Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:23

Навоий вилоятида логотипи Россия давлат байроғи билан безалган газета чиқмоқда


Мақолада келтирилган маълумотларга кўра, таҳририят 2016 йилдан бери фаолият юритади.
Мақолада келтирилган маълумотларга кўра, таҳририят 2016 йилдан бери фаолият юритади.

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятида логотипи Амир Темур ҳайкали ва ҳайкал фонида Россия Федерацияси давлат байроғи акс этган “Муқаддас бурч” газетаси чоп қилинаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмасининг расмий сайтида чоп қилинган газета бош муҳаррири Дилафрўз Ҳалилованинг ёзишича, “Муқаддас бурч” ўз мухлисларига эга бўлиб, ўқишли газета сифатида аввал 700, ундан сўнг 1200 нусхада ўқувчилар қўлига етиб бормоқда.


Мақолада келтирилган маълумотларга кўра, таҳририят 2016 йилдан бери фаолият юритади. Нашр муҳаррири таҳририятда А.Сафаров, Г.Бобозиётова, Б.Раҳматов, О.Аслонов, Д.Нурхонов, Б.Солиев, С.Райимбердиева, С.Расулов сингари таниқли журналистларнинг фаолият олиб борганини фахр билан таъкидлайди.

Газета муҳарририга кўра, ҳозирда газетанинг молиявий аҳволи анча оғир бўлишига қарамасдан ҳар ойда мунтазам чоп этиб келиняпти. Унинг саҳифаларидаги ижтимоий-ҳуқуқий мавзудаги материаллар, таҳлилий, танқидий, бадиий публицистик йўналишдаги мақолалар ўқишлилигини, оммабоплигини оширишга хизмат қилаётир.


Шунингдек, газетада Навоий вилоятидаги корхона ва ташкилотларнинг фаолиятига оид маънавий-маърифий, ҳуқуқий мавзудаги ҳамда бугуннинг энг долзарб ислоҳотлари, янгиликлари ёритилган материалларни ўқиш мумкин.

Озодлик таҳририятнинг ижтимоий тармоқларда кўрсатилган телефонлари билан боғлана олмади.

Ўзбекистон Репсубликаси президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Навоий вилояти бошқармасининг вакилига кўра, газета логотипида акс этган Амир Темур ҳайкали ортидаги Россия Федерациясининг давлат байроғи "дизайнерларнинг хатоси" бўлиши мумкин.

“Бу масалада албатта расмий муносабат билдирамиз. Бу таҳририят ходимларининг маъсулиятсизлиги бўлиши мумкин. Афсуски, логотипдаги давлат сиёсатига тўғри келмайдиган бу ҳолат эътиборсизликдар. Бошқа изоҳ йўқ”, деди исми ошкор қилинишини истамаган АОКА вакили.

Рус пропагандаси. Чексиз ҳокимият ва чекланмаган ташвиқот
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:24:41 0:00


Навоий вилояти ИИБ навбатчилик қисми ходимига кўра, “Муқаддас бурч” хусусий нашр бўлиб, асосан, Ички ишлар, Адлия ва прокуратура фаолиятини ёритади. Мазкур идоралар билан фаолиятни ёритиш, маърифий тадбирлар ўтказиш бўйича шартномалари мавжуд.

Форум

XS
SM
MD
LG