Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:29

Нодир Тўрақулов “иқрор”лик олиш учун мени бир ой қийноққа солган


Бухоро шаҳрида истиқомат қиладиган, Сариосиё чегара ўтказиш постида контролёр бўлиб ишлаган, собиқ катта сержант Дилшод Ходжаевнинг “ОzodMikrofon”га арз қилишича, МХХ собиқ полковниги Нодир Тўрақуловнинг буйруғи билан у ва яна тўрт нафар ҳамкасби хорижий фуқародан пора олганлик ҳақидаги тўқима айблов билан бир ой муттасил қийноққа солинган:

“Биздан пора олганлик ҳақидаги “иқрор”ни олишолмаганидан сўнг, бир ой давомида муттасил қийноққа солишди. Ахийри, Термиздаги МХХ изоляторида орқа бадани дубинка зарбидан қип-қизил бўлиб кетган, полда яланғоч ётган уч кишини кўрсатишганидан ва Нодир Тўрақулов “буларни ҳам орқасига дубинка тиқ” деб буйруқ берганидан сўнг, ноилож “пора олганман” деб ёзиб бердик".

Пора олишда айбланиб,беш ярим йилга қамалган Дилшод Ходжаев озодликка чиққанидан сўнг МХХ полковниги Нодир Тўрақулов устидан жиноят иши қўзғатилганидан хабар топган ва ҳамкасблари билан оқланиш ва иш жойига қайта тикланишга ҳаракат қилиб, республика ҳарбий прокуратураси ва ҳарбий судига бир неча марта мурожаат қилган.

Дилшод Ходжаевнинг айтишича, у ва ҳамкасбларининг аризалари натижасиз қолмоқда.

Нодир Тўрақулов “иқрор”лик олиш учун мени бир ой муттасил қийноққа солган
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:43 0:00
Бевосита линк

----------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG