Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:39

Мирзиёев 13 сенаторни, депутатлар эса барча вилоят ҳокимларини Сенатда қолдирди (ФОТО)


Президент Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев 17 январь куни Олий Мажлис Сенатининг 13 аъзосини тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Рўйхатга киритилганлар аввал ҳам президент томонидан сенаторликка тайинланган. Президент яна 3 номзодни тайинлаши мумкин, уларнинг шахси ҳозирча номаълум.

Сенатнинг 84 аъзоси 16-17 январ кунлари сайланди ва уларнинг ҳам 26 нафари, яъни учдан бири - барча ҳокимлар ва айрим замҳокимлар Сенатда қолди.

Янги Сенатнинг илк мажлиси 20 январга белгиланган.

Қонунчиликка биноан Олий Мажлис Сенатининг 16 аъзосини президент фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳаси ва жамият фаоллари орасидан танлаши мумкин.

Президент ҳозирча танлаган 13 сенатор эса қуйидагилардир:

- Аюпов Шавкат Абдуллаевич — Ўзбекистон Фанлар академияси В.И.Романовский номидаги Математика институти директори,

- Баситханова Эльмира Иркиновна — Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси,

- Рафиқов Кудратулла Мирсагатович — Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси,

- Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович — Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари,

- Саидов Сирожиддин Салохович — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси,

- Сайфуллаев Бахтиёр — Ўзбекистон маданият вазири — Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори,

- Санакулов Кувандик — «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси бош директори,

- Сафоев Содиқ Солихович — Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари,

- Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли — Ўзбекистон президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси,

- Турдиев Содиқжон — Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси

- Ходжиматов Минхажидин Мирзажанович — Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари,

- Худайбергенов Турсинхан Айдарович — Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси,

- Юлдашев Бехзод Садикович — Ўзбекистон Фанлар академияси президенти.

Булар аввал ҳам президент томонидан сенаторликка тайинланган.

Президент тайинлаши мумкин бўлган яна 3 сенаторнинг шахси ҳозирча номаълум.

16-17 январь кунлари Ўзбекистоннинг барча вилоятлари, пойтахт ва Қорақалпоғистонда сенаторлар сайланди.

19 январда эса Сенатнинг сайланган аъзоларига гувоҳномалар ва кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.

Сенатнинг биринчи мажлиси 20 январ куни бўлиб ўтади.

Сайлов натижасида пойтахт, барча вилоят ҳокимлари ва Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси сенаторликда қолди.

Ҳокимлар бир вақтнинг ўзида ҳокимиятнинг ҳам ижро, ҳам қонунчилик бўғини вакили бўлиб қолмоқда.

Қонунчиликка биноан, сенаторларни маҳаллий Кенгашлар депутатлари қўшма мажлисларда яширин овоз бериш йўли билан сайлайди.

Сенатга 14 ҳудуд - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳридаги маҳаллий кенгашлар томонидан 6 нафардан жами 84 нафар сенатор сайланади.

Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистонда муқим яшаётган фуқаро Сенатга аъзо бўлиши мумкин.

Сенаторларга дахлсизлик ҳуқуқи берилган.

XS
SM
MD
LG