Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:35

Оши-палов ЮНЕСКО маданий мерослар рўйхатига тожик таоми сифатида киритилди


Палов Марказий Осиëда дастурхон султони ўлароқ қадрланади
Палов Марказий Осиëда дастурхон султони ўлароқ қадрланади

Марказий Осиë халқларининг аксарияти учун анъанавий таом ҳисобланган оши-палов БМТ маданият идораси - ЮНЕСКО томонидан “номоддий маданий мерослар” тамсилий рўйхатига киритилди.
Бу ҳақдаги қарор ЮНЕСКОнинг “Номоддий маданий меросни асраш” бўйича 1 декабрь куни Эфиопияда ўтказилган йиғилишида қабул қилинди.

ЮНЕСКО расмий саҳифасида ëзилишича¸ тожик палови “номоддий маданий мерос” тамсилий рўйхатига бу йил киритилган 12 қадриятдан бири бўлган.

Шу тариқа жорий ҳафтада ЮНЕСКО номоддий мероси 366 қадриятдан таркиб топди.

Бу рўйхатдаги тожик палови (Оши-палов) “Тожикистон ижтимоий-маданий контекстидаги анъанавий таом” сифатида қайд қилинди.

“Оши-палов (палов) Тожикистоннинг анъанавий таомидир. Бу емак мамлакат маданий меросининг бир қисми. Уни Тожикистонда “таомлар қироли” деб аташади. Бу емак гуруч¸ гўшт ва зираворлардан тайëрланади. Тожикистонда оши-паловнинг 200 хили бор¸” дейилади ЮНЕСКО қарорида.

Жорий йил апрель ойида Тожикистон ҳукумати ЮНЕСКОга мурожаат қилиб¸ тожик паловини моддий бўлмаган маданий мерос қадрияти сифатида эътироф қилишни расман сўраган эди.

Таниқли фольклоршунос олим Дилшод Раҳимийга кўра¸ палов жамиятдаги барча ижтимоий табақаларни бирлаштирадиган муштарак емакдир:

- Дастурхон шоҳи¸ дея мадҳ қилинадиган бу таом бойнинг ҳам¸ камбағалнинг ҳам уйида бирдек пишади. Тожикистонда бу овқатнинг 200 дан ортиқ тури мавжуд. "Оши гӯшти мурғ", "палави токӣ", "оши девзира" ва "оши як ба як” “оши бедона”, “оши кенжа”, “оши кабкӣ” ва қўй думбаси солиб дамланадиган “оши думба” палови шулар жумласидандир. Шу билан бирга Тожикистонда “Олтин капкир” деган ош танлови ҳукумат ҳомийлигида мунтазам ўтказилади. Оши–палов нафақат тожиклар¸ балки умумбашар эътироф қилса арзийдиган қадриятдир¸ дейди олим Озодлик билан суҳбатда.

Қайнатилган гуруч қандай қилиб дастурхон султонига айланди

Фольклоршунос олим Дилшод Раҳимийга кўра¸ палов калимаси этимологияси форсийдаги “полов” ëки санскрит тилидаги “пилаф” сўзларига бориб тақалади. "Пилаф сўзининг луғавий маъноси – қайнатилган гуруч деган маънони англатади"¸ дейди олим.

Википедия маълумотига кўра¸ палов Яқин Шарқ ва Ҳиндистонда эрамиздан олдинги 2-асрда пайдо бўлган қадимий овқатдир.

Зарчава ва шафрон солиб пиширилган палов ҳақида ўзбек тилига Абдулла Қаҳҳор таржима қилган “Минг бир кеча” эртаклари китобида ëзилади.

Бир дастухон атрофида турли элатлар

Палов Марказий Осиëдаги барча халқлар дастурхонидан ўрин олган емак сифатида кўрилади. Палов турлари эса¸ чорак аср олдин мустақил бўлган давлатларга хослик билан эмас¸ балки минтақа ва шаҳарлар табиати ва ҳаëт тарзи билан фарқланади.

Марказий Осиë ровийлари репертуарида Амир Темурнинг хотини Биби Хоним мадраса қураëтган усталардан бирини палов билан сийлагани ҳақидаги афсона мавжуд.

Швейцариялик ëзувчи аëл Элла Маиларт (Ella Maillart)нинг “Туркистоннинг ëлғиз қўшиғи” (“Turkestan Solo”) асарида 1930 йили Тошкент бозорларида қозонни замбилғалтакка юклаб палов сотаëтганлар фотоси бор.

1930 йилда Тошкент, Самарқанд ва Бухорога қилган сафарномаси ўлароқ ëзилган бу асарда Тошкент бозорларида сотилаëтган энг харидоргир егулик арпа унига ëпилган нон ва палов экани таъкидланади.

1977 йили Ўзбекистонда антрополог олим Карим Маҳмудовнинг “Ўзбек таомлари” китоби чоп қилинди.

Китобда палов ўзбек емаги сифатида таснифланади ва бу овқатнинг ўнлаб турини пишириш йўл-йўриқлари келтирилади.

Бу китобда ëзилишича ¸1941 йилда ўзбек палови консерва қилиниб иккинчи жаҳон уруши жангоҳларидаги совет аскарларига етказилган.

Шу кунларда Россиянинг Калининград вилоятидаги хусусий ширкат “ўзбек палови” деган бренд остида консерва чиқаришни йўлга қўйган.

Россияда ўтган "Паловга сиғиниш" марафони
Россияда ўтган "Паловга сиғиниш" марафони

Шу кунларда Ўзбекистоннинг катта шаҳарларидан ўндан ортиқ палов марказлари фаолият кўрсатмоқда.

Тошкентда халқаро сайёҳлик кўргазмаси доирасида “PilafFest" - миллий ош фестивали пойтахт ҳаётидаги асосий маданий тадбирлардан бири сифатида кўрилади.

Озодликка Ўзбекистон ошпазлари ассоциацияси президенти Акбар Умаровнинг маълум қилишича¸ ўзбек паловини "Гиннес рекордлар китоби"га киритиш тадбири самарасиз якун топган.

2013 йилда бирваракайига 4 тоннаю 700 килолик ош дамлаб Гиннес китобига кириш ғояси амалга ошмай қолди¸ дейди Умаров Озодлик билан суҳбатда.

Палов билан боғлиқ ўзбекча маданият ҳам эътироф қилинди

ЮНЕСКОнинг “Номоддий маданий меросни асраш” бўйича 1 декабрь куни Эфиопияда ўтказилган йиғилишида¸ номоддий мерос рўйхатининг 366 - қадрияти сифатида палов билан боғлиқ ўзбек маданияти ҳам эътироф қилинди.

ЮНЕСКО ўзбек палови билан боғлиқ ритуалларни қадрият дея эълон қилар экан¸ “меҳмон палов емасдан туриб¸ мезбон уйини тарк этмаслик” каби одатга эътибор қаратади. Паловнинг дастухонга қандай қўйилиши¸ таом ейиш тавозелари ва ошпазлар ўртасидаги уста-шогирд анъаналари ҳам ЮНЕСКО тарафидан қадрият дея эътироф қилинади.

Ўтган йили Ўзбекистон халқ оғзаки ижодидаги “аския” жанри ҳам ЮНЕСКОнинг номоддий мерос рўйхатига киритилгаан эди.

XS
SM
MD
LG