Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:52

Мирзиёевга мурожаат қилган журналист Бабаян истеъфосини сўради (ВИДЕО)


Uzbekistan: Uzbek journalist Bobomurod Abdullaev
Uzbekistan: Uzbek journalist Bobomurod Abdullaev

27 июнь Ўзбекистонда матбуот куни муносабати билан спорт журналисти Бобомурод Абдулла президент Мирзиёевга Ўзбекистон футбол терма жамоаси мураббийси Самвел Бабаянни ишдан олишни сўраб, видео мурожаат билан чиқди.

Журналист ўз талабини бу мураббий қўли остида Ўзбекистон футбол жамоасининг Жаҳон Чемпионати финал босқичига чиқишига ишонмаслиги билан изоҳлади.

Унинг ишонишича, мамлакатдаги кўплаб футбол мухлислари, спорт шарҳловчилари ва мутахассислар у билан ҳамфикрдир.

Бу йил Жаҳон Чемпионатига саралаш мусобақаларида Ўзбекистон терма жамоаси муҳим ўйинларда яна ютқазиб қўйгач, ўзбекистонлик футбол мухлислари орасида бош мураббий Самвел Бабаянга эътирозлар кучайиб кетди.

​Аммо, 15 июнда Ўзбекистон Футбол Федерацияси Самвел Бабаян лавозимида қолиши ва жамоани қолган ўйинларга унинг етакчилигидаги тренерлар штаби тайёрлашини билдирди.

Айни пайтда, Жаҳон Чемпионати саралаш мусобақаларида Осиё қитъаси "А" гуруҳида бўлган Ўзбекистон 12 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Бу гуруҳидаги жамоалар саккизтадан ўйин ўтказган. Ўзбекистон термаси ютқазиб қўйган Эрон жамоаси Жаҳон Чемпионати финал босқичига йўллланмани қўлга киритган, Жанубий Корея жамоаси эса 13 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Ўзбекистон саралаш мусобоқалари доирасида қолган яна икки ўйинни сафарда Хитой ва ўз майдонида Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Бобомурод Абдулла Озодлик билан суҳбатда, агар Ўзбекистон бош мураббийси ҳозирнинг ўзидаёқ истеъфога чиқарилмаса, бу икки ўйиндан кейин кеч бўлади, деб таъкидлади.

Журналист билан суҳбатни қуйида тингланг.

Журналист Бобомурод Абдулла билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:07 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG