Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:51

OzodTa’sir: МИБ фермердан ноқонуний тортиб олинган автомобилни қайтариб берди


Фермернинг тоғаси номидаги машинани тортиб олган МИБ ходимлари уни эгасига қайтарди
Фермернинг тоғаси номидаги машинани тортиб олган МИБ ходимлари уни эгасига қайтарди

Тошкент вилоят, Пскент туманидаги “Иноятов Бекзод Иноятович” фермер хўжалиги раҳбари Бекзод Ширановдан ноқонуний тортиб олинган бировнинг автомобили 29 ноябрь куни эгасига қайтариб берилди.

Озодлик 28 ноябрь куни ​Пскент тумани МИБ ходимлари фермер хўжалиги ҳисобида бўлмаган автомобиллар ва уй жиҳозларини ҳам мусодара қилаётгани ҳақида хабар берган эди.

Фермер Бекзод Ширановнинг айтишича, 29 ноябрь куни МИБ ходимлари ундан тортиб олинган "Равон" автомобилининг сирдарёлик эгасига қўнғироқ қилиб, автомобилини жарима майдончасидан олиб кетишини сўраган:

- Кеча туман МИБи машинанинг эгасини чақирибди, менга ҳеч ким телефон қилгани йўқ. Эгаси Сирдарё вилоятида яшайдиган менинг тоғам эди. У келгандан сўнг МИБ "эгасига қайтарилсин" деган ҳужжат ёзиб берибди. Жарима майдончасига келиб, машинани олиб чиқмоқчи бўлса, номери йўқмиш. Эвакуаторга телефон қилса, менинг хизматимни пулини тўласангиз, кейин бераман, дебди. Кейин тоғам МИБга телефон қилиб, "бу нима деган гап, ҳам машинамни ноқонуний арест қилсаларинг, ҳам пулини мен тўлайманми дебди. Кейин Мансур деган ГАИ келиб пулини тўлабди, қолганини Раҳмат деган МИБ ходими тўлабди, шундай қилиб кечқурун соат 5 ларда машинасини соғ-саломат олиб чиқиб кетибди", - деди Бекзод Ширинов.

Пскент туманидаги “Иноятов Бекзод Иноятович” фермер хўжалиги раҳбари Бекзод Ширанов 28 ноябрь куни МИБ ходимлари бировнинг номида бўлган автомобилни олиб қўйганини айтган эди:

- Мен Сирдарё вилоятидаги танишимнинг "Равон" машинасида ҳокимият олдида эдим. ИИБ ходимлари "бошлиқнинг гапи бор", деб ушлаб олиб келишди. ИИБга келиб, ичкари кирдик. У ердан чиқсак, машинанинг тўрт томонига бошқа машиналар қўйиб ташлашибди. Қайтиб кириб, “қўйворинглар, бу бировни машинаси, шарманда қилманглар” десам, ИИБ бошлиғи “ўша танишинг ҳам билсин қарзлигингни, шармандалигингни”, деди. Мен “ҳали менга суғуртадан пул тушади, пахта заводда пулим бор, тўлайман”, десам, “йўқ, ҳозир топиб тўлайсан, вилоят ҳокими, прокурори 28 ноябрга туман бўйича ҳамма қарзларни тўлатмасанг, ойлигингдан оламиз, деб айтган”, деди. Мен бошлиққа “бўлмаса у сизнинг проблемангиз экан, аризани ёзингда ишдан кетинг, деб чиқиб кетдим.

Бекзод Ширанов 51 гектар ерга буғдой ва пахта эккан. Буғдой режасини ортиғи билан бажарган. Туман ҳокимининг илтимоси билан режадан ортиқ яна 15 тонна буғдой топширган.

Фермернинг айтишича, у Агробанкнинг Пскент туман филиалидан 156 миллион сўм кредит олган. ​Кредитнинг катта қисмини қайтарган, уни тўла ёпиш учун 18 миллион сўм қайтариши керак холос.

Бекзод Ширанов у ва бошқа фермерлар кредитни тугаш муддатига қадар уни бемалол ёпа олиш имкони борлигига қарамай, МИБ фермерларнинг ҳисобида турмаган мол-мулкни ҳам мусодара қилаётганини айтган эди

XS
SM
MD
LG