Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:49

Мирзиёев муддатини узайтириш: Ҳукумат референдумга байрамона тўн кийдиришга уринмоқда


Конституциявий референдумга бағишланган оммавий тадбирлардан бири. Март, 2023 (Gazeta.uz)
Конституциявий референдумга бағишланган оммавий тадбирлардан бири. Март, 2023 (Gazeta.uz)

Аввалига Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар, кейин эса қишки электр тақчиллиги туфайли кечиктирилган конституциявий референдумга байрамона тўн кийдириш осон эмас, лекин Ўзбекистон ҳукумати бунга қаттиқ ҳаракат қиляпти.

Озодликнинг Марказий Осиё бўйича мухбири Крис Риклтоннинг ёзишича, баъзилар назарида ҳукумат ҳаддан зиёд қаттиқ тиришаётгандек.

30 апрель куни ўтадиган референдумда фуқароларнинг 65 яшар амалдаги президент Шавкат Мирзиёевга 2040 йилгача ҳокимиятда қолишига имкон берувчи янги конституцияни маъқулламаслик эҳтимоли нолга тенг.

Рақобатсиз сиёсий тизим «қарши» томон кампаниясига ўрин қолдирмайди ва Мирзиёевнинг бу тизимдаги мутлақ ҳукмронлиги сақланиб қолади.

Шунга қарамай, «ҳа» ташвиқоти роса авжида, жамоат арбоблари ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш учун саф тортиб турибди, «конституциямиз»ни қўллаб-қувватловчи шоу кўрсатувлар бутун мамлакат бўйлаб, давлат университетларидан, стадионлардан, автомобил заводларидан ҳам олиб кўрсатилмоқда.

"Меники, сеники, бизники.."

Ижтимоий тармоқларда “Бефарқ эмасман” хештеги билан тарғибот қизиган. Лекин айнан нимага бефарқ эмас?

“Конституцияни ўзбек халқидан тортиб олмоқчи бўлган одам борми?” Таниқли ҳуқуқ фаоли Гулноз Мамарасулова шу ой бошида ҳукумат кампанияси бошланар экан, Twitter’да сўради. "Нега фаоллар телевизорда [ва] тадбирларда: "Конституция бизники!" деб бақирмоқда. Бу қанақа ғалати ташвиқот бўлди?” деб сўрайди у. “Референдумдан олдин Конституцияга киритилган ўзгартиришларни таҳлил қилиб, халққа тушунтириб берса, яхши бўлмайдими?”

Бундай бўлиши эҳтимоли оз.

Мирзиёевнинг Конституция ислоҳоти: Мақсад президент муддатини ноллаштиришми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:24:02 0:00

Аксарият кузатувчилар назарида бўлажак конституциянинг авторитар мантиғи ўтган йилнинг биринчи ярмида муҳокама қилинганидан бери ўзгармаган.

“[Мирзиёевнинг] муддатини қайта ҳисоблаш, унга яна икки муддат сайланишга рухсат бериш”, - дея изоҳ беради Британиядан ўзбек сиёсатшуноси Алишер Илҳомов Current Time нашрига берган интервьюсида. Расмийлар айтаётган асосий қонуннинг 65 фоизига таъсир қиладиган бошқа ўзгаришлар эса "ҳозирги режимнинг моҳиятини ўзгартирмайди", дейди у.

Аммо халқаро матбуотда Мирзиёев ҳокимиятининг узайтирилиши масаласи ушбу референдум ҳақидаги хабарларда бот-бот такрорланса ҳам, давлат оммавий ахборот воситалари ва жамоат арбоблари бу ўзгаришлар ҳақида деярли гапирмаяпти ва ўзгаришларнинг бошқа, гўёки афзалликларини таъкидламоқдалар.

Ҳатто афсонавий гимнастикачи Оксана Чусовитина ўзининг Telegram’даги каналида конституцияга киритилган ўзгартириш “мамлакатда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини таъминлаш учун барча шарт-шароитлар яратилишини кафолатлайди”, деб ёзди.

“Шунинг учун мен 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этяпман», – дейди Олимпия совриндори.

Instagram ва Телеграмдаги “Progress Liderlar klubi” деб номланган аккаунтда конституцион ўзгаришлар Ўзбекистоннинг 35 миллионлик аҳолисининг ярмидан кўпроғини ташкил этувчи ёшлар учун фойдали экани уқтирилади.

“Ёшларнинг таълим олиши, ижтимоий ва тиббий муҳофазаси, уй-жой ва иш билан таъминланиши учун шароит яратиш давлатнинг конституциявий бурчи эканлиги ёзилган, – деб ёзади клуб. – [Конституцияда] ёшлар учун алоҳида боб ажратилгани жуда муҳим ва тарихий факт. Тақдиримга бефарқ эмасман! Бефарқ бўлманг!"

Ушбу оммавий тадбирларда янги конституцияни ташвиқ қилувчи, «бизники», «меники» ва «сизники» деб ёзилган плакатлар услубан бир хил бўлиб, бу ҳол кампания пастдан эмас, юқоридан ташкил этилётганидан дарак беради.

Бундай тадбирларда университет талабалари ва мактаб ёшидаги болалар кўп учрамоқда.

Фарғона давлат университетида Тошкент кино ва телевидение юлдузлари иштирокида концерт сифатида эълон қилинган бир тадбир олдидан Instagram'да эълон қилинган видеода концертга келувчилар залга киришдан олдин шиор айтаётгани акс этган.

