Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:59

“Қора риелтор”лар рассомларни Тошкент марказидан сиқиб чиқармоқда


Ўзбекистон - Таниқли рассом Вячеслав Охуновнинг "Боши берк кўча" номли перформенси
Ўзбекистон - Таниқли рассом Вячеслав Охуновнинг "Боши берк кўча" номли перформенси

Тошкентдаги "Буюк Ипак йўли" метросини Қуролли кучлар музейи билан боғлайдиган Мирзо Улуғбек шоҳкўчасига ëндош “Мусаввирлар” кўчасида ижод қиладиган ўнга яқин рассом ўз устахоналарига кўз олайтираëтган “Қора реалтор” яъни ноқонуний кўчмас мулк савдоси билан шуғуланувчи жиноий гуруҳлар тажовузидан Озодликка шикоят қилди. Ораларида Ўзбекистон халқ рассомлари бўлган ва исми эфирда айтилмаслигини сўраган шикоятчи рассомлар Қора риелтор”лар билан бирга¸ коммунал хизматлар¸ ИИВ ҳодимлари тарафидан ҳам “сиқувга олинганлигидан” ташвиш билдиришди.

Мусаввирлар кўчасида ижодхонаси бўлган рассом гапига қулоқ соламиз:

- Бу ижодхонани бизга 1960 йилда қуриб беришган эди. Жойлашган жойига қизиқиб бу устахоналарни биздан тортиб олишмоқчи. Бир йилдан бери коммунал хизматлар¸ ИИВ ҳамда солиқ идораси ҳодимлари бизга атака қилмоқда. Уларни ортида эса кўчмас мулк олди-соттиси билан шуғулланадиган товламачи қора реалторлар трибди. Улар рассомлар ижод қилаëтган Тошкентдаги сўнги масканни ҳам биздан тортиб олмоқчи¸ дейди суҳбатдош.

Унинг яна таъкидлашича¸ рассомлар шу пайтгача фойдаланиб келган имтиëзлардан ҳам махрум қилинмоқда.

- Рассомлар уйи мажмуидаги бинолар 1960 йилда ижодкорлар учун атайлаб қурилган. Аммо бугунги кунда бинонинг аксарият қисми санъатга алоқаси бўлмаган тужжорлар қўлига ўтиб бўлди. Улар бино ичида устахонасини сақлаб қолган рассомларни сиқиб чиқариш учун кунора жанжал чиқаришмоқда. Рассомлар устахонасиниг ижодхона сифатидаги имтиëзини бекор қилиб бинога комерческий статус бердиришмоқчи¸ дейди суҳбатдош.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:19:30 0:00
Бевосита линк

Маълум бўлишича¸ Мирзо Улуғбек шоҳкўчасига ëндош рассомларнинг устахоналарини ëпиш ҳақида ТСЖ ( Бинолар бошқарув идораси) вакиллари қоғоз олиб келиб беришган.

Бу кўчада таниқли ўзбек рассомлари Неъмат Қўзибоев¸ Исфандиëр Ҳайдаров ва Леким Иброҳимовнинг устахоналари бор.

Озодликнинг Тошкент шаҳар ҳокимияти Қурилиш департаментидаги манбаси рассомлар устахонаси билан боғлиқ вазиятга аниқлик киритди:

- Элитний жойлар булар. ТСЖ ҳам¸ архитектура ҳам ўша ерни сотиб олмоқчи бўлган бойваччаларни обслуживать қилади. Шу пайтгача чет элга кўчиб кетган ëки ўлиб кетган рассомларнинг устахоналарини тортиб олиб¸ бузиб ўрнига бошқа бино қуришди. Имтиëз бекор бўлди¸ коммунал хизматдан қарз деган гаплар баҳона¸ дейди суҳбатдош.

Бадиий Академия рассомларни ҳимоя қилмайди

Озодлик суриштируви мобайнида расомларни ҳимоя қилиши керак бўлган идора Ўзбекистон Бадиий академиясининг ижодкор тақдири билан қизиқмаëтганлиги ўртага чиқди.

Озодликнинг Ўзбекистон Бадиий академиясидаги манбасининг айтишича¸ академия раиси Акмал Нур “кўчмас мулк” жанжалидан узоқ туриш сиëсатини олиб бормоқда:

- Мусаввирлар кўчасидаги устахоналар Академия балансидан чиқариб ҳусусийлаштирилган. Яъни бу бинолар де юре рассомларнинг ҳусусий мулки. Акмал Нур шу мантиқидан келиб чиқиб воқеага аралашмаяти. Холбуки академия расомларни ҳимоя қилиш мажбуриятида. Академия ҳали тузилганидан бери бирорта ижодхона қуриб бергани йўқ¸ дейди манба.

