Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:34

Марҳум муфтий ҳақида Мирзиёев матбуот хизмати олган фильмда нималар айтилмади?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

"Горбачевнинг муфтий"си, деган ном билан тарихга кирган, Қайта қуриш даврида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасини бошқариб турган шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақидаги 15 дақиқалик фильм 18 февраль куни O'zbekiston24 телеканалида кўрсатилди.

Фильм, шунингдек, Президент матбуот хизматининг Facebookдаги саҳифаси орқали жонли намойиш қилинди.

Тириклигида давлат телеканалларида эфирга чиқишига тақиқ қўйилган¸ ўлганида эса, вафоти ҳақида қисқа хабар ҳам расмий матбуотда эълон қилинмаган шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақида ҳужжатли фильм намойиш қилингани президент Мирзиëевнинг диндорларга эркинлик бергани сифатида кўрилмоқда.

Президент ташаббуси

Мазкур фильм Ўзбекистон президентининг янги қурилаётган масжидга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи берилиши ҳақидаги 9 февраль куни расмий матбуотда эълон қилинган ташаббуси ортидан эфирга берилди.

Чилонзордаги масжид қурилишида Мирзиëев марҳум муфтийнинг “ғийбатлар, туҳматлар” қурбони бўлгани ҳақида айтиб ўтди ва унинг мамлакатдан кетиб қолганини умумий тарзда эслади.

"Шайх авлиë эмас"

Марҳум муфтий ҳақида Мирзиёев матбуот хизмати олган фильмда унинг мамлакатдан кетиб қолиши билан боғлиқ тафсилотлар йўқ.

Тошкентдаги эшон Бобохоновлар музейи раҳбари Анвармирза Ҳусаинов Озодлик билан 19 февраль кунги суҳбатда бу фильмни “Президент гапидан кейин тезда қилинган”, дея баҳолади:

- Президент айтганидан кейин бир ҳафта ичида туширилган фильмдан кўп нарса кутиб бўлмайди. Нима бўлганда ҳам бу фильм марҳум шайх ҳақида фильм яратишга илк уринишдир. Насиб қилса, яна батафсилроқ фильмлар яратилади. Бу фильм диндорлар кўксига илк кўклам эпкини каби етиб борди, - деб гапини бошлага Ҳусаинов “фильмда шайхни улуғлашга” сал зўр берилганига эътибор қаратди:

- Салгина баланс ҳам керак. Шайх авлиë эмас¸ у ҳам энди ўз даврининг одами. Шайх бирдан осмондан тушгани ëки ердан замбуруғ каби кўкариб чиққани йўқ. 1989 йили Горбачев эълон қилган ошкоралик даври янги шахсларни юзага чиқарди. Шайх шулардан бири эди. У кишининг рўëбга чиқишида устозлари Зиëвуддинхон қори билан Шамсиддинхон қориларнинг ҳам ўрни бор. Аммо бу жиҳат киночилар эътиборидан қолган¸ деди Тошкентдаги эшон Бобохоновлар музейи раҳбари Анвармирза Ҳусаинов

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф исломий анжуманларда воизлик қилган
Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф исломий анжуманларда воизлик қилган

Ҳаяжон бор, тафсилот йўқ

Тошкентлик киномунаққид Акмал Ризаевнинг 19 февраль куни Озодликка айтишича¸ “Мураккаб ҳаëтни яшаган диний уламо ҳаëти¸ кинодокументалистика жанрига зид келадиган ортиқча эмоция билан” ëритилган:

- Документал кинодан кўра¸ ривоятларга овоз берса ярашадиган диктор Афзал Рафиқов “бир тўда фитначию иғвога учган ғофиллар Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номига асоссиз туҳматлар ёғдириб, турли фитналар уюштирдилар”, дейди. Томошабин навбатдаги кадрда бу ҳаяжонли иддаонинг документал тасдиғини кутади. Исбот-далил ўрнига янги ҳаяжонли сентенсларни кўрамиз. Кино Ўзбекистон президенти айтган “туҳмат “ ҳақидаги гапни очиб бера олмаган. “Қандай яхши одам эди”, деган форматдаги шоша-пиша олинган тарғибот фильми деб ўйлайман¸ деди мунаққид.

