Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:26

Ўшнинг Сулаймонтоғида Хива Ичон Қалъаси суратларда намойиш этилаяпти (ФОТОГАЛЕРЕЯ)


Ўшдаги Сулаймонтоғ музей комплекси.
Ўшдаги Сулаймонтоғ музей комплекси.

“Сулаймон Тоғ” музейи масъулларининг айтишича, Ўзбекистон музейлари билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича имзолаган дўстлик меморандум асосида, шу йилнинг 12 ноябридан бошлаб Хиванинг “Ичон-Қалъа” музей-қўриқхонаси фото ва макетлардан иборат кўргазмасини Ўшга олиб келган.

Кўргазма бир неча ой Ўшда, кейин Қирғизистоннинг бошқа музейларида ҳам намойиш этилиши кутилаябди.

Музей масъулларининг Озодликка айтишича, бу ишлар тарихий обидалар ҳақидаги маълумотларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида ўтказилмоқда.

Маълум бўлишича, бундан аввал “Сулаймон-Тоғ жаҳон мерос объекти” деб номланган кўргазма Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида намойиш этилган. Ҳозир мазкур кўргазма Хивада намойиш этилмоқда.

Ўшда ўтказилаётган кўргазмада, “Ичон-Қалъа” музей қўриқҳонаси макети, у ердаги обидалар ва Сайид Исломхўжа, Сайид Асфандиёрхон, Муҳаммад Раҳим хон II ва бошқа давлат арбоблари суратлари ва улар ҳақидаги маълумотлар бор.

Хива “Ичон-Қалъа” давлат музей-қўриқхонаси Хоразм тарихий-инқилобий музейи сифатида 1920 йил 27 апрель куни Хоразм халқ Республикаси I қурултойи қарорига асосан Хива хонлари саройи Кўхна Арк биносининг арзхонасида очилган.

1990 йил 12 декабрь куни Хива “Ичон-Қалъа” музей-қўриқхонаси жаҳон маданий мероси сифатида UNESCO ташкилоти рўйхатига киритилган. Музейнинг умумий майдони 26 гектарни ташкил этади.

XS
SM
MD
LG