Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:45

Тошкентда 3 опа-сингил аптекачининг хатоси туфайли ҳалок бўлгани аниқланди


Қизларга паразитларга қарши "Вермокс" дориси буюрилган. Аммо, дорихона ходими врач ёзиб берган рецептни тўғри ўқий олмай, уларга юраги хасталар ичадиган "Верамапил" дорисини сотган. Дорини ичган қизларда кардиоген шок ҳолати юзага келган ва бу ҳолат ўлимга олиб келган.

Бу ҳақда uznews.uz сайти Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий- тадқиқот институтидаги манбасига таяниб хабар қилди.

Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани Бешқўрғон мавзесида истиқомат қилган 7 яшар Муниса, 6 яшар Мухлиса ва 4 яшар Моҳира 8 ноябрь кечаси ва 9 ноябрь куни эрталаб бир неча соатнинг ичида кетма-кет вафот этгани тўғрисида Озодлик 11 ноябрда хабар қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани прокуратураси Жиноят кодексининг 4-қисми "а" банди билан жиноий иш қўзғатган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қизчалар яқинларининг Озодликка ўшанда айтишича, қийма кабоб еганидан сўнг қорни оғриган болаларга отаси аптекадан дори олиб берган ва қизчалар шу доридан заҳарланган. Кабоб пиширадиган кабобхона ва уларга дори сотиб олинган аптека муҳрлангани ва текширув ишлари олиб борилаётгани, шаҳар прокуратураси бу воқеа юзасидан жиноят иши очгани тўғрисида хабар қилган эдик.

Айни вақтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, деб хабар қилди uznews.uz.

XS
SM
MD
LG