"Чарос Коммунал сервиз" мусаввирларга қаршими?

Мақола ëзиш асносида Озодлик мухбири рассомларнинг ижодхоналарини тортиб олиш ҳаракатларини олиб бораëтган ширкат ва унинг икки мулозимини аниқлади.

"Чарос Коммунал сервиз" деб аталган ширкат паноҳида ишлаëтган Маликова Рузана Сергеевна ва Денис Потёмкинлар рассомларни сиқиб чиқариб¸ уларга оид устахоналарга “тижорий кўчмас мулк” мақомини бериш ҳаракатида бўлгани Озодликка маълум бўлди.

Озодлик тасарруфидаги ҳужжатларга кўра Рузана Маликова рассомларга оид бир нечта устахона олди-соттисида иштирок этган.

"Чарос Коммунал сервиз" ширкатига яқин Озодлик манбасига кўра¸ бу ширкат бир нечта рассомларни судга берган:

- Рассом Қодир Юсупов шаиркат фаолларини ҳақорат қилганликда айбланиб судга берилди¸ деди манба.

Мусаввирлар кўчасида истиқомат қилувчи рассом бу воқеага ойдинлик киритди:

- ТЧСЖ ( Бинолар бошқарув идораси) мулозимларидан бири Сапунова дагани эри билан келиб Қодир Юсупов билан жанжал чиқарди. Кейин улар Юсуповни судга берди. Ўзбекистон халқ рассоми 80 яшар Мубора ака Йўлдошев эса ТЧСЖ мулозими Рузана Маликова билан суҳбатдан кейин юраги санчиб касал бўлиб қолди. Халқ рассомидан улар коммунал хизматдан қарзинг бор деб ярим миллион сўм пул ундириб кетишди. Лекин лаоқал квитанция ҳам бергани йўқ. Боз устига оқсоқол рассомга қараб сани студиянгни тортиб оламиз деб тахдид қилишди¸ дейди суҳбатдош.

Озодликка маълум бўлишича¸ айни уйда яшовчи Ўзбекистон халқ рассоми мархум Ниғмат Қўзибоевнинг бевасига “сени судга берамиз” деган олтита тахдидли мактуб ташлаб кетишган.

Чарос Коммунал сервиз" томонидан юборилган бу мактуб нусҳалари Озодликда мавжуд.

Озодликка яна маълум бўлишича¸ таниқли график рассом Кайдаловнинг неваралари истиқомат қилаëтган уйни газини кесиб ташлашган.

Рассомлар бу тажовузлар борасида прокуратурага шикоят қилиб етарли жавоб олмаганликларини айтишди.

Рассомлар нурдан махрум қилинди

Бундан олдин Тошкентлик рассомлар "президент трассаси"¸ қолаверса Шанхай ҳамкорлик ташкилоти президентлари автокарвони ўтадиган кўчалардаги устахоналаридан маҳрум бўлган эди.

Тошкентнинг "Буюк ипак йўли" метро бекати ёнидаги халқ орасида "Горький уйи" номи билан машҳур бинонинг юқори қаватида жойлашган рассомлар устахонасининг кўчага қараган қисми тунука билан ëпиб қўйилди.

Деразалари "трасса" га қарагани сабабли Ўзбекистон Халқ рассоми Ғафур Қодиров¸ Рональд Клеер, Хуршид Зиёхонов каби 12 нафар рассом ўз устахонасидан маҳрум қилинди.

Ҳукуматга рассомлар керак эмас

Озодлик манбасининг айтишича¸ рассомлик устахоналарини катта кўчадан сиқиб чиқариш бир йилдан бери давом этмоқда ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити арафасида янада кучайган:

- Деразалари "трасса" га қарагани сабабли Ғафур Қодиров устахонасининг ҳамма ойналарини алюкабонд билан қоплаб ташлашди. Рассомга нур керак¸ табиий қуëш нури. Мулозимлар буни тушунмайди¸" дейди манба.

Ўзбекистон Бадиий академияси раҳбариятига яқин Озодлик манбасининг билдиришича¸ аслида саммит ва хавфсизлик баҳонасида¸ рассомлик устахоналари жойлашган жойга харидор чиққани боис ҳар хил баҳоналар билан уларни сиқиб чиқариш ишлари кетмоқда.

“Қора риелтор”лар қамалида қолаëтган рассомлар уйида бир пайтлар Надежда Кашина¸ Қорахон¸ Кайдалов¸ Ремпель, Ниғмат Қўзибоев, Маннон Саидов, Рўзи Чориев каби ўнлаб таниқли рассомлар ижод қилган.

Рассомлар уйига Тошкентдаги дипломатлар ва чет элдан келган делегациялар мунтазам ташриф буюради.

XS
SM
MD
LG