Қизил юлдуз ва ярим ой иттифоқи

Ўзбекистон янги тарихи¸ диндорлар ва мухолифат ҳаракатларини чорак асрдан бери қўлида камераси билан кузатган киноҳужжатчи Абдулазиз Маҳмудов Озодлик билан суҳбатда бу фильмни “оддий пропаганда” деб баҳолади:

- Мен марҳум Шайх илк бора муфтийликка сайланганида ҳам¸ одамлар митинг қилиб уни муфтийликдан туширганида ҳам тасвирга олганман. У кишиниинг уйи олдида сирли портлашлар бўлганида ҳам¸ у киши қайтиб келиб Каримовни телевизорга чиқиб мақтаганида ҳам қўлимда камера билан кузатганман. Яъни бу мавзуни биламан. Кинони кўрдим. Оломонга ёқиш учун қилинаётган ҳаракат деб тушундим¸ деди Маҳмудов.

Унинг яна айтишича:

- Янги президент бу фильм орқали, Каримовнинг зўравонлик сиёсатига мутлақ қаршиман, деган сигнал бермоқда. Бу сиëсат Россия раҳбариятининг поплар билан дўстлашиш сиëсатининг копиясидир. Россиядаги сиëсат коммунистик қизил юлдуз билан турган хочни эслатади. Мирзиëевниг сиëсати эса, қизил юлдуз билан турган ярим ой турганга ўхшайди¸ деди киноҳужжатчи .

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг чет элда юрганида чоп қилган китоби
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг чет элда юрганида чоп қилган китоби

Шайх ҳаëтининг кинода акс этмаган қиралари

Озодлик суҳбатлашган тарихчи олим¸ киномунаққид ва кинтасвирчиларнинг муштарак фикрича¸ O'zbekiston24 каналида 18 февраль куни намойиш қилинган фильмда Шайх ҳаëтининг мураккаб қирралари акс этмаган.

Тошкентдаги эшон Бобохоновлар музейи раҳбари Анвармирза Ҳусаиновга кўра¸ фильмда шайхга зулм қилган Каримов режими ҳақида сукут сақланган:

- Фильмда Шайхнинг 1993 йили Тошкентни тарк қилгани айтилади¸ лекин нега кетгани¸ ким кеткизгани айтилмайди. Шайхнинг уйи олдидаги сирли портлашни ким уюштиргани ҳақида ҳам жимлик. Холбуки, Шайхнинг мамлакатдан кетказилиши ўша давр раҳбариятининг сиëсий иродаси эди. Бу сиëсий иродани махсус ҳизматлар амалга оширган эди¸ деди тарихчи олим.

Кинодаги оқ доғлар

Киноҳужжатчи Абдулазиз Маҳмудов эса, кинодаги оқ доғлар ҳақида гапиради:

- Кинодаги асосий оқ доғ менинг назаримда расмий муллаларнинг МХХ буйруғи билан Шайхни ишдан олиш учун митинг ўтказгани. Менда тасвирлар бор, сизга юбораман. 1992 йил 8 январда диндорлар муфтий Муҳаммад Содиқ кетсин, деб митинг қилишган. Бу КГБ тарафидан келтирилган марионетка шайхга қарши КГБнинг вориси МХХ тарафидан ҳаракатлантирилган марионетка муллалар исëни эди. Шуниси қизиқки, айни муллалар бугун шайх авлиë эди, деб ўтиришибди. Диндорларниг икккиюзламачилиги акс этмай қолган фильмда¸ деди Маҳмудов.

Муфтини ишдан олиш учун 1992 йилдаги митинг
Муфтини ишдан олиш учун 1992 йилдаги митинг

Озодлик тасарруфида 1992 йили Фарғона водийсидан Тошкентдаги президент қабулхонасига келган диндорларнинг муфтийни ишдан олиш чақириқлари акс этган видеотасвирлар мавжуд.

Абдулазиз Маҳмудов суратга олган бу тасвирларда “Муфтий ëмон одам, у мусулмонларни иккига бўлди”, “Йўқолсин муфтий. Оллоҳу Акбар”, деган чақириқларни эшитиш мумкин. Шунингдек, ўша даврга оид яна бир видеода Ислом Уйғониш партияси Абдулла Ўтаев “Муфтийни бир тарафдан диндорларга ëн босиб, иккинчи тарафдан ҳукуматга ҳизмат қилаëтган мунофиқ”, дея атайди.

