабрь куни йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари калтаклаганини иддао қилиб, улар билан жанжаллашаётгани акс этган видеони тарқатган блогер Лочинбек Тилаболдиев, Озодлик билан суҳбатда, ҳокимият вакилига қўл кўтаришда айбланиб, қамалиш хавфи остида қолганини айтди.

“Мени ГАИ ходимини уриб, бўйсунмаганликда айблашяпти, автомашинамни олиб қўйишган, менга нисбатан терговолди суриштирув бошланган, ўзимни қамашмоқчи. Лекин, ГАИ ходими мени урди, таёғи мени калтаклаган пайтда синган, энди ўзимни қамашмоқчи, - деди Тилаболдиев 7 декабрь куни Озодликка берган суҳбатида. ​

Тилаболдиев видеода ЙҲП ходимлари калтаклаганини даъво қилади.
Тилаболдиев видеода ЙҲП ходимлари калтаклаганини даъво қилади.

Лекин, Тилаболдиев тарқатган видеода калтаклаш саҳнаси акс этмаган.

Блогер иддаосича, йўл-патрул хизмати ходимлари телефонидаги калтакланиш тасвирларини ўчириб ташлашган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:35 0:00
Бевосита линк

Жиззах ИИБси матбуот хизматининг 5 декабрь куни эълон қилган "Шармандага шаҳар кенгми?" сарлавҳали баёнотида, йўл-патруль хизмати ходимлари ҳайдовчининг эмас, аксинча, ҳайдовчининг шериги ЙПХ ходимининг юзига мушт тушириб, унга тан жароҳати етказгани, ҳайдовчининг ўзи ЙПХ ходими жезлини асфальтга уриб синдиргани таъкидланади.​

Ўзбекистон Жиноят кодексида ҳокимият вакилига қўл кўтариш беш йилгача бўлган қамоқ жазосини кўзда тутиши айтилади.

Блогер Тилаболдиев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат билан чиқди. "Улар мени жиноятчига чиқаришяпти, отам ёки онам органда ишлаганида бошқача бўлар эди. Бу ишни одилона кўриб чиқишни сўрайман", - дейди Тилаболдиев ўз мурожаатида.

Ўзбекистонда милиция ходимлари ва ҳайдовчилар орасидаги жанжаллар ҳақидаги видеолар биринчи бор пайдо бўлаётгани йўқ.

Прокуратура ИИБ ходимлари ва блогер ўртасидаги жанжални текширмоқда. Сизнингча ким ҳақ?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:24 0:00

Шу йилнинг май ойида Самарқанднинг Ургут туманида милиция ходимлари кекса ёшдаги ҳайдовчи билан муштлашаётгани акс этган видеони Озодлик эълон қилди.

Ўтган йилнинг март ойида Озодлик Жиззах шаҳри марказида милиция зобити ўрта ёшлардаги аёлнинг сочини икки қўли билан тортаётгани акс этган видеони эълон қилган эди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил февраль ойида ўтказган селектор йиғилишида милиция фаолиятини қаттиқ танқид қилиб, халқнинг улардан норози эканлигини уқтирган эди.

XS
SM
MD
LG