Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:55

Фарғонада ака эски Нексия устида талашиб ўз укасини пичоқлаб ўлдирди


Фарғонада 35 яшар ака 33 ёшлик туғишган укасини пичоқлаб ўлдирди. Воқеа 26 март куни Фарғонанинг Олтиариқ тумани Янгиқўрғон қишлоғининг Навбаҳор маҳалласида рўй берди. Воқеа гувоҳларининг Озодликка айтишича¸ ака жиноят жойидан ғойиб бўлган ва кейинчалик ушланиб, ҳибсга олинган. Кўкрагига пичоқ санчилган ука эса оғир аҳволда касалхонага ётқизилган ва бир кун ўтиб жон берган.

Воқеа гувоҳларининг Озодликка айтишича, фарғоналик ака ва ука ўртасидаги жанжал машина устида чиққан:

- Оилада битта машина. Укаси машинани қаергадир ҳайдаб кетган. Кечқурун ука ичиб машинада маст ҳолда уйига келаяпти. Ака кутавериб жаҳл устида укасининг кўкрагига пичоқ ураяпти - дейди исми сир қолиши шарти билан Озодликка гапирган олтиариқликлардан бири.

Қўшнилардан яна бири эса жанжал машина устида бўлмагани, акаси укасини ичкилик ичиб келиб жанжал кўтаргани учун пичоқлаганини айтди: "Пичоқ еб ўлган, йигит ичиб келиб уйида жанжал қиладиган одати бўлган, акаси бу қилиғидан зеррикан ва пичоқ урган", - деб айтди.

Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси масъул ходими Озодликка ўз укасини пичоқлаган шахс (Озодликка бу шахс исми-шарифи маълум - таҳр.) нинг ҳеч қаерда ишламаслиги¸ унга нисбатан "Одам жонига қасд қилишга уриниш" моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилганини билдирди:

- Ҳозир укасини пичоқлаган шахс ҳибсда ушлаб турилибди, туман прокуратураси тергов олиб бораяпти. У қилган ишидан пушаймон. Укаси Дониёр Собиров 33 ёшда эди. Олтиариқ тумани касалхонасининг жонлантириш бўлимида 27 март куни оламдан ўтди, - деди ички ишлар ходими.

Олтиариқ тумани касалхонасининг Озодлик гаплашган врачлари Дониёр пичоқланган пайтда кўп қон йўқотгани ва касалхонага ўта оғир аҳволда олиб келингани боис унинг ҳаётини сақлаб қола олмаганликларини айтишди.

Олтиариқ тумани ҳокимлиги мулозими Янгиқўрғон қишлоғидаги ака-ука ўртасидаги пичоқлашув 27 март куни туман ҳокими иштирокидаги мажлисда муҳокама қилинганини билдирди:

- Афсуски, маънавий сўқирлик, мол-дунё, уй-жой устидаги тортишувлар ака-ука, ота-ўғилни нафақат юз кўрмас қилaяпти, балки бу каби фожиаларни келтириб чиқарaяпти. Намунали оила экан. Ҳар иккисининг ҳам фарзандлари бор экан. Арзимаган нарса деб¸ бир оилада ука вафот этди, ака қамалди, фарзандлар етим қолаяпти, - деди Олтиариқ тумани ҳокимлигининг исмини айтмаган мулозими Озодлик билан суҳбатда .

Ўзбекистонда маиший муаммолар негизида содир бўлган бошқа шу каби фожиалар тўғрисида Озодлик илгари бир неча бор хабар қилган.

Хусусан¸ 14 март куни Самарқандда ука уй талашиб, ўз акаси ва янгасини болта билан чопиб ўлдирган эди.

Ўтган йил сентябрь ойида Сурхондарёнинг Термиз шаҳрида уч фарзанднинг онаси қайноанаси билан уй-жой устида талашиб, уйига ўт қўйиши оқибатида 72 ёшли қайнона ўтда ёниб ҳалок бўлган¸ 9 яшар ўғил эса куйиш жароҳати олган эди.

2017 йилнинг августида эса Фарғонада 51 ёшли ота машина устида талашиб, 27 ёшли ўз ўғли устига бензин қуйиб, ёқиб юборган эди

XS
SM
MD
LG