Диний идорадаги жиноят

Тошкентлик киномунаққид Акмал Ризев эса, Муфтий фаолияти даврида юз берган жиноятга эътибор қаратади:

- Фильмда муфтийнинг Усмон мусҳафини диний идорага қайтарилгани улуғланади ва бу мусҳафнинг диний идорага ўтгандан кейин талон -торож бўлгани ҳақида сукут қилинади. Мусҳаф 1402 йилдан бошлаб Самарқандда, Амир Темур саройида сақланган. Рус ишғолчилари 1867 йили мусҳафни олиб Санкт Петербургдаги Эрмитаж музейига беришади. 1917 йилнинг декабрида шўролар раҳбари Владимир Ленин махсус декрет билан мусҳафни ўлка мусулмонларига беради. Мусҳаф Уфага олиб келинади. 1923 йилнинг июнида Туркистон уламолари сўрови билан мусҳаф Тошкентга келтирилади. Ўша йилнинг августида мусҳаф Самарқанддаги Хўжаи Аҳрор масжидига келтирилади. 1941 йилдан то 1989 йилнинг март ойигача мусҳаф Тошкентдаги тарих музейида сақланади. 1401 йилдан бери сақланиб келаëтган бу нодир қўлëзма замонавий ўзбек диндорлари қўлига тушганидан кейин ўғриларга ўлжа бўлди. 1992 йили мусҳафнинг 9 варағи йиртиб олиниб четга сотиб юборилди. Бу жиноят ўша вақтда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари бўлган Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф даврида бўлди¸ деди мунаққид.

1992 йилда ўнлаб қадимий қўлëзмалар Ўзбекистондан ўғирлаб кетилган
1992 йилда ўнлаб қадимий қўлëзмалар Ўзбекистондан ўғирлаб кетилган

Мусҳаф ўғирлангани фактини тасдиқлагар экан, н тарихчи Ҳусаинов бундай деди:

- Ўз даврининг одами эди. 1989 йили СССР халқ депутати бўлганида мустақилликни эмас, “Совет халқлариниг ҳамжиҳатлигини” ëқлаб чиққан. 1991 йилги сайловларда эса, ўша пайтдаги демократлар вакили Муҳаммад Солиҳни эмас, балки Каримовни қўллаб-қувватлаган¸ аммо бу гаплар фильмда акс этмаган. Балки келажакда суратга олинадиган киноларда бу жиҳатлар ҳам акс этар, деди Ҳусаинов.

Бу воқеаларни эслаган киноҳужжатчи Абдулазиз Маҳмудов шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақида ҳужжатли фильмни Шавкат Мирзиëев учун реклама деб атади:

- Мирзиëев "муллаларнинг кўнглини овлаш", деган ўйинни бошлаган. Каримов ҳам шунақа ўйин бошлаб, сал ўтмай воз кечган эди. Бу фильм катта ўйинларда марионетка бўлган шайхнинг рекламаси эмас¸ балки Шавкат Мирзиëевнинг ўзи ҳақидаги рекламадир. Ҳақиқий ислоҳотнинг мевалари тез пишмайди. Жоҳил оломонни ўз томонига оғдириш учун Мирзиëев шу йўлни танлабди. "Мен муллалар билан биргаман", дея аҳолини ўзига оғдиришнинг осон йўли бу, - деди киноҳужжатчи Абдулазиз Маҳмудов.

Диний идорани Сталин тузган

АҚШда истиқомат қилувчи сиëсатшунос тадқиқодчи Рафаел Сатторовнинг Озодлика айтишича¸ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ўз вақтида СССРни сақлаб қолувчи консерватив депутатлар сафида бўлган. Сатторов ўз гапининг исботи сифатида Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг сайловолди дастури ëзилган плакат расмини тақдим қилди.

Шайхнинг сайловолди дастури
Шайхнинг сайловолди дастури

Плакатдаги матнда шайхнинг Совет Иттифоқи бутнлигини ҳимоя қилишга ҳизмат қилиши таъкидланган. Сатторовга кўра¸ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳбарлик қилган Ўрта осиë мусулмонлари идораси (САДУМ) диндорларни назоратда ушлаб туриш механизми бўлган:

-Умуман дин идораси Сталин томонидан тузилган ва ҳар доим система фойдасига ишлаган. Шайх система учун муносиб хизмат килган. Аксинча СССР парчаланиши у кишига катта зарар етказган, чунки Марказий Осиёда мавқеи тушиб кетган. Шу маънода Шайх ўз шогирдлари Саид Абдулло Нурий ва Аҳмад Қодировларнинг сиëсатга фаол таъсир кўрсатганига ҳавас билан қараган¸ дейди сиëсатшунос.

XS
SM
MD
LG