Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:52

Она ўғлини занжир билан осган жиззахлик милиционерлар устидан Каримовга арз қилди


Russia -- Court, handcuffs, Grigoriy Surlie, Nikulin court, Moscow, August 9, 2013.
Russia -- Court, handcuffs, Grigoriy Surlie, Nikulin court, Moscow, August 9, 2013.

“Судья худди ашаддий жиноятчига жазо бераётганидан ғурурлангандек ҳукмни ўқиб, ўғлимни қамоққа олишганида худди яшин ургандек йиқилдим! Ўлиб қоламан, деб ўйлагандим. Жоним қаттиқ экан инсульт билан қутулдим!”

Жиззах вилояти, Зомин тумани, Ширин қишлоғида яшовчи Салима Ахназарованинг Ўзбекистон Президентига йўллаган “Очиқ мурожаат”и шу сўзлар билан бошланади.

Нусхаси мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари ва оммавий ахборот воситаларига жўнатилган, жумладан Озодликка ҳам етиб келган хатида она Президентдан ўғлини “занжирлаб осиб қўйиб, оғир қийноқларга солиб, сохта кўргазма олиш учун уриб, ногирон қилиб қўйган Зомин туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи ва унинг ваҳший шериклари жиноий жавобгарликга тортилишида” қўллов кўрсатишини сўраган.

Терговчи кабинетидаги “разбор”

Салима Ахназарованинг Ўзбекистон Президентига йўллаган “Очиқ мурожаат”ига мана бу видеотасма ҳам илова қилинди:

Диққат: видеотасмада уят сўзлар бор!

Зоминлик Аббос Ахназаровнинг калтакланиши
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:20 0:00

Видеотасмадаги воқеалар изоҳига қуйироқда тўхталамиз.

Она ва унинг “босқинчи” ўғли

Президентга йўлланган “Очиқ мурожаат” муаллифи Салима Ахназарова Жиноят Кодексининг 164-моддаси (Босқинчилик) 3-қисми “г” банди билан (баданга оғир шикаст етказган ҳолда) айбланиб, Жиноят ишлари бўйича Зомин туман судининг 2015 йил 10 ноябридаги ҳукми билан 8 йилга озодликдан маҳрум этилган Аббос Ахназаровнинг онасидир.

Ушбу лавҳа тайёрланаётган 3 май куни Салима Ахназарова 6 ойдан бери жазо ўтаётган ўғли билан учрашувга кетгани маълум бўлди ва шунинг учун у киши билан боғланишнинг имкони бўлмади.

“Аслига мос”

Аббос Ахназаровнинг ўзини Бунёд ака, деб таништирган адвокати Озодлик саволига жавобан “Очиқ мурожаат” матнида ҳимоясидаги фуқаро билан боғлиқ воқеа ва фактлар тўғри баён этилганини билдирди.

Аббос Ахназаров билан боғлиқ воқеанинг “Айблов хулосаси”даги варианти

Юридик тил билан ёзилган матн жайдари тилга ўгирилса, Зомин тумани ИИБ ТБ терговчиси тайёрлаган айблов хулосаси мағзи будир:

Аббос Ахназаров 2015 йил 11 июль оқшомида ўз машинаси ёнида турган Иброҳим Утегенов исмли шахсга ҳужум қилиб, урган ва унинг қўл 1.200 000 сўмлик телефонини, 5.000.000 сўм пулини, 150.000 сўмликавтомагнитофонини,жами 6.350.000 сўмлик мол-мулкини босқинчилик йўли билан талон-тарож қилган.

Аббос Ахназаров билан боғлиқ воқеанинг Она талқинидаги варианти

“Очиқ мурожаат”да бундай дейилган:

“2015 йил 16 июль куни кеч тахминан соат 22-00 ларда ўғлим Аббос қизим Азизани кутиб олиш учун бекатга чиққанида, бир нотаниш қиз автомашинадан тушиб, йўлнинг у бетига чопиб кетганини кўргач, мабодо шу қиз синглим эмасмикан, деган шубҳага бориб, олдин унга таниш бўлмаган ҳайдовчидан сўраган вақтда у Аббосга: - сен кўча қоравулимисан, деб сўкиниб машинасини ўт олдириб кетиб қолган”.

