Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:48

Шавкат Мирзиёев: Собиқ раҳбарларнинг ҳаммаси, у Абдуллаев бўладими, бошқасими, катта муддат билан кетади!


Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Сенатининг 20-ялпи мажлисида чиқиш қилган президент Шавкат Мирзиёев мамлакат собиқ бош прокурори Отабек Муродовга нисбатан жиноят ишиочилганини маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев собиқ бош прокурорни порахўрликда айблади.

Президентнинг 20 июнь кунги фармони билан Отабек Муродов лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига яна бир фармон билан Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев бош прокурор этиб тайинланди.

21 июнь куни Йўлдошев номзодини Сенат тасдиғига тақдим этган Мирзиëев¸ маҳаллий матбуотнинг ëзишича¸ бутун прокуратура тизимини порахўрликда айблаган.

Президент, агар айни тарзда ишлашда давом этса, прокуратура тизими ваколатларини қисқартиришини билдирди.

Шавкат Мирзиёев янги бош прокурорга прокуратура тизимини ислоҳ қилиш учун олти ой муҳлат берганини айтди:

Бунақа кетишда бўлса, прокуратура тизимини мутлақо қисқартириб юбораман, кўпроқ ваколатни Адлия тизимига бераман. Ниғматилла Йўлдошев олти ойдан кейин келиб, нимани ўзгартирганини айтишини, тизимни тозалашини, яхши таклифлар беришини кутаман”, деб айтди президент Шавкат Мирзиёев.

"Муродовга ишонч билдиргандим"

Отабек Муродов устидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида гапирар экан¸ Шавкат Мирзиёев собиқ бош прокурор унинг ишончини оқламаганини айтди.

"Бу нима деган гап? Мансаб берса, дарров ўзгариб қолади. Вилоят прокурорларидан 100 минг, 50 минг долларлаб олинади. Прокуратура ва солиқ тизимидагиларнинг ҳаммаси порахўр. Мен буни яхши биламан. Мен Муродовга ишонч билдиргандим," деди Шавкат Мирзиёев.

Президент устидан жиноят ишлари қўзғатилган раҳбарларнинг барчаси жазоланишини айтди.

"Прокуратурада коррупция бўлаверадиган бўлса, мен қандай қилиб инвесторларни жалб қиламан? Инвестор депутат ёки ҳукумат одамидан эмас, тадбиркордан сўрайди давлатдаги ҳолат ҳақида. Тадбиркор нима дейди? Прокурор ҳам, вазир ҳам пул олади дейди-да! Собиқ раҳбарларнинг ҳаммаси, у Абдуллаев бўладими бошқасими, катта муддат билан кетади", деди Шавкат Мирзиёев.

Сўнгги тўрт йилда Ўзбекистонда тўртинчи марта Ўзбекистон бош прокурори ўзгарди.

2000 йил февралидан Ўзбекистон бош прокурори бўлган Рашид Қодиров 2015 йилнинг апрелида лавозимини тарк этди ва унинг ўрнини Ихтиёр Абдуллаев эгаллади.

Абдуллаев 2017 йил январида Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимини эгаллагач, унинг ўрнида Отабек Муродов иш бошлади.

Вазифасидан четлатилган барча бош прокурорлар устидан жиноят ишлари очилган.

XS
SM
MD
LG