Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:26

ИИВ ППХ бош бошқармаси бошлиғини ўлдирган шахс ўз жонига қасд қилди


Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Акрамовнинг жонсиз танаси 4 август куни иш кабинетидан топилди.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Акрамовнинг жонсиз танаси 4 август куни иш кабинетидан топилди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Акрамовнинг қотили ўз жонига қасд қилди.

Бу ҳақда Озодликка вазирликнинг юқори мулозимларидан бири ва Дилшод Акрамовнинг яқинларидан бири исми сир қолиш шарти билан маълум қилди.

Озодлик подполковник Дилшод Акрамовнинг ўз хизмат хонасида 4 август куни ўлдириб кетилгани ҳақида хабар берганди.

ИИВ юқори мулозимининг айтишича, Дилшод Акрамовнинг қотили ҳодисадан кўп ўтмай "тезкор амалиёт натижасида" қўлга олинган.

Мулозимга кўра, Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи "ўз ходими томонидан чавақланган".

Ички ишлар вазирлиги мулозимининг айтишича, қотилликка ўлган ва ўлдирган ўртасидаги "шахсий можаро" сабаб бўлган.

Ўзини "Дилшод Акрамовнинг қариндоши", деб таништирган шахснинг Озодликка маълум қилишича, марҳумнинг "шогирди" бўлган пост-патруль ходими унинг иш кабинетига кириб, аввал юзига "кислота сепган, сўнгра танасининг турли нуқталарига пичоқ билан бир неча марта зарба берган".

Озодлик ўзини мақтулнинг қариндоши деб таништирган одам ҳақиқатан ҳам Дилшод Акрамов яқин қариндоши эканлигини ўз манбаси орқали аниқлади.

"Дилшод Акрамовнинг қариндоши" ҳужумчининг ўзи ҳам орада жароҳат олганини айтди:

"Дилшод ака ўзини ҳимоя қилиш учун унга ташланган, уям пичоқ еган 2-3 жойидан. Қочаётганда охрана ушлаган. Больницага олиб боришган униям. Ўша ерда ўзини деразадан ташлабди".

У ўз сўзининг исботи сифатида "Дилшод Акрамовга ҳужум қилган шахснинг фотосуратини" Озодлкикка йўллади.

Қариндошининг иддао қилишича, Дилшод Акрамовни шу шахс ўлдирган.
Қариндошининг иддао қилишича, Дилшод Акрамовни шу шахс ўлдирган.

Подполковник Дилшод Акрамов бир ой муқаддам Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган эди.

Озодлик Дилшод Акрамовнинг ўлими юзасидан қўшимча маълумотларни тўплашга ҳаракат қилмоқда.

Юқори лавозимли ИИВ мулозимининг ўз кабинетида ўлдирилиши Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов қилинмоқда.

Расмийлар тергов сири туфайли қотиллик мотивлари ва ўрганилаётган версиялар борасида, тергов манфаатларидан келиб чиқиб, ҳозирча қўшимча маълумот бермади.

XS
SM
MD
LG