Занжирбанд Аббос

Онанинг хатида ўғли Аббоснинг қийноққа солингани мана бундай тасвирланган:

2015 йил 21 июль куни ўғлим Ахназаров Аббосни Зомин тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиззах шаҳрида ушлаб олиб, йўл давомида ҳам қийнаган.

Туман ИИБ биносига олиб киргач, ўғлимни оёғидан занжир билан осиб қўйиб, қоғоз билан тилини ташқарига чиқарган. Кейин уни ўзлари компьюьерда тайёрлаган кўргазмани кўчириб имзолашга мажбурлаган.

Имзолаганидан сўнг ҳам, агар шу кўргазмани ўзгартирсанг ўлдириб юборамиз, деб яна дўппослашган.

Хушидан кетганидан кейин кеч соат 23-00 ларга қадар оч ҳолатда ушлаб туриб, соғлигига хавф солувчи жиноятларни содир қилишган.

Қийноқ шу даражада оғир бўлганки, Аббос комага тушиб қолгач, ЖҚБ ходимлари ҳатто тез ёрдам чақиришга мажбур бўлганлар.

Қийноқнинг экспертиза тасдиқлаган оқибатлари

Она ёзади:

“2015 йил 21 июль куни ярим тунда Аббос оғир аҳволда Жиззах шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимига олиб боргач, унга кечиктириб бўлмайдиган биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилди.

РШТЁИМ Жиззах филиали нейрохирургия бўлимидан берилган: - “Ёпиқ краниоцеребрал жароҳат, бош мия чайқалиши, бошини энса, чап қовоқ соҳаси юмшоқ тўқимаси лат ейиши”.. диагнози врач Ибрагимов ва бўлим бошлиғи Х. А. Равуфов томонидан имзоланган".

Аббос Ахназаровнинг иши билан шуғулланаётган Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти вакили Абдураҳмон Ташанов қўлида Салима Ахназарованинг “Очиқ мурожаат”ида тилга олинган воқеани далилловчи касаллик тарихидан кўчирма нусҳаси борлигини Озодликка билдирди.

Терговчи кабинети “разборхона"ми?

Юқорида кўрганингиз видеотасмада акс этган зўравонлик Салима Ахназарованинг Ўзбекистон Президентига йўллаган “Очиқ мурожаат”ида мана бундай тушунтирилган:

"Терговчи туман ИИБ Жиноят қидирув ходимларига ўзларини оқлаш учун кенг имкон яратиб берганлиги яққол кўриниб турипти. Яъни,ўғлим Аббосга ўзлари етказган тан жароҳатларини яшириш мақсадида, гўёки бу жароҳатлар дастлабки суриштирув даврида жабрланувчининг акаси Н. Утегенов томонидан етказилгандек қилиб кўрсатиш учун уни ўзларининг хонасига олиб кириб, Аббоснинг боши ва юзига икки шапалоқ урдириб видеотасвирга олганлар. Лекин, на терговчи, на прокурор ушбу видеотасвирни кўриб улардан суриштирувга мутлақо алоқаси бўлмаган Р. Утегенов бу ерда қандай пайдо бўлган, бу зўравонлик ИИБ биносида нега содир бўлмоқда? деб сўрамаган".

Иккинчи томон

Ўзбекистон Президентига йўлланган “Очиқ мурожаат” муаллифи Салима Ахназарованинг иддао қилишича, “ўғлини қийноққа солган” жиноят қидирув бўлими ходимлари ва бошқаларнинг исм-фамилиялари келтирилган. Озодлик уларнинг баъзилари билан боғланишга уринди, лекин боғлана олмади. Шунинг учун уларнинг исм-фамилиялари "Очиқ мурожаат"дан олинган парчалардан тушириб қолдирилди.

Башарти боғланганилган тақдирда ҳам жавоб қандай бўлишини башорат қилиш қийин эмас. Ҳар ҳолда, бу ишга мамлакат Президенти аралашгунича.

Йиллардан буён тўхтамаётган танқид

Халқаро ва маҳаллий инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Ўзбекистонда ҳибсда сақланаётганларга қийноқ қўлланиши тўғрисида йиллардан буён айтиб келади. Салима Ахназарованинг шикояти бу соҳадаги аҳвол ҳануз абгорлигича қилиб келаётганига яна бир далил сифатида кўрилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG