Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:31

"Бу йилги Наврўз халқ учун эркинроқ бўлди"


Бу йилги Наврўз байрамининг ўтган йиллардан фарқли равишда марказлашмаган тарзда ўтаëтгани кузатилди. Президент махсус қарорига кўра, Наврўз байрами муносабати билан вилоят марказлари ва Тошкент шаҳридаги майдон ва истироҳат боғларида сайиллар ташкил этилди.

Тошкент шаҳридаги майдонлар безакларига маъсул бўлган декоратор Рихситилла Рахметов Озодлик билан суҳбатда¸ сўнгги 25 йил ичида илк бора Наврўзни байрам қилиш концепцияси тубдан ўзгарганини айтади. Суҳбатдошга кўра¸ бу йилги концепция “аксилпирамида” тарзида бўлган:

- Тошкент мисолида олсак, шаҳарнинг 20 жойида Наврўз нишонланди. Илгари фақат битта жойда бўлар эди. Дорбозлар, қизиқчилар, фольклор-этнографик ансамбль ва профессионал қўшиқчиларнинг чиқишлари илгариги каби аниқ регламентли дастур доираси билан чекланмади. Ўтган йиллардаги Наврўз “барча бир киши учун” деган пирамида-шоуни эслатар эди. Бу йилгиси эса Наврўз ҳамма учун деган антипирамида бўлди¸ дейди декоратор рассом Озодлик билан суҳбатда.

20 март куни эрта тонгдан пойтахтдаги халқ сайилларида Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ëқубов билан дуэт ижро қилган қўшиқчи Азиза Ниëзметова Озодлик билан суҳбатда бу йилги Наврўз илгариги наврўзлардан кўра эркинлиги билан фарқ қилганини айтади:

- Бу сафар эркинликни ҳис қилдик. Олдинлари кучли назорат остида майдон учун ишлар эдик. Ҳатто¸ томошабинларга яқинлашиш ҳам тақиқланган эди. Нима қўшиқ айтиш¸ қачон чапак чалиш¸ қачон рақсга тушиш қатъий рамкага солинган эди. Прогон пайтида бир қадам четга чиқиш ҳам мумкин эмас эди. Бу йил халқнинг орасида юрибмиз. Улар билан қўшилиб куйлаяпмиз. Майдонлардан чиқиб томошабинлар ëнига ўтириб ҳам куйладик. Худди қафасдан қутилган қуш каби бўлдик¸ дейди қўшиқчи.

Азиза Ниëзметова билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:53 0:00
Бевосита линк

Байрам кунлари Тошкент майдонларидан фоторепортажлар тайëрлаган таниқли фотосуратчи исми очиқланмаслиги шарти билан президент бевосита қатнашган Наврўз тадбирларида эски тоталитар услуб қисман сақланиб қолганини айтди:

- Боғларда сайил бўлди. Олдин Битта зот учун байрам уюштириларди. Энди одамлар борлиги эсга тушиб қолган¸ шекилли. Мирзиëев иштирок этган тадбирда ҳам расмлар олдим. Давлат раҳбари иштирок этган тадбирда хавфсизлик кучайтирилгани билиниб турибди. Концерт номерлари ортиқча тартибли кўринди менга. Масалан¸ Пушкин ҳайкали ëнидаги сайил бир оз эркинроқ эди. Президент қатнашган тадбир мазмунида тоталитар услуб сақланиб қолган бўлса ҳам¸ барибир нимадир ўзгаргандек. Лекин нималигини аниқ айтолмайман. Масалан¸ илгари акредитациям бўлса ҳам¸ эркин суратга олишим қийин кечарди. Авваллари қўриқчилар совуқ башараси билан ҳаммани қўрқитиб турган бўлса¸бу сафар улар жилмайиб туришди¸ мен ҳам эркинроқ ҳаракатландим. Бу йил 1 фоиз эркин бўлди¸ кейинги йил балки яна ҳам эркинроқ бўлар¸ деб ўйлайман¸ деди фоторассом Озодлик билан суҳбатда.

Президент Шавкат Мирзиёев 1 март куни "2017 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Қарорда бу йилги Наврўзнинг халқ сайли тарзида нишонланиши белгиланди ва Тошкентда хос одамларгина таклиф қилинадиган расмий тантана бекор қилинди.

Президент Мирзиёев Ўзбекистонда жорий йилги Наврўз халқ сайли сифатида ўтказилишини йил якунларига бағишланган йиғилишда тилга олган эди.

XS
SM
MD
LG