Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:32

Тошкентлик коллеж ўқувчиси ўзини осди


Тошкентнинг Юнусобод туманида коллеж ўқувчиси ўз жонига қасд қилди. Озодлик манбаларига кўра, 17 ёшли бола мактабда ўқитувчиси ва группадошлари томонидан давомли таҳқирланавергач ўзини осган. Бироқ, бола ўқиган коллеж раҳбарияти бу иддаоларни кескин инкор қилмоқда. Тошкент милицияси бу юзадан тергов бошлаган.

Юнусобод туманида ўз жонига қасд қилган коллеж ўқувчисининг исми-шарифи Озодликка маълум.

Лекин тергов важидан ва аҳлоқий сабабларга кўра, унинг шахсини очиқламайди.

Воқеа 6 июнь куни содир бўлди. Ўша куни ўқувчи коллеждан ўта асабий холда уйига келган. Кейинчалик у уйида осилган холда топилган.

Тошкент ҳуқуқ-тартибот органларидаги Озодлик манбаси бола нима учун ўз жонига қасд қилгани мавҳум бўлиб қолаётгани, бу юзадан милиция тергов олиб боратганини айтди.

Қўшнилари эса бола коллежда доимий камситилгани, изза қилингани сабаб ўзини осиб қўйган бўлишини айтишади.

- Бу бола ўзи қибрайлик, тоғасини уйида яшаб коллежга қатнар эди. Уйида осиб қўйган. Уйидагиларни айтишича, коллежда уни хўрлашган, тенгқурларини олдида камситишган. Бу бола чидай олмай, осиб қўйган, - деди исми сир қолишини истаган юнусободликлардан бири.

Тошкентнинг Юнусобод туманида яшовчи “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамиятининг аъзоси Шоира Содиқбекова Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистон мактабларида ўқувчиларнинг ижтимоий мавқеига қараб камситилиши одатий холга айланганини айтади.

- Мактабларда , коллежларда ўқитувчилар томонидан тазйиққа учраб, камситилиш, хўрлашларга учраб, шунақа холатлар жуда ҳам кўп бўляпти. Асосий сабаби пул. Мактабда йиғиладиган пул. Қайси оила бера олади, қайсиси беролмайди. Беролмаган оиласини холига вой, - дейди Шоира Содиқбекова.

Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Шоира Содиқбекова билан суҳбат.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:33 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистонда ёшлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўп учрамоқда.

Ўтган йили Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 7- синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилгани ҳақда Озодлик хабар берганди.

Мактаб директори қизнинг телефонидан беҳаё расмларни топиб олиб, уни синфдошлари орасида масхара қилган ва уятга қолган қиз уйида ўзини осган.

Бундан олдин Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида пахта теримига сафарбар этилган Тахиатош касб-ҳунар политехника коллежининг учинчи курс ўқувчиси ўз жонига қасд қилганди.

2014 йилнинг август ойида Самарқанд вилояти Нуробод туманига қарашли Сазаған қишлоқ фуқаролар йиғинида 17 яшар икки қиз куппа-кундуз куни ўзини осиб ўлдиргани бутун қишлоқни ларзага солганди.

XS
SM
MD
LG