Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:31

“Пора бермаганим учун Чегара қўшинларидан пенсияга 2 ой қолганда ҳайдашди”


Ёши 40 га яқинлашиб қолган, “Баратовман”, деб ўзини фақат фамилияси билан таништирган ўзбекистонлик Озодликка мурожаат қилиб, бундан 3 йил муқаддам, ҳарбий хизматчи сифатида пенсияга чиқишига 2 ой қолганда МХХнинг Чегара қўшинларидан бўшатилгани тафсилотларини айтиб берди.

Озодликка берган суҳбати давомида, Баратовнинг айтганларидаги бир қатор унсурлардан, унинг чиндан ҳам Чегара қўшинлари сафида хизмат қилганига ишонч ҳосил қилиш мумкин ва шунинг учун суҳбатни OzodMikrofon рукнида эътиборингизга ҳавола қиламиз.

“Эминжоновнинг қабулига кириш учун 10 марта бордим, киролмадим”

Собиқ чегарачи Баратов, Озодликка боғланиши биланоқ, Чегара қўшинларидан бўшатилганидан буён ўтган 3 йил ичида тўпланиб қолган ҳасратини тўкиб солди. Ишда қолиши учун ундан 8 миллион сўм пора талаб қилганлари, бу пулни бирданига тўлашга имкони бўлмагани, пора талаб қилганлар устидан Чегара қўшинлари қўмондони Рустам Эминжоновга арз қилмоқчи бўлгани, лекин бу ишни уддалай олмагани тўғрисида айтиб берди.

Собиқ чегарачи Баратов: Қўмондон қабулига киролмадим
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:41 0:00
Бевосита линк

Чегарачи қанча маош олади?

“Озодликка айтаман” деганини айтиб олганидан сўнг собиқ чегарачи Баратовдан 3 йил олдинги воқеани батафсил суриштирдик.

Баратовнинг айтишича, у хизматдан бўшаши арафасида 1 700 000 сўм маош ва қарийб 500 000 сўм “квартплата” – ҳаммаси бўлиб 2 200 000 сўмга яқин пул олар эди. Агар хизматдан ҳайдалмай, пенсияга чиқса, 1 000 000 сўм пенсия олган бўлар эди.

“Агар 8 млн. сўмни берсам, ҳам пенсияга чиққан, ҳам ишда қолган бўлар эдим”, деди 3 йил олдин ишсиз қолган, пенсия ҳам олмаётган Баратов.

Унинг айтишича, бошлиқларининг пора талаб қилганини ҳар қачон исботлай олади: “Мен ким, қачон телефон қилиб нималар деганини ёзиб қўйганман, уйимда турибди”.

Собиқ чегарачи Баратов: Ҳам ишсиз, ҳам пенсиясиз қолдим
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:53 0:00
Бевосита линк

Чегарачи “ишлаб топган пули”нинг қанчасини юқорига узатади?

Озодликнинг бу саволини Баратов жавобсиз қолдирди.

Собиқ чегарачидан ўзбек чегарачиси қандай “пул қилишини” айтиб беришни сўрадик. У Россия-Қозоғистон томондан келувчи ёки Ўзбекистондан кетувчи поездлар мисолида тушунтирмоқчи бўлди.

Унинг айтишича, йўловчилардан пул ундиришнинг ўзига хос схемаси бор ва бу схемада чегарачидан ташқари вагон проводнигию бошқа ўртамчилар мавжуд.

- Йўловчилардан олинган пул текширувни ўтказган чегарачининг чўнтагида тўхтайдими ёки унинг бир қисми чўнтакдан чиқиб юқорига кетадими? Бу саволга собиқ чегарачи Баратов жавоб беришни истамади ва телефон-алоқани узиб қўйди.

Собиқ чегарачи Баратов сўнгги саволни жавобсиз қолдирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:21 0:00
Бевосита линк

Чегара қўшинларининг ваколатлари президент Каримов 1990 йил, 20 августда имзолаган “Ўзбекистон республикасининг давлат чегараси тўғрисида”ги қонун билан белгилаб қўйилган.

XS
SM
MD
LG