Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:52

Нукусда ойлигини ололмаган аҳоли кўчани тўсиб қўйди. Ойликлар назорати Бош прокуратурага топширилди (ВИДЕО)


Ойлик ва ишсиз қолган нукусликлар 17 декабрь куни шаҳар марказидаги шоҳқўчани тўсиб¸ ўз норозилигини билдирди
Ойлик ва ишсиз қолган нукусликлар 17 декабрь куни шаҳар марказидаги шоҳқўчани тўсиб¸ ўз норозилигини билдирди

17 декабрь куни бир гуруҳ қорақалпоғистонликлар пойтахт Нукус шаҳрининг марказий кўчасини тўсиб қўйди.

Ойликларини ололмаëтган нукусликлар ҳокимиятга ўз эътирозларини шу тариқа изҳор қилишди.

Бош прокуратура томонидан 7 декабрь куни вазирлик ва идоралар раҳбарларига юборилган расмий хатда мулкчилик шаклидан қатъи назар декабрь ойи маошини 20 декабрга қадар тўлашни таъминлаш топширилган.

Озодликка нусҳаси юборилган расмий мактубда бу жараëнга оид ҳисобот Президент Администрациясига киритилиши билдирилган.

Бундай топшириққа қарамай¸ нафақат Нукус¸ республиканинг бошқа вилоятларида ҳам бюджет ташкилотлари ходимлари декабрь ойининг маоши 15 январда берилиши ҳақида огоҳлантирилмоқда.

Нукусда норозилар кўча тўсди

17 декабрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда Нукус марказидаги энг катта Дўсназаров шоҳкўчасининг тўсиб қўйилгани акс этган.

Нукусда ойлигини ололмаган аҳоли кўчани тўсиб қўйди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:00 0:00

Бу видеоларда ëзилган изоҳда¸ “халқнинг ишсизлик ва ойлик йўқлигидан кўча тўсгани” айтилади.

"5600 сўм у ëқда турсин¸ бир тийин ҳам ололмай юрганлар бор! Яхши яшаяпмиз деганлар¸ кўринг буни!" дейилади изоҳлардан бирида.

Қорақалпоқ тилидаги макон.уз интернет нашрининг хабар беришича¸ Нукус шаҳар ҳокими¸ Қорақапоғистон Ички ишлар вазири ва бошқа раҳбарлар норозиликка чиққанлар билан учрашиб¸ уларнинг эътирозларини эшитган.

Йўлни тўсганлар¸ айтилишича¸ пандемия даврида Нукусдаги мавсумий ишга жалб қилиниб¸ ойлигини ололмаëтган ишсиз фуқаролардир.

Маҳаллий нашр хабарида ëзилишича¸ Қорақалпоғистон мутасаддилари норозиларнинг тўланмай келинган ойлигини пластик картага тушириб бериш ҳақида буйруқ берган ва “муаммо ҳал этилган”.

Янги йил олдидан ҳаммага ойликларни тўлаш буюрилди

Пандемия даврида ишсизликнинг янада кучайиши ва аҳоли реал даромадларининг пасайиб кетиши кузатилмоқда. ¸Хориждаги ўзбек мигрантларининг ишсиз қолиши ортидан 2020 йилнинг охирги кунларида қашшоқликка тортилган ўзбекистонликлар сонининг кескин ошгани айтилмоқда.

Пандемия арафасида келтирган рақамларида президент Мирзиëев¸ мамлакат аҳолисининг 15 фоизга яқини камбағалликда яшаëтганини айтган эди.

Айни пайтда мамлакатдаги энергетик коллапс миллионлаб ўзбекистонликларнинг турмушини янада оғирлаштирган.

Ҳозирча газ¸ свет¸ иш ва ойлик йўқлигига нисбатан алоҳида олинган норозилик чиқишлари маҳаллий ҳокимиятлар томонидан зудлик билан бостирилмоқда.

