Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:56

Косонлик ногирон ГАИ ходимлари ўзини дўппослаганини иддао қилмоқда


Қашқадарёнинг Косон туманида яшовчи иккинчи гуруҳ ногирони бўлган 59 ёшли Олим Мустафоев "милиция ходимлари уни дўппослаганидан сўнг шифохонага тушиб қолгани" ҳақида Озодликка шикоят қилди.
Қашқадарёнинг Косон туманида яшовчи иккинчи гуруҳ ногирони бўлган 59 ёшли Олим Мустафоев "милиция ходимлари уни дўппослаганидан сўнг шифохонага тушиб қолгани" ҳақида Озодликка шикоят қилди.

Қашқадарёнинг Косон туманида яшовчи иккинчи гуруҳ ногирони 59 ёшли Олим Мустафоев "милиция ходимлари ўзини дўппослаганидан сўнг шифохонага тушиб қолгани" ҳақида Озодликка шикоят қилди. Мустафоевнинг иддаосича, у 5 март куни “Матиз” машинасида бозордан уйига қайтганида уч нафар йўл-патруль хизмати ходими уни “тўхта” ишорасига эътибор бермадинг, деб калтаклаган.

Косон тумани Тиббиёт бирлашмасининг травматология бўлимига ётқизилган Мустафоев 5 март кунги воқеани Озодликка сўзлаб берди.

- Бозордан келаётувдим, ўрта полосага чиқиб, чапга бурилмоқчи бўлдим. ГАИ орқадан сирена билан келиб, мени бурилишимга тўсқинлик қилаяпти. Бурилдиму пастга тушдим. Уйим йўлни бўйида. Машинани ўчириб тушдим. Машинадан тушганимни биламан¸ ҳалиги ГАИ ходимлари келиб, тепкилай бошлашди мени, дубинка билан уриб. Кейин мени туман ИИБсига олиб боришди. У ерда ҳам уришди. Бошлиғига “тўхта дедик, тўхтамади, неподчинение қилди”, - тушунтираяпти. Калтаклаганларидан кейин, ҳушимни йўқотдим, мени касалхонага олиб келишибди, ҳозир травматология бўлимида ётибман, - деди Мустафоев.

Олим Мустафоевнинг айтишича, милиция ходимлари уни дўппослаганидан сўнг ҳушидан кетиб қолган.
Олим Мустафоевнинг айтишича, милиция ходимлари уни дўппослаганидан сўнг ҳушидан кетиб қолган.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:51 0:00
Бевосита линк


Мустафоев ётган Косон тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий касалхона шифокори Фарҳод Турсунов Озодлик билан суҳбатда калтакланиш белгилари билан шундай исмли беморнинг 5 март куни куни олиб келингани, ҳозирда аҳволи яхши эканини айтди.

​- Томография текшируви ўтказамиз. Калтак еган- емаганини билмайман, лекин бемор мени калтаклашди¸ деб айтди ва шунинг учун бемор сўзидан ҳужжатларида калтакланди, деб ёзиб қўйдик. Калтакланган- калтакланмаганини билиш бизни ишимиз эмас. Баданида шикаст етган жойлари бор, томографиядан ўтказамиз, кейин маълум бўлади. Боши чайқалгани белгилари бор, - деди шифокор.

Олим Мустафоев калтакланганида боши қаттиқ чайқалганини айтади.
Олим Мустафоев калтакланганида боши қаттиқ чайқалганини айтади.

Озодлик Олим Мустафоев иддаосига изоҳ олиш мақсадида Косон туман Ички ишлар бошқармаси билан боғланди.

Милиция навбатчиси Озодлик мухбири саволини эшитгач, бошлиғи билан маслаҳатлашувдан сўнг¸ телефонни қўйиб қўйди.

Мустафоевни милиция ходимлари калтаклангани юзасидан унинг фарзандлари туман прокуратурасига шикоят қилган.

Шундан сўнг¸ Олим Мустафоевга кўра¸ туман прокуратурасидан терговчи келиб, у билан қисқа суҳбат ўтказиб кетган.

- Ёзиб берасизми, деди прокурор. Ёзадиган аҳволда эмасман, дедим. Шундан сўнг у мени савол-жавоб қилиб кетди, - деди Мустафоев.

Косон прокуратурасидан Мустафоев арзи юзасидан маълумот олиб бўлмади.

Милиция ходимлари билан фуқаролар ўртасидаги инцидентлар ҳақида Озодлик аввал ҳам хабар берган.

Милиция томонидан калтакланган ҳайдовчи иши юзасидан прокуратура тергов бошлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:54 0:00

Ўтган йилнинг октябр ойида Бухорода яшовчи 46 ёшли мардикор Рустам Мавлонов "милиция зобити ўзини дўппослаганидан сўнг шифохонага тушиб қолгани" ҳақида Озодликка шикоят қилган эди.

2018 йилнинг июн ойида эса Қашқадарёнинг Китоб туманида ҳомиладор аёл милиция зобити ўзини калтаклаши оқибатида қорнидаги ҳомиласидан ажралиб қолиш хавфини бошидан кечирган ҳақида Озодликка шикоят қилганди.

XS
SM
MD
LG