Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:34

Фарғоналик фермер: Ҳоким сабзи-пиёзимни устидан ҳайдаттириб, пахта эктиряпти


Ўзбекистон туманидаги пахта учун теккисланган ер майдони.
Ўзбекистон туманидаги пахта учун теккисланган ер майдони.

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида яшовчи фермерлардан бири икки йил аввал ижарага берилган ўн гектар ерида бу йил бир неча миллион сўм сарфлаб сабзи, пиёз, ош лавлаги эккани, лекин ҳокимлик ерни бошқа фермерга бериб, ўсиб турган экинларни устидан ҳайдаттириб, ўрнига пахта уруғи эктираётганини айтди.

Исми сир қолиши шарти билан Озодликка гапирган фермернинг арз қилишича, унинг хўжалигига 30 йилга ижарага берилган ер бошқа фермерга берилиши ва у ерда пахта экилиши ҳақида ҳокимлик олдиндан огоҳлантирмаган.

- 2016 йил бошларида қонуний ташкил қилинган сабзавотчилик йўналишидаги фермер хўжалигимизни туман кадастр бўлими ходими орқали бизга қўшни бўлган фермерга пахта экиш учун унга бизни еримизни курсатипди. Ўша фермер бизни экинларимизни текислаб пахта экишга таёрлаб қуйипди. Биз ерни хайдаб, экин экиб кўкартириб қўйган эдик, ўн милион сўмга яқин пул сарифлаб бўлгандик. Мол-холимизни сотиб шу деҳқончиликка чарфлагандик. Ҳоким олдиндан огоҳлантирмасдан ерни бошқага инъом қиливорди, шунча пулимиз зое кетди, - дейди фарғоналик фермер.

Озодлик фермер хўжалигида зироат экинлари вайрон қилингани юзасидан Ўзбекистон тумани ҳокимлигидан изоҳ сўради.

Туманда қишлоқ хўжалик масалаларига масъул бўлган ҳокимлик мулозими режани бажармаган фермерлардан ерлар олиниб, режани бажарган фермер хўжаликларига қўшиб берилаётганини айтди.

- Режани олдин бажармаган бўлса ери олинади-да. Ер фермерники эмас, давлатники. У ердан унумли фойдаланишни биз ташкиллаштирамиз. Планни бажармаган фермер хўжаликларини ер олиниб, планни бажарган хўжаликка қўшиб берилади, - деди ҳокимлик мулозими.

Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида ҳам зироат экинлари яксон қилиниб, ўрнига ҳоимлик пахта эктирмоқда.

Бухоронинг Жондор туманида шу ой пишмаган буғдой устига трактор солинди.

Жондорда аҳолининг пишмаган буғдой даласи ҳайдаб ташланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:42 0:00

Шу ҳафта бошида Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида фермер хўжалик ерлари пахта майдонларига айлантирилиши ваъжи билан зироат экинлари вайрон қилингани ҳақида Озодлик хабар берган эди.

Янгийўлда ҳоким фермер нўхатини ҳайдаттириб пахта эктирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:35 0:00

Янгийўл тумани ҳокимининг ўринбосари​ фермерни нўхатни ноқонуний экканликда айблаб чиққанди.

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари фаоллари пахта етиштириш бюджет ташкилоти ходимларининг мажбурий меҳнати эвазига амалга ошиши ва ундан ҳатто фермерлар ҳам фойда кўрмаётганликларини айтиб келишади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам пахта етиштиришдан ҳатто фермерлар ҳам фойда кўрмаётганини ўз чиқишларида кўп марта айтган.

XS
SM
MD
LG