Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:28

ИИВ: Чиқиш визасининг бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар ҳозирча асоссиз!


Ҳукумат 2011 йилда бошланган биометрик паспортга ўтиш жараëнини ҳозирга қадар тугаллай олмади.
Ҳукумат 2011 йилда бошланган биометрик паспортга ўтиш жараëнини ҳозирга қадар тугаллай олмади.

20 январь куни Ўзбекистон ҳукумати расмий порталида паспорт тизимини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар лойиҳаси эълон қилинди. Таклифлар орасида “ички ва хорижга чиқиш паспортларини бериш тартибини жорий қилган ҳолда хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) расмийлаштириш тартибини бекор қилиш” ҳам бор. Ички ишлар вазирлиги¸ хусусан Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг Озодлик гаплашган расмийлари бу лойиҳанинг қонунга айланиш эҳтимоли жуда заиф эканини таъкидлади.

"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасининг 20 январь куни муҳокамага тақдим этилган 2.2. моддаси “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш” деб аталади.

Шу мақсадда 2017 йилнинг 9 ойи давомида ИИВ,ТИВ,МХХ, ДБҚ, Бош прокуратура, Олий суд, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига “паспорт-виза, хорижга чиқиш ва кириш тизимини такомиллаштириш” чора-тадбирларини ишлаб чиқиш топширилган.

Муҳокама қилиш таклиф этилган чора-тадбирлар орасида “ички ва хорижга чиқиш паспортларини бериш тартибини жорий қилган ҳолда хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) расмийлаштириш тартибини бекор қилиш ва алоҳида асослар бўйича хорижга чиқиш ҳуқуқини суд томонидан чеклаш тартибини киритиш” ҳам бор.

Бу фармон лойиҳаси ҳукумат порталида эълон қилиниши ортидан ҳам маҳаллий¸ ҳам хориж матбуоти уни Мирзиëев Ўзбекистонда икки хил паспорт тизими йўлга қўйиб¸ чиқиш визасини бекор қилади¸ деган мазмунда тақдим этди.

“Чиқиш визаси бекор бўладими-йўқми?”

Бу савол билан Озодлик мухбири 23 январь куни Ўзбекистон ИИВ марказий аппарати¸ вазирлик қошидаги Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари¸ шунингдек Тошкент шаҳар ва бир неча вилоятдаги айни бошқарма вакиллари билан боғланди.

Озодлик суҳбатлашган расмийларнинг аксарияти бу фармон лойиҳасининг ҳукумат порталида эълон қилингани ва жамоатчилик муҳокамаси бошланганидан мутлақ бехабарлигини билдирди.

“Бизга бу ҳақда иш бошлашга асос бўладиган бирорта расмий кўрсатма келмади”¸ деган гапни айтди вилоят ва Тошкент шаҳар паспорт тизимининг Озодлик гаплашган расмийлари.

Яна бир гуруҳ расмийлар¸ бу таклифлар шунчаки муҳокамага ташлангани¸ чиқиш визаси бекор қилинадими-йўқми¸ ички ва ташқи паспорт тизими қандай бўлади¸ деган саволларга жавоб бериш учун ҳеч қандай ҳуқуқий асос йўқлигини айтдилар.

Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш республика бошқармаси расмийларидан бири¸ жараëнга сал бўлса-да ойдинлик киритишга ҳаракат қилди.

Бу нарса ҳали таклиф¸ холос. У қабул қилинадими-йўқми¸ буниси ҳам қоронғу ҳали. Қабул қилинган тақдирда ҳам анча узоқ жараëн бўлади бу. Ички паспорт жорий қилиш деганда¸ паспорт назарда тутилмаяпти. Гап ID карталар (шахсни тасдиқловчи ҳужжат - таҳр.) ҳақида бораяпти. Ҳозир фуқароларнинг қўлидаги биометрик паспорт ўзи аслида загранпаспорт ( хорижга чиқиш паспорти). Бу таклиф ҳозирги паспорт йўқ бўлади¸ дегани эмас. Фақат ID карта киритилиши мумкин. Буям ҳали аниқмас. Бу лойиҳа 9 ой ичида ҳар томонлама кўриб чиқилади¸ номи келтирилган вазирлик ва идоралар ўз таклифларини ўртага ташлайди. Бу лойиҳалигича қолиб кетиши ҳам мумкин. Чунки қайсидир бир вазирлик қулай деган нарса¸ бошқасига ноқулайлик туғдириши мумкин. Шунинг учун одамлар ҳовлиқиб кетадиган нарса йўқ бу ерда. Стикер ҳам бекор бўлгани йўқ¸ бекор бўлмаса ҳам керак. Чиқиш визаси бекор қилинади деган гапларда ҳеч қандай ҳуқуқий асос йўқ ҳозирча¸ деди Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш республика бошқармаси расмийларидан бири.

Озодлик суҳбатлашган расмийлар¸ бу таклифларни муҳокама қилиш учун тўққизта давлат идорасига берилган муҳлат тўққиз ой эканидан келиб чиқиб¸ 2017 йил давомида паспорт тизими¸ хусусан¸ хорижга чиқиш рухсатини берувчи стикерларнинг бекор қилинмаслигини комил ишонч билан таъкидладилар.

2011 йил январида паспорт тизимини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистонда биометрик паспортга ўтиш жараëни бошланган ва бу жараëн 2015 йилнинг 31 декабрига қадар тугалланиши кўзда тутилган эди.

Аммо ўзбекистонликларни биометрик паспорт билан таъминлашдаги сурункали узилиш ва бошқа мураккабликлар туфайли бу жараëн белгиланган муҳлатда тугалланмади ва ҳукумат уни 2018 йил 1 июлига қадар узайтиришга мажбур бўлди.

Ўзбекистон ўз фуқаролари турли текширув ва суҳбатлардан сўнг оладиган фуқаролик паспорти билан хорижга чиқиш учун алоҳида рухсатнома талаб қиладиган дунëдаги икки давлатнинг бири ҳисобланади.

Чиқиш виза тизими сақланиб қолаëтган иккинчи давлат Шимолий Кореядир.

XS
SM
MD
LG