Тарғибот ҳуружи ижтимоий тармоқларда кўплаб кесатиқ изоҳлар ёзилишига сабаб бўлди, айни пайтда қарши кайфиятдаги постлар остида троллинг кампанияси бўлаётгандек кўринади.

АҚШнинг деярли ўзгармаган конституцияси ва Ўзбекистоннинг қайта-қайта ўзгартирилаётган ҳужжатини қиёслаган блогер ва журналист Алишер Абдумаликхон кейинроқ ижтимоий тармоқдаги постини ўчириб ташлади.

"Биз [конституцияни] ўзгартиришимиз шарт эмас, лекин мавжуд моддаларга қатъий амал қилишимиз керак", деди у барибир бошқа аккаунтлар томонидан улашилган видеода.

Абдумаликхонники каби қарашлар муаммоли, чунки ҳозирги моддаларга амал қилинса, Мирзиёевнинг амалдаги ваколат муддати 2026 йилда тугаши билан ҳокимиятдан кетиши керак бўлади.

2002 йилда, Ислом Каримов даврида бўлгани каби, бугунги расмийлар овоз беришда маъқулланган «янги» конституцияга кўра, амалдаги президент яна икки муддатга сайланиш ҳуқуқига эга бўлишини таъкидламоқда.

Нотекис йўллар

Интернет орқали референдумга қарши чиқишга жасорат кўрсатганларга «провокатор» деган тамға урилишидан ташқари, “сўнгги йилларда бўлган ўзгаришларни кўрмаяпсанми?” қабилидаги эътирозлар ҳам мунтазам янграяпти.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Каримов вафотидан сўнг ўзгарди.

Халқаро меҳнат ташкилотидан тортиб британиялик иқтисодчигача янги давлат раҳбарини пахта далаларида бир пайтлар мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар, шифокорлар ва давлат хизматчиларининг бошига тушган бало – тизимли мажбурий меҳнатга чек қўйгани учун олқишлади.

Мирзиёевни курсида қолдириш кампаниясига старт берилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:09 0:00

Сиёсий диссидентлар озод қилинди ва танқидий интернет ахборот каналлари, жумладан Telegram’даги оммабоп ва кўп ўқиладиган каналлар учун майдон бироз кенгайди. Аммо қизил чизиқлар ҳамон ҳамма жойда сақланиб қолган.

Иқтисодий жиҳатдан ҳукумат, айниқса, Каримов ҳукмронлигининг иккинчи ярмида ўрнатган чекловларни юмшатиб, янги пайдо бўлаётган туризм индустрияси учун йўл очди.

Бироқ конституция қабул қилинишини деярли кечиктириб юборган ўтган йилги воқеалардан кейин тараққиётга изчил эришилаётганини таъкидлаш қийинроқ.

Ўтган июль ойида Қорақалпоғистонда ҳудуд мақоми ўзгаришига қарши норозилик тўлқини кўтарилган эди.

Мирзиёев даврида ҳукумат хавфсизлик кучлари энг катта куч ишлатиш билан жавоб берди, натижада, расмий маълумотларга кўра, 17 намойишчи ва тўрт ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Ҳуқуқ ҳимоячилари бу рақамлар камайтириб кўрсатилаётган бўлиши мумкинлигини айтишади.

Ҳудудга тегишли конституцион ўзгартиришлар дарҳол лойиҳадан олиб ташланди.

Ҳукумат, шунингдек, сўнгги йилларда тизимли электр тақчиллиги кузатилаётгани туфайли референдумни қишда ўтказмасликка қарор қилган.

Мирзиёевнинг амалдаги ваколатини таъминлаган 2021 йилги президентлик сайлови режалаштирилганидек декабрда эмас, октябрь ойида бўлиб ўтганига сабаб шу деб ўйлайди кўпчилик.

Маълум бўлишича, бу охирги қиш сўнгги 15 йилдаги энг совуқроғи бўлди, бу эса одатдагидан ҳам кенг миқёсда электр таъминоти тақчиллигини келтириб чиқарди ва аҳолининг ҳукуматга бўлган ишончига путур етказди.

Мирзиёевнинг 30 апрелдаги овоз беришдан олдинги хатти-ҳаракатларини айримлар президентлик сайловолди кампанияси билан солиштиришмоқда.

Ўтган ҳафта президент ва унинг оиласи Ўзбекистон Ироқни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган ёшлар ўртасидаги футбол турнири финалини Тошкентдаги стадионда томоша қилган эди.

Ўзбекистон гол урганида Мирзиёев жаҳон чемпионатларида энг кўп ҳакамлик қилиш рекордини қўлга киритган, истеъфодаги футбол ҳаками, президент ёнида ўтирган Равшан Эрматовни қучоқлади.

Ўтган ҳафта президент Малибу автомобили рулига ўзи ўтириб, Сурхондарё вилоятининг довдираб қолган ҳокимини маҳаллий йўллар аҳволи учун танқид қилди.

“Ҳаммаси яхши дейди, яширади”, деб шикоят қилади Мирзиёев олд ойнага ўрнатилган камерага, машина ўйдим-чуқур йўллардан юрар экан.

“Аммо ўзимиз кўзимиз билан кўряпмизки, бу йўлларда ҳаракат қилиб бўлмайди. Сифатсиз йўллар”.

Форум

XS
SM
MD
LG