Бундай норозиликларнинг кенгайиб¸ назоратдан чиқиш эҳтимолини бартараф қилиш мақсадида президент Шавкат Мирзиëев ўтган ойги мажлисда мулкчилик шаклидан қатъи назар¸ ўзбекистонликларнинг ҳаммасига декабрь ойи маошини Янги йил олдидан тўлаб бериш таъминланишини буюрган.

Нусхаси Озодликка юборилган расмий ҳужжатда ойликларнинг 20 декабргача берилишини таъминлаш устидан Бош прокуратура назорати ўрнатилгани айтилади.

Мамлакатдаги барча вазирлик ва идоралар раҳбарларига юборилган Бош прокуратура мактубида 18 декабрга қадар бу жараëнга оид ҳисоботни тақдим этиш сўралган.

Айни пайтда 17 декабрь куни Нукусда юз берган норозилик президентнинг яна бир топшириғи бажарилмаëтганининг тасдиғидир.

Озодликка мурожаат қилган қатор бюджет ташкилотлари ходимлари ҳам президент топшириғига қарамай¸ декабрь маошини 15 январдан олдин ололмасликлари ҳақида огоҳлантирилганликларини айтишди.

Одамларда Янги йил дастурхонига бозор-ўчар қилишга чоғи йўқ. Мен касб-ҳунар мактабида ўқитувчиман. Бугун кассиримиз пул олишга Молияга борса¸ тошингни тер¸ ойлик йўқ 15 январгача¸ деб ҳайдаб юборибди. Қўл учида кун кўраëтган биз каби камбағалларга байрам йўқ. Оладиган ойлигимиз томоқдан ортмай қолган. Янги йилга у-бу нарса олиб¸ болаларни сал хурсанд қилайлик¸ десак¸ ойлик йўқ. Биз ҳам Нукусдагиларга ўхшаб кўча тўсишга чиқайликми?”, - деди 17 декабрь куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманидан Озодликка боғланган ўқитувчи.

Ҳали декабрь ойининг авансини олганимиз йўқ¸ ойлик қаëқда дейсиз? Ҳисобчининг айтишича¸президент топшириғи Халқ таълими ходимларига тааллуқли эмасмиш. Ҳамма хизматкорлик ўқитувчининг бошида¸ ойликка келганда¸ҳаммадан кейин - январнинг ўртасида олармишмиз”¸ деб ëзди қашқадарëлик бошқа бир ўқитувчи.

Озодлик гаплашган молия тизими ходими¸ президент ва Бош прокуратура топшириғига қарамай¸ “мулкчилик шаклидан қатий назар ҳамма ташкилот ва корхона”га тўлиқ тўлаш учун ғазнада етарли маблағ йўқлигини билдирди.

Ўзбекистонда бюджет ходимлари маошларининг вақтида ва нақд пул кўринишида берилмаслиги мунтазам тус олган ҳолат. Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келган илк ойларда аҳоли нафақалари, хусусан, пенсионерларнинг пулларини нақд кўринишда бериш йўлга қўйилганди. Аммо орадан кўп ўтмай, яна банклар ва маҳалла фуқаролар йиғинлари олдида навбатлар кузатила бошланди.

Ўзбекистон ҳукумати бошқа кўпгина давлатлардан фарқли пандемия даврида аҳолига нақд пул тарқатиш ҳақидаги таклиф ва чақириқларни рад этди. Ўрнига президент Мирзиёев ташаббуси билан ҳукуматнинг 22 апрелдаги фармойиши асосида «Саховат ва кўмак» жамғармаси ташкил этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалари мавжуд жамғарма номидан пандемия даврида муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш асосан, тадбиркорлар зиммасига юкланди. Кўрсатилган ёрдам эвазига Мирзиёев тадбиркорларга солиқ ва бошқа имтиёзлар тақдим этилишини айтган. Аммо ҳукумат ҳозиргача бу борада тўлиқ ҳисоботни, жумладан, қанча тадбиркорга имтиёз берилгани ҳақидаги маълумотларни эълон қилгани йўқ.

XS
SM
MD
LG