Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:32

Чодирхаëл: “Зуҳром келмади” - мозий ошиқларининг ҳазин саси


Шарофиддин Муродов тор жўрлигида "Зухром келмади " қўшиғини айтиб олқиш олди.
Шарофиддин Муродов тор жўрлигида "Зухром келмади " қўшиғини айтиб олқиш олди.

Ўтган асрнинг 80- йилларида Рустам қори Турсунов тарафидан ижро қилиниб¸ бугун ëш хонандалар репертуарига кўчган “Зуҳром келмади” қўшиғи тарихини Чодирхаëл дастурида эслаймиз.

Рустам қори Турсунов ижросидаги бу қўшиқни орадан 30 йил ўтиб ëш ўзбек хонандалари Абдурашид Йулдошев ва Шарофиддин Муродовлар ижро қилди.

Тошкентлик мусиқашунос Наргиза Сайдалиеваниг Озодликка айтишича¸ “ëш ҳонандалар Рустам қори ижросидаги қўшиқни янги оҳанглар билан бойитишган бўлса ҳам¸ қўшиқнинг умумий кайфиятидан чиқиб кета олишмаган”.

- Ўша оҳанг¸ ўша матн¸ ўша кайфият. Рустам қори Турсунов ижросида улкан маҳобатни ҳис қиламиз. Абдурашид Йулдошев ижроси эса компьютерда дастурланган овозларга ҳамоҳанг. Шарофиддин Муродов ижросида танбур ва рубоб торларининг титроғи қўшиққа дард баҳш этади¸ дейди мунаққид.

Ўзбекистонлик таниқли артист Зуҳра Солиева назарида “Зуҳром келмади” қўшиғи "мозий ошиқларининг бизгача етиб келган ҳазин сасидир":

- Исмим Зухра бўлгани учун эмас, балки қўшиқ талқинининг мукаммаллиги боис гапиряпман. Албатта, ҳар битта Зуҳра деган қизга бу қўшиқ ëқади. Аммо гап бу ерда Зуҳра ҳақида ҳам эмас. Яхши томони -қўшиқ қулоққа ëқади. Матн ва оҳанг уйғунлиги мукаммал. Эшитган заҳоти "э, анави қўшиқку" дейдиган асар. Яхши қўшиқ бўлгани учун эсимизда¸ ҳалигача биламиз¸ дейди санъаткор.

Суҳбатдошнинг айтишича¸ “уфқдаги чизғин-чизғин ëғдулар” деган мафтункор сатрлар боис бу қўшиқ тилдан-тилга кўчмоқда.

Таниқли кино ва театр артисти Раъно Ярашева бу қўшиқнинг илк автори Рустам қори Турсунов ижросидаги вариантини севиб тинглашини айтади:

- Устоз ашулачи сифатида Рустам қори Турсунов бу қўшиққа жиддий ëндошган¸ шу боис унга тақлид қилганлар заиф бўлиб қолаверади¸ дейди суҳбатдош.

Олий ўқув юртида ўқитувчи бўўлиб ишлайдиган олим Хонназар Омонов эса ëш ҳонанда Шарофиддин Муродов ижросидаги “Зуҳром келмади” қўшиғига мафтун бўлганини айтади:

- Доимо машинамда эшитиб юраман. Инсон қалбига қувонч¸ ҳузур ва ҳаловат баҳш қиладиган тарзда ижро қилган Шарофиддин Муродов. Мен бу қўшиқни жон қулоғим билан эшитаман¸ дейди суҳбатдош.

Қўшиқ қандай яралади? Қай синоат боис қўшиқ эл оғзига тушади? Нега эски оҳанглардан айрилгимиз келмайди, нега уларни доимо ичимизда хиргойи қиламиз?

Чодирхаëлнинг “Таниш қўшиқлар” деб номланган саҳифасида бундан 30 йил бурун айтилган "Зуҳром келмади " қўшиғига қулоқ берамиз.

Уфқдаги чизғин-чизғин ëғдулар¸

Ғуж юлдузлар келди, Зуҳром келмади.

Юрагимда қанча шодлик қайғулар¸

Баҳор, кузлар келди, Зуҳром келмади¸

Ортга қайтди узоқ кетган карвонлар¸

Тамом бўлди охир фасли ҳазонлар.

Қаторлашиб қанча келин, жононлар¸

Қанча қизлар келди, Зуҳром келмади.

Қошу- кўзни жудо қилманг биридин,

Зуҳрохонни айирманг Тоҳиридин

Тоғу-тошу чўлу-саҳро, қиридин¸

Ҳамма элллар келди, Зуҳром келмади.

Зуҳрони деб севги сувин ичганман¸

Зуҳрони деб бу дунëдан кечганман.

Белимдаги зулфи - зарни ечганман

Қора кокил келди, Зуҳром келмади

Гулгун қизлар келди, Зуҳром келмади

Қанча қизлар келди, Зуҳром келмади.

Чодирҳаëл дастури
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:21:35 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG